Ўз яқинларига меҳр-мурувватли бўлиш.
17 октябр 2019 й.
80 марта ўқилди.

 

Ўз яқинларига меҳр-мурувватли бўлиш.

Аллоҳ таоло одамзодни яратар экан, уларга меҳрибонлик назари билан қараб, ўзаро доимо меҳр-оқибатда бўлиб яшашлари лозимлигини Ўзининг каломига кўп бора таъкидлаган. У Зотнинг меҳрибонлиги чексиз раҳматидан биргина жуз бўлиб, инсонларнинг ўзаро меҳр мурувватлари ана шу раҳматнинг бир жилвасидир. Шундай экан, бир-бирига доимо муҳаббатли ва меҳр-мурувватли бўлиб яшаш Ҳақ таолонинг меҳрибонлик сифатининг намойишидир. Асарларда баён қилинишича, мўъминнинг комиллик даражаси саховатпешалиги, меҳр-муруввати билан белгиланади. Жумладан, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай марҳамат қилганлар: «Мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмайсизлар,бир-бирларингизга меҳр-мурувватли бўлмагунингизча мўмин бўлмайсизлар» (Имом Муслим ривояти).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Эй Аллоҳнинг Расули, менинг иккита қўшним бор, қайси бирига ҳадя берай?» деб сўрадим. У Зот:
«Сенга эшиги яқинроғига», дедилар».
Абдуллоҳ ибн Мусовир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ибн Аббоснинг Ибн Зубайрга хабар бериб айтаётганини эшитдим:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Ўзи тўқ бўлиб, қўшниси оч қолган одам мўмин эмас», деганларини эшитдим». Имом Муслим ривоят этган якка ҳадислардан бирида Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай марҳамат қилганларини айтадилар: «Садақа билан мол-дунё озайиб қолмайди».

Когон шаҳар “Шом” жомеъ масжиди 
имом хатиби Д.Болтаев
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:25
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram