Уйларингизни қибла (намозгоҳ) қилингиз!
28 март 2020 й.
68 марта ўқилди.

 
Уйларингизни қибла (намозгоҳ) қилингиз!
اجْعَلُوا بُيُوتَكُمْ قِبْلَةً

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида масжидлар ва таълим даргоҳлари вақтинча беркитилгани сабабли ҳар бир оилага қуйидагилар лозим бўлади:
1. Оила аъзолари бир жойга жам бўлгани сабабли ўзаро жипслик, ёрдам, муҳаббат ҳамда уларнинг маслаҳалатидан кўпроқ фойдаланиб қолиш.
2. Тарбия томонга катта эътибор қаратиш, иймон ва таваккул фазилатларини сингдириш, шу билан бир қаторда сабабларни тутиш ҳамда Аллоҳ таолога ёлвориб дуо қилишга аҳамият қаратиш.
3. Хайри-эҳсон ва яхшилик улашиш ила раҳмдилликка ундаш ва бу ишларда мусобақалашишга тарғиб қилиш.
4. Уйда ҳам намозларни ота ёки аканинг имомлигида жамоат бўлиб адо этиш.
5. Қуръони каримни тиловат қилиш, набавий ҳадислардан ўқиш, ёдлай оладиганини ёдлаш, шунингдек, бошқа фойдали китобларни ҳам мутолаа қилиш.
6. Фарзандлар учун тадаббур ва тафаккур ҳалқалари ташкил қилиб, уларнинг заковатларини ва (эшитган ёки ўқиган нарсаларидан) муҳим хулосаларни чиқариб олиш қобилиятларини синаш.
7. Зикр ва дуоларни, Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатни, шунингдек, истиғфор, тасбеҳларни ҳамда маъсур дуоларни кўпайтириш.
Бутунжаҳон мусулмон уламолари кенгашининг раиси Докток Алий Муҳйиддин 

Қорадоғий Таржимон: Қудратуллоҳ Сидиқметов
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги, Матбуот хизмати
Манба: islom.uz
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:17
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram