Вақт қадри
08 март 2019 й.
451 марта ўқилди.


Вақт қадри

Инсон азиз, унга берилган неъматлар бисёр. Шу неъматлар ичида “Умр неъмати”. Инсонга умр неъмати бир бор берилди буни қадрига етиб яшаш, умрни ғанимат билиш лозимдир. Аллоҳ атоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади. “Ахир биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма  олгудек узун умр бермаганмидик?” Сизларга огоҳлантирувчи (Пайғамбар) ҳам келган эдику!...” Демак, инсон умри давомида яратганни розилигини топиш, яхшилик қилиш инсонларга манфаати етиб юриши лозим. Зеро, шоирларимиздан бир шундай деб ёзади: 
Яхшилик айланг жаҳонда, қолмайин армондасиз. 
Чунки, бу дунёда, бир неча кун меҳмондасиз.  
Умрнинг ҳар бир соати, дақиқасидан унумли фойдаланиб қолиш керак.
Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳадисда шундай дейдилар:
“Қиёмат кунида банданинг қадами то тўрт нарсадан сўралмагунча жойидан жилмайди”.
“Умрни қандай ўтказгани”,“Ёшлигида нима қилгани, молини қаердан топиб, нимага сарф қилгани, илмига қай даражада амал қилгани” ҳақида дейилади.
Инсон умрини беҳудаги исроф этмаслиги керак эканки бу ҳақда қиёматда сўралар эканмиз.
Буюк олим имом Ҳасан Басрий (р.ҳ.) айтадилар: Ҳар кун тонг ёришганда Аллоҳ таоло томонидан  бир жарчи: Эй Одам боласи! Мен янги кунман. Сенинг барча амалингга гувоҳман. Мендан бу кунда солиҳ амаллар қилиб, фойдаланиб қол, чунки мен то қиёматгача сенга қайтмайман, деб жар солади”.
Алломаларимиздан бирлари шундай деган эканлар. Умр-ҳаёт уч кун: кеча, бугун, эрта. Кеча бу ўтиб қолди, эртанги кунда сен бор ёки йўқ, бугунги кунни қадрига ет, ғанимат бил, деб, айтган экан. Демак, инсон ҳар бир ўтадиган кунани қандай ўтказаётганини ўйлаб фикрлаб олса яхши бўлади.
Биз, албатта, ҳозирги кунимизни ғанимат билиб, ҳаракатдан тўхтамаслик лозим. Бизнинг ўтган аждодларимизни умрларига назар солсак, улар кунларини, вақту соатларини фойдали ишлар қилишга, илмга, одобу-ахлоққа сарфлаганликларини гувоҳи бўламиз. 
У зотлар умрларини ҳар лаҳзасини ғанимат билиб ҳар бир ўтаётган кундан унумли фойдаланиб қолганлар. 
Улуғ пиру муршидларимиздан Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари шундай деган эканлар: 
“Ким умрини, вақтини зое кетказса, вақт унинг душманига айланади, нафаснинг зое бўлишига йўл қўйманг ва ундан эҳтиёт бўлинг” . 
 Жамиятимиздаги барча инсонлар, улар ким бўлишидан қатъий назар келажагимиз бўлган ёшларимизни азиз фарзандларимизни умрини, вақтини беҳуда ўтказмаслигимиз, ёшларимиз олтиндан қиммат вақти, умрини илм олиш билан, ҳунар эгаллаш билан ўтказсалар айни муддао бўлар эди.  Айниқса, кейинги йилларда юртбошимиз томонларидан ёшларимизга эътибор янада такомиллашиб бораётгани фанда, санъатда, адабиётда, спортда ва бошқа соҳаларда ҳам ёшларимизга эътибор кучайиб бораётганини кўришимиз мумкин. Шунинг учун ёши улуғларимиз, ҳар бир ота-она ўз фарзандини умрини зое кетказмасдан илму-ҳунарли қилса бирор бир касб-кор эгаси этиб тарбияласа фарзандларига лоқайд, бепарво бўлмаса икки дунёда саодатман бўлиши муқаррар.
Инсон ҳаётда ўз олдига қўйган мақсадларга эришишда вақтдан ўз имкониятидан бир: “Ким кунини бекорга ўтказса бирор яхши амални қилмаса, инсонларга чиройли сўз, яхши муомала қилмаса, бир илму-маърифат ҳосил қилмаса, у кунига, умрига жабр қилибди, ўзига зулм қилибди” деган экан. Демак, олтиндан қиммат бебаҳо неъмат умримизни, вақтимизни, кунимизни ва ҳар бир олаётган нафасимизни ҳисоб-китоби борлигини унутмаслигимиз лозим. Кунлар, вақтлар тинмай ўтсаю, қайтиб келмас дақиқа онларимизга бепарво бўлсак, панду-насихат олмасак икки дунё саодатига асло мушарраф бўла олмаймиз. 

Шофиркон тумани “Хўжа Бадарға” 
жомеъ масжиди имом хатиби 
Миржон Эгамбердиев.
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram