Устоз ва мураббийларга эҳтиром
25 сентябр 2018 й.
707 марта ўқилди.

 

 Устоз ва мураббийларга эҳтиром


Устоз инсонларни тўғри йўлга бошловчи ва унинг келажагини эртанги кунига ишонч уйғотувчи бир улуғ зотдир. Шунинг учун ҳам халқимизда шундай мақол борки, Устоз отангдек улуғ, Устоз кўрмаган шогирд ҳар томонга йўрғалар. Шундай экан устозларимизнинг ҳам ота оналаримиздек бизда ҳақлари бор экан. Болаларимизни биринчи бўлиб қўлига қалам  тутқазиб, қўлидан ушлаб  ёзишни ва ўқишни ўргатган, ёмон йўллардан қайтарган тўғри йўлни кўрсатган устозларни ҳурмат қилишга ўргатиш лозимдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам устоз ва мураббийлар тўғрисида  кўпгина қимматли кўрсатмалар берганлар. Пайғамбаримиз дедилар: “Кексаларимизни улуғламаган, кичикларимизга меҳрибон бўлмаган ва олимларимизни ҳақини билмаган менинг умматимдан эмас”. Бундан кўринадики, кексаларимизни улуғлашимиз, кичикларимизга меҳрибон ва олимлару устозларимизга ҳурматда бўлмоғимиз даркор экан. Росулуллоҳ айтадилар: “Илм ўрганинглар ва билинглар, илмда хотиржамлик ва салобатлик  бор, ўргатувчига тавозеда бўлинглар”. Ушбу ҳадисда ҳам  илм ўргатувчи  устозга ҳурмат кўрсатиш ва уни қадрига етишни  таъкидламоқдалар. Бошқа бир ҳадисда шундай дедилар: “Ким илм талабида бир қадам қўйса, Аллоҳ таоло у бандага жаннат йўлини осон қилади”. “Илм ўргатган кишига унга амал қилганнинг савобидан бирор нарса камаймаган ҳолда савоб етади”. Устозлик  қилишлик шунчалик шарафли эканки таълим берувчиларни даражаси икки дунёда ҳам баланд экан. Ҳакимлардан бири “Агар олим киши вафот этса унинг вафотига сувдаги балиқлару, осмондаги қушлар ҳам йиғлайди, унинг жисми йўқ бўлсада, фойдали илми ва номи унитилмайди” деган экан.
“Илм олинглар, илм билан бирга хотиржамлик, виқор ва ҳилмни ҳам олинглар. Сизга таълим бераётган устозга ҳам тавозели бўлинглар, сиздан таълим олаётганлар ҳам тавозели бўлишсин”,  деганлар Ҳазрати Али. 
Муқаддас Ислом динимизда устозларга эҳтиром кўрсатилганидек, юртимизда ҳам ҳар йили “1 октябрь  устоз ва мураббийлар” куни сифатида устозларга илтифоту эҳтиром кўрсатилади. Шу муносабат билан юртимиздаги барча устоз ва мураббийларни яқинлашиб келаётган касб байрамларини файзлик қилсин, шарафли ва маъсулиятли касбларига Аллоҳ барокот берсин.
             
Жондор  тумани  “Абдужалил Туркистоний” 
жомеъ  масжиди имом хатиби 
Рўзиев Жаббор
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:20
Куёш: 07:20
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:40
Хуфтон: 20:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram