ВАТАНГА САДОҚАТ - ОИЛАГА САДОҚАТ
15 январ 2021 й.
96 марта ўқилди.

 
ВАТАНГА САДОҚАТ - ОИЛАГА САДОҚАТ
 
Ҳар бир инсон киндик қони тўкилган ватанини, мустақил юртни асраб авайлаши  инсон учун гўё ўз оиласини, шаънини, ор номусини, иймон эътиқодини ҳимоя қилишлигидир.
Шу боис ҳар бир киши юртимизда тинчликни асраб авайлаш, мустаҳкамлаш йўлида ўз бурчини сидқу дилдан бажариши лозим, айниқса она ватанини ҳимоя қиладиган, жабҳаларда хизмат қилаётган ҳар бир ҳарбий хизматчи ўзига топширилган вазифасини Аллох таолонинг розилиги ва инсонлар ҳузуридаги улуғ масъулият деб билмоғи ва ҳарбий қасамёд ваъдаларини бажариши лозимдир. Шунингдек Ватан ҳимояси фақат ҳарбийларни эмас, балки шу заминда яшаётган барча фуқаролар-ўқитувчи ёки шифокор, тадбиркор ёки боғча тарбиячиси бўладими ўз ватанини, халқини ҳимоя қилиши керак. 
Ҳимоя деганда фақат қўлига қурол олиб эмас, керак бўлса сўз билан, жоҳил кимсаларга раддия бериш билан, ватанга тош отувчиларга ва иғвогарларга қарши илм билан, инсон ўз юртини, миллатини, халқини ҳимоя қилиши зарур. Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилиган хадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки Аллоҳ йулида бир кун ёки бир кеча чегара пойласа, унга минг кеча ухламасдан ибодат қилиб Минг кун нафл рўзаси тутгандан афзалдир",  деганларини эшитдим дейилади. (Ҳаким ривояти).
Имом Насаийдан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда эса Сархадни қўриқлаб турганда ҳалок бўлса, унга ҳам худди шундай савоб мукофоти бўлади ва шаҳидлик мақоми берилиб барча фитналардан озод бўлади дейилади . 
Муқаддас динимиз тарихида ватан обрусини, динини ҳимоя қилганларга улуғ мартабалар борлиги хақида маълумотлар жуда кўб. 
Абу Рофиъ ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллоллоҳу алайҳи васаллам) таълим берганларидек фарзандларимизга ёшлигиданоқ чавандозлик, мерганлик, сувга сузиш каби машқларни пухта ўргатиш, уларни она ватанга, эл юртга садоқат руҳида буюк аждодларимиз каби иймон эътиқодли этиб тарбиялашимиз бизнинг энг муҳим вазифамиздир.

Шофиркон туман “Саид Ато” жомеь масжид 

имомхатиби Л. Исоев 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:20
Куёш: 07:11
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:10
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram