ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ – ОҒИР ГУНОҲ
03 апрел 2019 й.
173 марта ўқилди.

 

ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ – ОҒИР ГУНОҲ

Аллоҳ инсонни яратган экан, унга тўғри йўлни кўрсатиш мақсадида 124 минг пайғамбар ва бир қанча саҳифалару тўртта илоҳий китобларни нозил қилиб, инсонларнинг руҳий ва жисмоний эҳтиёжларини қондирувчи кўрсатмаларни баён қилган.
Аллоҳ таоло бандаларига жуда кўп неъматлар ато этган бўлиб, уларнинг ичида энг улуғи иймон неъматидир. Инсонни барча яратган махлуқотлари ичида энг мукаррами ва афзал суратда яратганлигини улуғ каломи Қуръонда баён қилиб, шундай марҳамат қилган: “Дарҳақиқат (биз) Одам фарзандини (азиз ва) мукаррам қилдик…” (Исро сураси 70-оят).
Инсон тирик экан, унинг бошига каттаю кичик синовлар келади, бу синовлар Аллоҳдан эканига ишониб, сабр тоқатли бўлмаса, муаммонинг ечими ўз жонига қасд қилиш деган қарорга келиши, уларга етарли даражада сабр – тоқат ва ҳаётий кўникмалардан таълим берилмаганлиги сабабли бўлади.
Бугунги кунда ўз жонига қасд қилиш кўпроқ ёшлар ўртасида, ачинарлиси, аёллар ўртасида учраётганлиги барчамизни бирдай ташвишга солаётгани сир эмас.
Пайғамбар (с.а.в)нинг ҳадисларида ўз-жонига қасд қилишнинг охиратдаги азоби тўғрисида шундай келган. Собит ибн Заҳҳок (р.а)дан ривоят қилинади, Русулуллоҳ (с.а.в) дедилар: “Ким бу дунёда ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиёматда ҳам унга ўша нарса билан азоб берилади” (Имом Бухорий ривояти). Минг афсуски, бу каби азобга қолишдан қўрқмай, сабр тоқатсизлиги сабабидан ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Инсонни ўлимга олиб борадиган ҳар қандай иллатга боғланиб қолиш ва унинг оқибатида ҳалок бўлиш – ўз жонига қасд қилиш билан тенглаштирилган ва гуноҳда баробар эканлиги тўғрисида Пайғамбар (с.а.в)нинг муборак ҳадислари бор, унда шундай дейилади: “Сизлардан аввалги умматлар орасида бир одамни баданига тошма тошган эди. Тошма унга озор беравергач камон ўқини қинидан олиб, ярани тирнай бошлади. Ундан чиққан қон тўхтамай оқибатда у киши ўлди. Шунда Аллоҳ таоло деди: “Бандам шошиб ўзини ўлдирди. Шунинг учун жаннатимни унга ҳаром қилдим””. Бундан келиб чиқадики, инсон ҳеч қачон Аллоҳнинг рахматидан ноумид бўлмаслиги, бошига мушкул иш тушганда нотўғри қарор қабул қилмаслиги ва Аллоҳ берган умрни чиройли ўтказишда ҳаракатда бўлиши керак.
Фарзандларимизга тарбия ва таълим бераётганда биз мураббийлик вазифасини самимий ва сидқидилдан бажармоғимиз лозим, чунки сўз қанчалар самимий, юракдан бўлса, шунчалик тасирчан бўлади. Бир устознинг шундай сўзлари ёдимга келди: “Агар сўз қалбдан чиқса, албатта қалбга жойлашади, у бошқа жойда қарор топа олмайди”.
Фарзандларимизга таълим тарбия бериш чоғида уларга бугунимизга шукроналик ҳиссини ўйғота олишимиз ва келажакда жонажон Она Юртимизни бунданда обод ва фаровон бўлишида ўз ҳиссасини қўшишига туртки бўла олишимиз ҳам фарз, ҳам қарз.

Пешкў туман “Бобоараб” жомеъ 
масжиди имом хатиби Болтаев Дилшод
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:25
Куёш: 05:08
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram