Уялмасанг билганингни қил
27 март 2020 й.
78 марта ўқилди.

 

Уялмасанг билганингни қил

Уялмасдур талаб амрини олғон,
Қолур яхши-юёлғондин-у ёлғон.
Уялма маърифатни ўрганурдин,
Танур жойинг бўлур қолсанг танурдин.
(Сўфи Аллоҳёр)

Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қилиб айтганлар: «Инсонларга аввалги пайғамбарлардан етиб келган ҳикматли лавз бор: “Уялмасанг билганингни қил.” (Бухорий ривояти).
Ҳаё бир неча хил бўлади: ҳаромдан сақловчи ҳаё – вожиб, макруҳдан сақловчи ҳаё – мустаҳаб. Илм-у маърифатдан, ибодатдан, фойдали ишлардан, билмаган нарсани ўрганишдан тўсадиган ҳаё аслида ҳаё эмас, балки, у ҳижолатдир. Шунинг учун машойихлар: “Уялган ва кибрланган киши илм ололмайди”, – дейишган. Мумтоз адабиётимиз вакиллари ҳам ҳаёга алоҳида урғу беришган.
 
Билмаганни сўраб ўрганган олим,
Орланиб сўрамаган ўзига золим.
(Алишер Навоий)

 Пайғамбар алайҳиссалом укасига ҳаёда танбеҳ бераётган кишининг ёнидан ўта туриб: “Унга тегинма, чунки, ҳаё фақат яхшиликни келтиради”, – деганлар (Бухорий ривояти).
Ҳадисда ҳаё нафақат бизга, балки, аввалги умматларга ҳам дастурул амал бўлгани баён қилинди. Ҳаёсизлар заррача парво қилмасдан, хоҳлаган ишини бажаришга уринаётганлари ана шундан. Ҳаё инсонга хос. Аллоҳ, фаришталар ва инсонларнинг ҳайбатини қалбидан суғуриб ташлаганлар, ҳаёсизлардир. 
Ҳаё – имон шохларидан бири. Ҳаё – мусулмонлик белгиси. Ҳаё – иффат пардаси. Ҳаё билан ор-номус сақланади. Ҳаёсиздан улуғворлик кетади. Хусусан нозик ишларда ҳаё керак. Ҳаё эркаг-у аёлга бирдек зарур. Ёмонликдан, бузуқ иллатлардан тўсадиган нарса ҳам – ҳаё. Бундай ҳаёнинг ҳаммаси яхши.
Имом Шофеъий: “Ҳаёсиз дунёнинг қизиғи, яшашнинг баракаси йўқ. Келажакдан қўрқмасанг, ор-номусинг бўлмаса, нима қилсанг қилавер”, –деганлар.
Ҳаё – Аллоҳ билан бандалар ўртасидаги восита. Банда шуни ҳис этган тақдирда, имони зиёда бўлади. 
Ҳаё – ҳадисда сифатланган эҳсоннинг бир даражаси: “Аллоҳга уни кўриб тургандек ибодат қил. Сен уни кўрмасанг-да, албатта, у сени кўриб туради” (Муттафақун алайҳ). 
Саҳобалардан бири: “Эй расулуллоҳ, якка қолганда авратни очиш мумкинми?” – деб сўради. У зот: “Ҳаё қилинишга Аллоҳ ҳақлироқ”, – деб жавоб бердилар (Термизий ривояти).
Шунинг учун солиҳлар танҳо қолганда ҳам парвардигордан ҳаё қилганлар, ярим-яланғоч ўтирмаганлар. Дорга келтирилган аёлнинг йўлда нохос кийими йиртилиб кетганда қандай йўл тутгани ҳақидаги ривоятни ҳаммамиз эшитганмиз. 
Ибн Масъуддан ривоят қилинган ҳадисда пайғамбар алайҳиссалом айтганлар: “Эй одамлар, Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилинглар. Чунки, ҳақиқий ҳаё бошни ва унинг ичини, қоринни ва унинг атрофини муҳофаза қилишдир. Мусибатни эслаган киши дунёнинг ортиқча зийнатини тарк этади” (Термизий ривояти).
Бундан ҳаё энг муҳим нарса эканлигини билиб оламиз. Ҳаё билан бажарилган амалнинг ажри, ҳаёсиз амалдан афзал. Ҳаёсиз бажарилган амал шаксиз соҳибига гуноҳ келтиради. 
Илм тоғларидан бири, ҳадис илмининг пешвоси Шуъба ибн Омир санадда ва шартда ниҳоятда кучли эдилар. Бир куни у кишининг ҳузурларига бузғунчилик ва золимлик билан танилган биров келиб ҳадис айтиб беришларини талаб қилди. Шуъба: “Сенга ҳадис айтайми? Сен фожирсан”, – дедилар. Ўша золим уйига бориб, пичоқ олиб, Шуъбанинг ёнларига келди. Қоринларига пичоқ тираб: “Агар ҳадис айтмасанг, қорнингни ёриб ташлайман”, – деди. Шуъба ноилож пайғамбар алайҳиссаломнинг: “Уялмасанг билганингни қилавер”, (Бухорий ривояти) деган ҳадисларини айтиб, сўзларида давом эттилар: “Эй золим, бу сенга ўхшаганларга тегишли. Аллоҳни ҳурмат қилмаганлар, наҳотки, ўз-ўзидан уялишмаса”.
Фожир бу ҳадисдан қаттиқ таъсирланди, қалбида ҳидоят нури милтиллади. Мадинага бориб тавба қилди. Имом Моликнинг хос шогирдларидан бўлди. Ҳадисда тенги йўқ муҳаддис даражасига етди. 
Олимлик даражасига етгач, Ироққа келиб Шуъба ҳақларида сўради. У кишининг вафот этганликларини билиб, умрининг охиригача илк устозининг ҳақларига дуода бўлди. 
Ҳасан Басрий айтганлар: “Кишининг икки тўсиғи бўлмоғи керак: авратини беркитсин; бировларнинг авратига қарашдан кўзини тийсин”.


“Хокимулломир” жомеъ масжид
имом - хатиби Ғолиб Муротов.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:17
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram