Устозларга эҳтиром
25 сентябр 2017 й.
1945 марта ўқилди.

Устозларга эҳтиром


     Мустақилликка эришганимиздан сўнг кўплаб соҳалар қаторида таълим соҳасига ҳам юксак эътибор қаратилди. Шу билан бирга, ушбу соянинг етакчилари бўлмиш устоз ва мураббийларга ҳам юксак эҳтиром кўрсатилди. Бунинг мисолини мана бир неча йиллардан бери кенг нишонланиб келинаётган 1- октябр “Устоз ва мураббийлар” куни намоёндасида гувоҳ бўлиб турибмиз. Ҳукуматимиз маънавиятимиз пешволарига нисбатан юксак эътиборини айни мана шу кўринишда намоён этмоқда. Демак, бизлар ҳам уларга нисбатан ҳурматимизни кўрсатмоқлигимиз лозим. Ислом динимиз бизларга ўзимизнинг ўқитувчиларимиз ва устозларимизга қандай муносабатда бўлишимиз, илм аҳлини ҳурмати қандай жойига қўйишимиз кераклигини ўргатади. Ҳурмат жиҳатдан уларнинг мақому-мартабалари улуғдир. Шоядки, Ибн Аббос р.а. айтадилар: “Олимларнинг даражаси илм олмаган мўминларнинг даражасидан 700 даража юқоридир. Ҳар даражанинг ораси 500 йиллик йўлга тенг”.  Бу  сўзлар  остида ҳақийқатдан ўзга нарса йўқдир.

قَالَ عَلِيٌّ كَرَّمَ اللَّهُ وَجْهَهُ: "أَنَا عَبْدُ مَنْ عَلَّمَنِي حَرْفًا إنْ شَاءَ بَاعَ وَإِنْ شَاءَ اسْتَرَقَّ".

Ҳазрати Али дедилар: “Менга бир дона ҳарф ўргатган кишининг қулиман. Хоҳласа мени сотсин, хоҳласа мени қул қилиб ишлатсин

Бизлар ҳам бизларга ва фарзандларимизга илм ўргатган устозларимизга ман шунчалик даражада таъзимда бўлишимиз даркор!

Лекин бугунги кунда келиб, афсуслар билан айтишликка мажбурмиз, мусулмон бўлиб ёки мусулмонларнинг фарзанди бўла туриб, ўзларимизнинг устозларимиз, муаллимларимизга нисбатан ҳурматимиз, муомаламиз тамоман юз тубан бўлиб, жаҳолатга қараб кетмоқда. Илм ва маърифат зиёсини тараннум этгувчи шахсга нисбатан ҳурматсик қилиш ҳолатлари фарзандлар ва уларнинг ота-оналари томонидан содир этилмоқда. Улуғ бобокалонимиз, Ўзбекистон номини бутун дунёга танитган зот Имом Бухорий мисолларида бўлган воқеани исрат сифатида эслаб ўтамиз: Имом Бухорий ҳазратлари бир муддат Маккаи Мукаррамада дарс берганлар. Бир зиёратчи Бухорои шарифдаги устозларидан салом ва мактуб олиб келадилар. Шунда, устозларининг кўриб олдидан келаётган зиёратчини кўзларидан ўпиб, у зиёратчига жуда қаттиқ эҳтиром кўрсатдилар. Сўнг устозларининг саломини эшитиб, хурсанд бўлиб, Бухорои шарифга юзланиб, саломга алик олиб ҳурмат бажо келтирдилар. Кейин мактубни икки қўллаб олиб, табаррук қилиб, эҳтиром билан хатни ўқидилар.

Қаранг, қандай ибратли воқеа, устозлари узоқда, ғойибда бўлсаларда худди ҳузурларида тургандек ҳурмат бажо келтирдилар. Албатта, ажаб эмаски, у зотнинг улуғ мақому мартабага эришганликлари сабаби устозларини мана шу даражада ҳурмату эҳтиром қилганлари боисдан бўлган бўлса.

Демак, бизлар ҳам устозларга нисбатан ҳурмату-иззатда бўлсак Бухорий бобомиз эришган мақому-мартабага эришишлик эҳтимоли бор. Зеро, мозийга яна бир саёҳат уюштирган ҳолда Ҳорун ар-Рашиднинг ўғиллари билан бўлган ҳосинани эсласак: Хорун ар Рашид ўғилларини имом Асмоъий ҳузурларига илм ва одоб ўрганмоғи учун юбордилар. Бир куни устоз ҳазратларининг таҳорат олаётганларини кўриб қолдилар. Хорун ар Рашиднинг ўғиллари эса оёқларига сув қуяр эди. Шунда халифа ҳазратлари имом Асмоъийга имол қилиб: “Мен сизнинг ҳузурингизга ўғлимни илм ва одоб ўргансин деб жўнатган эдим, шундай экан нима учун бир қўли билан сув қуйиб, бошқаси билан оёғингизни ювишни буюрмайсиз?!” дедилар.

Боз устига Пайғамбаримиз с.а.в. дедилар: “Қиёмат куни Аллоҳ таоло ибодат қилганлар ва моли ва жони билан Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилган бандаларга: “Жаннатга киринглар” дейди. Шунда олиму муаллимлар: “Булар бизнинг илмимиз шарофати билан ибодат этдилар, хизмат қилдилар”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло айтади: “Сизлар Менинг ҳузуримда баъзи фаришталарим кабидирсизлар. Шафоат қилинглар, шафоатингиз қабул қилинади”. Олиму муаллимлар шафоатлари қабул бўлгач, жаннатга кирадилар”.

 Аллоҳнинг наздида таълим бергувчи шахснинг ҳурмати улуғ экан, бизлар ҳам устозларга нисбатан ҳурмату-иззатда бўлишлигимиз, доимо уларнинг хизматида муқим турмоқлигимз лозим. Аллоҳ барча илм йўлида хизмат қилаётган устоз ва мураббийларимизни тану-жонларини саломат айласин. Маънавиятимизнинг юксалиши йўлида қилаётган хизматларидан Аллоҳ рози айласин. Бу қилинаётган хизматларинг мукофотини Оълий жаннатларда ажрини олишни Аллоҳ тақдир айласин.

Бухоро шаҳар Имом-Ғаззолий жомеъ

                                                    масжиди имом-хатиби М.Саидов

 

 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:15
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram