Уяли телефондан фойдаланиш одоблари.
11 октябр 2018 й.
703 марта ўқилди.

 

Уяли телефондан фойдаланиш одоблари.

 
    Телефон ажнабий тилидан олинган бўлиб "фон" яъни овозни билдиради, телефон дегани овоз узатиш, дегани. Бировни овозини узоқ ердаги кишига узатиш учун хизмат қиладиган асбобни "телефон "дейилади. Қадимда чикган сим орқали гаплашиб юрилган, яқин кунларда буни симсиз қўлда кўтариб юрадиган жиҳоз орқали амалга оширилди. Буни ғарб давлатлар "мобил" телефони деб аташса, бизда "уяли телефон "деб турли номлар билан аташади. Бугунги кунда телефонни ишлатиш одоби бизда йўк. Тартибли равишда, шариат қоидалари асосида тушунтириш керак бўлиб қолди.
  Фойдали нарсаларнинг ўзига яраша зиён тарафи бўлганидек,уяли алоқа воситаларининг хам фойдали ва зарарли тарафлари бор. Агар уни фойдали йўлда ишлатиб, зарарли тарафларидан сақланилмаса, неъматга нисбатан ношукрлик бўлади, киши ўзининг дунёси учун хам охирати учун ҳам зиёнга ишлайди. 
    ... бир одам эрталаб ишга кетаётса, йўлда авто ҳалокат содир бўлган ҳолатни суратга олди. Сўнгра ўзича ҳамкасбларига мактанмоқчи бўлиб, қўл телефонидаги нодир суратни кўрсатмокчи бўлса, ишхонадагилар бошқалар томонидан ўзларининг қўл телефонларига аллақачон юбориб бўлинган мазкур ҳалокатни томоша килиб ўтирганмиш....
    Шу иш мусулмон одамга тўғри келадими? йўқ,бу иш мусулмон одамга мутлақо тўғри келмайди. Мусулмон одам  бошқа инсонларнинг мусибатга учраганин  кўрганда, дархол ўша вазиятда ўқилиши керак бўлган дуони қилади. Мусибатга учраганга ёрдам беради .
    Турли кишилар, бизларга турли шикоятлар билан келишади. 
 Баъзиларга ўзининг оила аъзолари, хотини ёки келинининг бошқа номаҳрам эркак билан уяли телефонда гаплашганини ёки баъзи аёллар эрини бошка бошқа аёллар билан телефон орқали ишқий муносабатда гаплашганини шикоят килишади.
    Бугунги кунда Ўзбекистонда бузилаётган оилаларнинг 20% телефон туфайли бузиляпти. ... уч- тўрт фарзанди бор аёл ярим кечаси даҳлизга чикиб бегона эркак билан гаплашиб турган пайтида,эри ушлаб олиб ҳайдаяпти. Телефон марказига борса коғозини чиқариб беряпти олтмиш - етмиш марта гаплашилган. Янги тушган келин гаплашиб юрган йигити билан тўйни эртаси кунида телефон билан гаплашяпти, орқасидан пойлаб бориб ушлаб ҳайдаяпти... Бу одобни билмаслик, мусулмончилик чегарасида турмаслик қанчалар кулфатларни олиб келяпти.
"...Ёш-ёш болалардан кўпчилигининг қўлида телефон" деб шикоят қилди бир танишим. Уларни ўқиб таълим олиш ўрнига телефон ўйнаб, унда турли беҳаё сурат ва саҳналарни томоша қилишларига қандай чидаш мумкин. Наҳотки ота-оналар фарзандларига шунчалар беэътибор бўлсалар. Болаларни, ёшларни  илм олишдан, ҳақиқий маърифатли ва маданиятли бўлишдан бошқа тарафга бураётган нарсалар ичида уяли телефоннинг хам борлиги ниҳоятда ачинарли ҳолдир. 
    Аслида уяли телефон, узоқни яқин, оғирни енгил қилиш учун чиқарилган восита. Лекин баъзи одамлар уяли телефонни тескарисига айлантириб, оилани бузишга, уят ишларни қилишга, ҳаром ишларга боришга, ҳар-хил суратларни тарқатишга, ёлғон гапларни одамларга ёйишда фойдаланмоқда. 
    Телефондан яхшиликка, ота-онадан хабар олиш, катта-кичиклардан хабар олиш, бировлар билан ишини битиришга фойдаланади. Юқорида зикр қилинганига ўхшаш афсусланарли ҳолатлар анчагина бор. Буларни тўғрилашимиз керак.
    Бу муаммони ҳал килиш учун асосан,одоб-ахлокни, таълим-тарбияни йўлга қўйишимиз керак. Тарбия кўрган одобли инсон ҳар ҳолатда ҳам гуноҳ ва беодобликни ўзига эп кўрмайди.
    Олдинлари оддий телефон, ҳозирда эса уяли телефон сотиб олишда одамлар турли меъёрларга асосланишлари ҳаммага маълум. Шунинг учун телефон сотиб олаётганда фахр учун эмас,бировга мактаниш учун эмас ҳожатимни чиқараман, яхшиликка ишлатаман деган ниятла олиш керак. Ислом дини коидаси бўйича барча амаллар ниятга караб баҳоланади қиммати бўлсин, бошқалар кўрганда ҳайрон қолсин деган ниятда олинса бу исроф бўлади. Чунки эҳтиёждан ташқари нарсага мол-мулк сарфлаш исрофдир. Шунинг учун ўзини ҳожатини чиқарадиган арзон қулайини олсин. Олганда ҳам яхши ният билан олсин, "бисмиллоҳ" деб бошласин. Фақат ҳалолга ишлатаман, шариат рухсат берган нарсаларга ишлатаман, ҳаромга, ношаръий ишларга ишлатмайман деган ниятга қатъий азму-қарорини килсин. Худди шу ўринда уяли телефон ишлатиш одобларига риоя қилсин.Чунки қўнғироқ овози масжидларла намозхонларнинг ибодатига халал етказади, намознинг асоси бўлган хушуъ-хузуъни барбод қилади. Мажлисларга сўзловчига ҳам, тингловчига ҳам халақит беради. 
    Телефонда гаплашиш, муомала қилиш худди жонли инсонни кўзи-кўзига тушиб турган мухтарам инсонни муомаласини  қандай қилса, шундай қилишлиги керак. Лекин кўпчилик бундай муомалани қилмайди, бўлмагур гапларни айтади уят сўзларни ёзади... . 
    Телефон бўлса, ҳамсуҳбатларидан узр сўраб, имкон бўлса ташқарига чиқиб гаплашиши керак. Хусусан кўпчилик орасида бўлганда суҳбатлашишда овозини керагидан ортиқ кўтармаслик одобига қаттиқ риоя қилиш лозим.
Биров телефон қилдими, гап бошлаётган аввал салом бериши керак. Ҳадисда ҳам шу "аввал салом кейин калом" гап бошлаётганда "мани танияпсизми?"-дан бошламасин, (қаердан танийди сизни?!) "Ассалому алайкум ман фалончиман"деб чиройли гапни бошласин. Мана шу нарсаларни болаларимизга ҳам ўргатиб боришимиз ва ҳаётда ўзимиз тадбиқ қилиб боришимиз керак.
Бировни бир чақирамиз жавоб бермади, иккинчи бор чақирамиз жавоб бермади учинчисидан кейин тўхташ керак. Ислом одоби шу. Телефонни олмадими демак узри бор ёки сиз билан гаплашгиси йўқ. Ўзизни билингда у одамни қайта-қайта безовта қилманг.
  Мўмин мусулмон одобига риоя, қўл телефонини ишлатишда, фақат савобли динимиз рухсат берилганини қилиб қолганларидан четда бўлишимизда фақат Аллох таолони ўзи ёрдамчимиз бўлсин!
 
   Абдулхолиқ Ғиждувоний жомеъ масжиди
   муаззини Отабек Рузиев.
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram