Ватанни севмоқлик улуғ неъмат
26 ноябр 2019 й.
342 марта ўқилди.

 

Ватанни  севмоқлик улуғ неъмат

Инсон фарзанди қаерда, қайси мамлакатда дунёга келса, ана шу ер унинг она-Ватанига айланиб қолади. Киндик қони тўкилган жой инсон учун хамма нарсадан хам қимматли даргохдир. Расули Акрам (саллоллоху алайхи ва саллам) Мадинаи мунавварага хижрат килиб кетаётганларида туғилиб ўсган ватанлари Маккаи мукаррамага юзланиб туриб: "Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳеч хам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлур эдим",-деганлари сийрати набавия  китобларида баён этилган.
    Ислом дини Ватанни севишга, эл-юртга холис хизмат қилишга ҳамда юрт ободлиги, халк фаровонлиги йўлида хамжихат бўлишга даъват этади. Бу борада Қуръони каримда "...Эзгулик ва тақво (йўли)да хамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да хамкорлик қилмангиз!.." дейилади(Моида,2).
Эзгу ният йўлида  хамкорлик килиш ер юзида тинчликнинг барқарор бўлишида бош омилдир. Тинчлик Аллоҳ таолонинг улуғ немати бўлиб, уни сақлаш  ҳар бир кишининг олий даражадаги бурчи, вазифаси  бўлмоғи лозим.
Зеро, Ислом дини тинчликни саклаш, ҳимоя килишни энг мухим шиорига айлантиргани хам бежиз эмас. Аллоҳ таоло амр килади: "Эй иймон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аник душмандир" (Бакара, 208).             Ислом динида Ватанга, эл-юртга садокат тушунчаси кенг улуғланади. Бу муқаддас заминда ҳар бир инсон, айниқса, ёшларимиз азиз она Ватанимиз олдидаги фуқаролик бурчларини яхши англаб олмоклари лозим. Ҳар биримиз хуқуқ ва эркинликларга эга бўлишимиз билан бирга, зиммамизда бурч ва мажбуриятлар борлигини хам асло унутмаслигимиз керак. Ҳикматлардан бирида: "Ватанни севмоқ иймондандир", дейилган. Хақиқий ватанпарвар инсон Ватанини севибгина қолмай, балки унинг ривожи, ободлиги, шарафи, дахлсиз-хавфсизлиги учун  тинимсиз курашади. Пайғамбаримиз (саллоллоху алайхи ва саллам) : "Икки кўз борки, улар дўзах ўтида куймайди. Бири Аллоҳ таолодан қўрқиб йиғлаган бўлса, иккинчиси Аллоҳ йўлида Ватанни қўриқлаб, туни билан мижжа қоқмай чиққан бўлса", деганлар. (Ибн Аббос ривояти).

Хамроев Рустам
Пешку туман  Халим Повон
жомеъ масжиди имом хатиби
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:05
Куёш: 05:55
Пешин: 13:10
Аср: 18:05
Шом: 19:50
Хуфтон: 21:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram