Ватан ҳимояси муқаддас бурч
12 январ 2016 й.
1721 марта ўқилди.

 Ватан ҳимояси муқаддас бурч

 
Аллоҳ таоло инсониятга ато этган энг олий неъматлардан бири – тинчлик хотиржамликдир. Негаки, осуда яшаш бахти, хотиржам ҳолатда ибодат қилиш, илм олишлик лаззати, жамиятга манфаати тегадиган комил инсон бўлиб етишиш, фаровон ҳаёт кечириш буларнинг барчаси тинчлик замиридадир, албатта. Шу боис ҳам юртимизда истиқлолнинг датлабки йилларданоқ Ўзбекистон қуролли кучларини шакллантиришга алоҳида аҳамият берилди ва бу берилган аҳамиятлар ўз самарасини берди десак адашмаган бўлардик. Чунки, бугунги кунга келиб фахру-ифтихорга арзигулик миллий армия вужудга келди десак, муболаға бўлмайди. Ватан ҳимоячилирининг қалбларида Ватанга, она-юртга нисбатан ҳис-туйғалари фарзандларига бўлган чексиз меҳру-муҳаббатлари лиммолимдир. Уларнинг бирдан-бир мақсадлари Ватаннинг тинчлигини сақлаш, озодлигини асраш, унда яшаётган аҳолини тинч-хотиржам ва фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлаш демакдир. Негаки, ҳар бир оқил инсонни наздида Ватанидан кўра азизроқ нарса йўқдир. Қайсики у ўша Ватаннинг ери устида, осмони остида кичиклигида тарбия топиб катта бўлган ва замонлар оша унинг ҳайвонотлари ва набототларидан фойдаланган, ва унда аҳли оиласи, қариндошлари ва дўстлари орасида улфат бўлиб яшаган. Зеро, Ватанни севиш ва уни ардоқлаш гўзал хислатлардандир. Ватан хизмати, унинг ҳимояси ҳар бир шахс учун ҳаётининг мазмуни бўлиши керак. Юқорида айтилганидек, шу мўътабар Ватанда яшовчи, унинг ҳавосидан нафас олиб ери устида, осмони остида тарбия топиб катта бўлган, замонлар оша унинг ҳайвонотларидан ва набототларидан фойдаланган, аҳли оиласи, қариндошлари билан тинч-осуда тарзда улфат бўлиб истиқомат қилаётган ҳар бир инсон Ватанга қўлидан келган хизматини тақдим этиши, унинг ҳимояига доимо шай бўлиши шарт. Бунга Қуръони каримдан мисол келтирсак мақсадга мувовиқ бўларди. Аллоҳ таоло Каҳф сурасида Зулқарнайн қиссасида шундай марҳамат қилади: “У то икки тоғ ўртасига етиб келгач, гапни сира англамайдиган қавмни учратди. Улар: “Эй Зулқарнайн, албатта, (шу тоғлар орсидаги) Яъжуж ва Маъжуж (қабилалари) ер юзида бузғунчилик қилучилардир. Бизлар сенга бир миқдор ҳақ тўласак, биз билан уларнинг ўртасига бир тўғон қуриб берурмисан?” дедилар”. Бу оятда Зулқарнайн қаршисига чиққан ватанпарвар инсонлар ҳақида гап кетмоқда. Улар юртларига доимо ҳужум қилаётган ёвузлардан безор бўлганликларини ифода қилиб, буюк ҳукмдор Зулқарнайнга шикоят қилмоқдалар. Аммо, душман ҳар қанча ҳужум қилса ҳам, улар ўз Ватанларини ташлаб кетиш фикридан йироқдалар. Шунинг учун, Ватанни ёвузлардан ҳимоя қилиш мақсадида Зулқарнайндан ёрдам сўраб, душман йўлига тўғон қуришни ва бу билан ўз Ватанларининг дахлсизлигини таъминлашни илтимос қилдилар. Аллоҳ таоло эса, буни бизга ибрат сифатида келтирди. Бундан маълум бўладики, Ватанни севиш, уни авайлаб-асраш, душман ҳужумидан тиш-тирноғи билан ҳимоя қилиш, ҳатто энг қийин ва даҳшатли ҳолатларда ҳам Ватанни ташлаб кетмасдан, балки, унинг ҳимояси учун қўлдан келгунча хизмат қилиш исломий таълимотлардан ҳисобланади. Шу боисдан ҳар бир соҳадаги инсон ўзининг соҳасини мукаммал равишда ўрганиб бориб, ўша соҳада Ватанга қўлидан келгунча хизмат қилиши лозим ва лобуддир. Айниқса, ҳозирги нотинч даврда турли хил мафкуравий ва маънавий ҳужумлардан жонажон Ватанимизни асрашимиз, фарзандларимизнинг онгига тўғри ғояларни сигдиришимиз, ватанпарварлик ҳис-туйғуларини ўргатишимиз лозимдир. Келажакда жамиятга манфаати тегадиган комил инсонлар бўлиб етишиш йўлида хизмат қилишимиз даркор.
 
Ўзбекистон қуролли кучлари олий бош қўмондони Ислом Каримов Абдуғаниевич таъкидлаганларидек:“Жамиятимизнинг маънавий-маърифий жиҳатдан покланиши, ислоҳотларнинг тақдири, халқимизнинг фаровонлиги биринчи навбатда раҳбар кадрларнинг малакасига, фидоийлигига, юртпарварлигига ва иймону-эътиқодига боғлиқдир”. Бундан ҳар биримиз тўғри хулоса чиқариб, Ватанимимз ҳимоясига доимо тайёор бўлмоғимиз, унинг гуллаб-яшнаши учун қўлимиздан келган барча хизматларимизни аямаслигимиз даркор. Зеро, Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Икки кўз борки, уни дўзах куйдирмайди. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган кўз ва Аллоҳ йўлида қўриқлаш учун бедор бўлган кўз”, - дедилар. Бу башорат Ватанни қўриқлаш учун чин дилдан, иймону-ихлос билан тунларни бедор ўтказган сарҳаддаги аскарларни, уларни шундай тарбиялаш йўлида тунларни бедор ўтказган утозларини ва Ватанни ҳар томонлама ҳимояси учун бел боғлаган унинг равнақи ва ривож топиши учун туну-кун тиним билмай, ихлос билан ишлаётган барча азизларни ўз ичига олади. Ҳазрати Алий каррамаллоҳу важҳаҳу бундай деганлар: “Она-ватанни севиш туфайли дунё обод бўлган”. Ватан ҳимоячиларининг ҳаёт йўлларига боқиб, бу сўзларнинг нақадар ҳақиқат эканига яна бир карра амин бўламиз. Зеро, бугун юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикка, ободлик ва тараққиётга замин яратмоқда. Аввало, бизларга ушбу гўзал ва мустаҳкам илдиз соҳиби бўлмиш Ўзбекистонни Ватан қилиб берган Зот Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога шукроналар қилмоғимиз лозим. Қолаверса, ушбу Ватан тинчлигини Роббимиздан сўраб, кечаю кундуз дуолар қилишимиз фарзандлик бурчимиз ҳиобланади.
 
Олимов Айёмиддин
Мир Араб мадрасаси 4- курс талабаси
 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:17
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram