Ватан туйғуси
14 январ 2016 й.
1736 марта ўқилди.

 Ватан туйғуси

Аввалам бор инсоннинг ватанига бўлган муҳаббати шу юртга туғилиб-ўсганидан бўлса, иккинчидан Аллоҳнинг инояти ила Пайғамбар алайҳиссалом меросхўрлари бўлмиш Бухорийлар, Термизийлар, Самарқандийларни етиштириб чиқарганидир. Буюк аждодларимиз бу юрт ҳимояси йўлида шаъни, ору номусини, имонини ўртага қўйиб, ёвга қарши курашган. Бугунги кунда Мамлакатимизда ватан ҳимоячилар  кунини катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланиб бораётганлиги бежиз эмас албатта. Сизу-бизнинг бугунгидек тинч, хотиржам ҳаётимиз Қуролли кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилинмоқдаки, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан холис адо этаётган, ўғлонларимизни қадрласак арзийди. Биз учун арзимас бўлиб кўринадиган баъзи ишлар бошқалар учун жуда аҳамиятли бўлиши мумкин. Биз учун арзимас бўлиб кўринган кичик хатолар бизларни кузатиб турган инсонлар учун биз ҳақимизда, динимиз, эътиқодимиз, миллатимиз, халқимиз ҳақида ноўрин хулоса чиқаришларига сабаб бўлиб қолиши мумкин. Бир иш қилаётганда фақат ўзимизни эмас, балки ўзимиз мансуб бўлган динимиз, миллатимиз, халқимиз шаъни ҳам ҳамиша кўз ўнгимизда бўлмоғи лозим! Ватанни севиш, ватанпарвар бўлиш, ундаги бор нарсаларни ардоқлаб, соғиниб яшаш инсоният табиатида мавжуд бўлган нозик ҳис-туйғудир. “Кишининг вафодорлиги ва садоқати унинг ўз Ватани учун қайғуришидан, дўстларини соғинишидан ва умрининг зое кетказган лаҳзаларига ачиниб, ўкиниб яшашидан билинади”. Инсоннинг ўз халқига бўлган садоқати ва фидоийлиги она Ватанни ҳимоя қилиши, халқининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришига имкон даражада ҳисса қўшиши билан ўлчанади.
 
Аллоҳ таоло Моида сураси 33-оятида:  “Аллоҳ ва Пайғамбарига қарши урушадиган ва Ерда бузғунчилик қилиш ҳаракатида юрадиган кимсаларнинг жазоси – ўлдирилиш ё дорга осилиш ёки оёқ қўллари қарама-қарши томондан кесилиши ёхуд ўз ерларидан сургун қилинишларидир. Бу жазо улар учун бу дунёда расволик – шармандалик бўлур. Охиратда эса улар учун улуғ азоб борди”, деб марҳамат қилади.  Оятда ер юзида фасод қилувчилар учун тўрт хил жазо таъйин қилинмоқда. Охирги жазо юртидан сургун қилинмоқлик қарангки Аллоҳ таоло инсонни яратганида ватанга бўлган муҳаббат билан яратгани, туғилган ер инсон учун қадрли бўлиб ундан сургун бўлмоқ ор-номус эканлиги. Тинч юртдан бошқа ерларга сургун қилиниш кимсанинг умри афсус-надоматда ору номусда ўтиб кетишига сабаб бўларкан. 
 
Аллоҳ таоло мустақил юртимиз сарҳадларини холис, сергаклик билан қўриқлаётган, Ватанимиз Қуролли Кучлари сафида хизмат қилаётган барча ака-укаларимизни Ўзининг ҳифзу ҳимоясида сақлаб, азиз диёримиз осмонини мусаффо, тинчлигимизни мудом барқарор ва мустақим айласин.
 
 
 Шофиркон тумани 
“Шайхи Дарвеш” масжиди имом-хатиби
Азизжон Алижонович Жамолов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:15
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram