УСТОЗГА ТАЪЗИМ
03 июн 2019 й.
300 марта ўқилди.

 
  УСТОЗГА   ТАЪЗИМ
 
Устоз -  жамиятни олға бошловчи бир юлдуздир. Устозсиз ҳеч бир жамият камолга етмаган. Шунинг учун устоз отангдек улуғ дейишади. Шундай экан устознинг ҳам ота-онадек ҳақлари бор. Фарзандларимизни устозни ҳурмат қилишга ўргатишимиз лозим.  Шунда улар ҳарф ўргатган, ёмон йўллардан қайтарган  кишининг қадрига етади, Ҳасан Басрий розиёллоҳу анҳу айтадилар: Устозлар, олимлар юлдузларга ўхшайди. Агар кўриниб турса, одамлар улар билан йўл топишади. Агар кўздан йўқолиб зулматда қолса, қаёққа юришини билмай, ҳайрон қолишади. Олимлар ўлими билан Исломда бўшлик пайдо  бўлади. Вақт ўтсада бу бўшлиқни бирор нарса тўлдира олмайди. 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Отанинг юзига қараш – ибодатдир, Мусҳафга (Қурьон) қараш – ибодат, Каьбатуллоҳга (қибламиз) га қараш ибодатдир. Олимнинг юзига қараш ҳам ибодатдир.” Устозни дарахтга яьни мевали дарахтга ҳам ўхшатишади. Шогирд инсон ҳар доим устозига тавозеъли бўлиши, ҳар ишда ундан маслаҳат олиши лозим. Устоз олдида ўзини ҳокисор тутиши ҳам, кибрланмаслик ҳам шартдир. Имом Шофеий розияллоху анҳу: “Моликнинг ҳузурида у кишини ҳурматлаб, қоғознинг шитирлашини эшитмасин деб, китобни секин варақлардим дедилар.” 
Абу Лайс Самарқандий розиаллоҳу анҳу  айтадилар: “Ким олим олдига келиб, у билан бирга ўтирса, унинг илмига қодир бўлмаса ҳам унга 7 яхшилик бордур. 
1. Таьлим олувчилар фазилатига эришади.
2. Олим билан ўтиришда давом этса гуноҳлар ва хатолардан ҳоли бўлади.
3. Уйидан чиқса унга Аллоҳнинг раҳмати бўлади. 
4. Олимнинг олдида ўтирганларга раҳмат тушади, демак унга ҳам шу раҳматдан насиба бор. 
5. Олимни эшитиб туриш – унга яхшилик (савоб) бўлади.
6. Малоикалар олимлардан рози бўлиб, уларни қанотлар билан ўрайди. Табиийки ўша ерда ўтирган илмсиз киши ҳам бундан насиба олади.
7. Ҳар бир қўйган қадами гуноҳлари учун каффорот бўлади
Имом Аъзам Абу Ҳанифа розиаллоҳу анҳу шундай дедилар: “Устозим Ҳаммоднинг  ҳурмати учун унинг уйи томонга оёғимни узатмайман, ҳолбуки унинг уйи билан менинг уйим орасида 7 кўча бор эди. Устозим Ҳаммод вафот этгач, қачон намоз ўқисам, ҳар сафар ота-онамга қўшиб унга ҳам мағфират сўраганман.” 
Имом Абу Юсуф розиаллоҳу анҳу: Мен дуога аввал Абу Ҳанифанинг ҳаққига дуо қилиб, кейин ота-онамни тилга оламан дер эди. Имом Шофеийнинг шогирди Робийъ айтади: Аллоҳга қасамки Шофеий қараб турган пайтда хатто сув ичишга хам журъат қилолмасдим. Имом Шофеий ўзлари эса шундай хотирлайдилар: Имом Моликни ҳузурларига ўтирсам шарақлаган товуши эшитилмасин деб, китобни ўта эхтиёткорлик ила варақлардим. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал розиаллоҳу анҳу  шундай дедилар: “30 йилдан бери бирор бир кеча ўтмаганки, агар Шофеийнинг ҳаққига дуо қилмай ухлаган бўлсам. Бу улуғларни шу эхтиромлари учун Аллох  даражаларини кўтарган.”
Машойихларимиз айтар эдилар: “Кимга Аллох таоло устозлардан таълим олиш неъматини насиб этса, унга уларни доимо ёдда тутиш уларнинг фазилатларини ва фойдаларини оммага етказиш, ҳақларига дуо қилиш, Аллоҳдан улар учун розилик сўраш каби ишлар билан шукур бажо келтириш лозим бўлади. Бу – шогирд зиммасидаги энг муҳим вазифалардандир. Зотан, устоз унга отаси бергандан кўра афзалроқ бўлган абадий саодатга еткакзувчи нарсани тақдим этгандир. Бинобарин, устознинг ҳурмати отанинг ҳурмати каби, балки унданда юксакроқдир. Шу боис ҳар толибдан устозини ва унга тааллуқли барча нарсаларни эхтиром қилиши, улуғлаши ва унга нисбатан уламоларимиз баён қилган одоблар билан муносабатда бўлиши талаб қилинади. 

Бухоро шаҳар “Маҳмуд Торобий”

 жомеъ масжиди имом-хатиби Ш. Камалов 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:05
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram