Ўтганлар хотирасини ёдда сақлаш ва руҳларини шод этиш, тирикларни қадрлаш – халқимиз учун муқаддас фазилат.
07 июн 2015 й.
2136 марта ўқилди.

 Ўтганлар хотирасини ёдда сақлаш ва руҳларини шод этиш, 

тирикларни қадрлаш – халқимиз учун муқаддас фазилат.
 
 
Асли мукаррам қилиб яратилган инсон доима ҳурмат- эҳтиромга лойиқ. Айниқса умри довамида кўплаб хайрли ишларни қилиб ҳозирда қарилик ёшига етган нуроний отахонларимизни, азиз момоларимизни қанча улуғлаб, эъзозласакда оз ёши улуғларни ҳурматлаш фақатгина дунёвий одоб-ахлоқ, бурч, вазифагина бўлиб қолмай, балки Аллоҳ таолонинг наздидаги буюк ва савобли иш ҳисобланар экан.  Бу ҳақда Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтадики:  Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!» (Ҳашр сураси 10 оят).  
 
Ҳаётий дунёда яшаб, ўзидан кўплаб яхшиликлар қолдинган, умр бўйи дину халқнинг хизматида камарбаста бўлиб, фоний дунёдан риҳлат қилган аждодларимизни эслашимиз ҳам барчамизга лозим вазифа ҳисобланади. Зеро, ўтганларни эслаш ва уларга истиғфор айтиш, қабрларини зиёрат қилиш ва уларнинг ҳақларига дуолар қилиш ҳаммамизнинг инсоний бурчимиздир. Бу борада юртимизда бир қатор хайрли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. 1999 йили 9 май куни Ўзбекистон пойтаxтида Xотира майдони очилди ва шу кундан буён 9 май Xотира ва кадрлаш куни деб нишонланмоқда. Мана шундай муборак жойларда, халқимиз озодлиги йўлида жон фидо қилган минг-минглаб ватандошларимизни эслар эканмиз, бугунги тинч ҳаёт, мусаффо осмон, тўкинлик ва фаровонликка қандай оғир йўқотишлар, синов ва машаққатлар эвазига эришганимиз хаёлдан ўтади. Улар бир умр орзу қилган, бугунги авлодга насиб этган мустақиллик, эркин ва фаровон ҳаётнинг аҳамиятини теранроқ англаймиз. Шунингдек, марҳум яқинларимизни доимо яхши сифатлари билан эслаш ҳам бурчимиздир. Бу ҳақда жуда кўп оят ва ҳадислар ворид бўлган. Жумладан: "Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар" (Термизий ривояти), деганлар. Расулуллоҳ (солаллоҳу алайҳи ва саллам). Шариатимиз кўрсатмаларига кўра, ўтганларнинг қабрларини зиёрат қилиш суннат амаллардандир. Чунки Пайғамбаримиз (солаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб келганларидан кейин шундай марҳамат қилганлар: "Сизларга қабрлар зиёратини тақиқлаган эдим. Мана энди қабрларни зиёрат этаверинг, зеро, у сизларга охиратни эслатади" (Термизий ривояти). Демак, қабристонга борганда у ерда ётган марҳумларнинг аҳволини ўйлаб, ундан ҳар ким ўзига ибрат олиши лозим. Зеро, улар ҳам бизлардек яшаганлар, турли амалларни қилиб ўтганлар. Ҳозирда эса Аллоҳнинг ажри ёки уқубатига сазовор бўлган ҳолда ётишибди. Расули акрам (солаллоҳу алайҳи ва саллам): "Ўлим насиҳат олиш учун етарли ҳодисадир" (Табароний ривояти), деганлар.
 
Қабристонни зиёрат қилиш чоғида қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш лозим. Аввало, қабристонга: "Сизга салом, эй қабристон аҳллари", деб салом бериб, хоксорлик билан кирилади. Сўнгра марҳумлар руҳига бағишлаб тиловати Қуръон ҳамда дуои хайр қилинади. Бунинг, албатта, маййитлар учун фойдаси бор. Шунингдек, мозорларни обод қилиш ҳар биримизнинг муҳим ишларимиздандир. Биз аждодларимиз руҳларини шодлантириш мақсадида уларни қанчалик кўп хотирласак, фарзандларимиз ҳам бундан яхши ибрат оладилар. Зеро, улар ҳам бизларни шундай хотирлаб, дуои хайрларда бўлишади. Давлатимиз уруш қатнашчилари, кекса ёшдаги отахонларимиз, онахонларимиз ва барча нафақахўрларга доим катта эътибор билан ғамхўрлик қилиб келмоқда. Ҳукуматимиз уларнинг моддий фаровонликларини янада яхшилаш мақсадида бир қатор қарорлар қабул қилдики, бу нарса барчани чин дилдан хурсанд этмоқда. Аллоҳ таборака ва таоло барча марҳум аждодларимизни Ўзининг раҳматига олиб, уларнинг ҳақларига қилаётган дуоларимизни ижобат қилиб, қолганларига фаровон ҳаёт, тинчлик ва офият ато этишини сўраб қоламиз! Омин, ё Роббал оламин.
 
Шофиркон туман “Шайхи  Дарвеш” жоме масжиди 
           имом-хатиби Азизжон  Жамолов.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:06
Пешин: 13:10
Аср: 16:15
Шом: 18:10
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram