Ватан остонадан бошланади
13 январ 2016 й.
5931 марта ўқилди.

                           Ватан остонадан  бошланади

  Инсон Ватан сўзинини айтганида, эшитганида қалби ўзгача орзиқиш ҳаловатни ҳис қилиши шу ватанга  муҳаббати  белгиси. Унинг муқаддас вазифасидан бири ўз Ватанини севиши  ва унинг  равнақи учун  ҳаётининг сўнги  дақиқасигача  хизмат қилишдир. Фарзандлар Ватанга  муҳаббат тарбиясини  оиладан   олади . Чунки оила муҳити ватан муҳитининг  асосини ташкил қилади. Азизлар  юртимиз  қадим  тарихига назар ташласак   ҳар бир  даврда  ўз даврининг  мард жасур ватанпарвар  фарзандлари  бўлганини, улар 
ватан  тинчлиги уни душманга  оёқ ости  бўлмаслиги  учун  ҳаттоки  жонларидан
кечганини кўрамиз.мисол: Биргина   Широқни эслайлик. ёки бошқаларини.
Али ибни абу Толиб  (р.а) “Ўзингизга  душманлик қилган  кишини  авф  этингиз, лекин  ватанингизга, миллатингизга, динингизга  душманлик қилган кишини кечирмангиз” деганлар.
Ватан тинчлиги олий неъмат. бу нематни  асраш   нечоғли  муҳимлигини Аллоҳ таоло   каломида Бақара сураси 208-оятда “Эй, имон келтирганлар! Ёппасига итоатга (тинчликка) киришингиз  ва шайтоннинг  изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга  аниқ  душмандир”. дейди. Ватан тинчлиги  бу неъматни кўз қорачиғидек асраш  масулияти  юртимизда яшайдиган  ҳар бир  инсоннинг  муқаддас  бурчи эканини доимо ҳис  қилишимиз керак. Кечагина  боболари - момоларидан  эртак эшитиб  ватан  қаҳрамонларидек  бўлишни ҳавас  қилган болалар  бугун  Она ватан  сарҳадларини  мардона туриб  қўриқлашмоқда. Аллоҳ  таоло жаннатмонанд  Ўзбекистонимиз  сарҳадлари  ҳимоячиларини   ўзининг  ҳифзу ҳимоясида   асраб, юртимиз осмонини  мусаффо,  тинчлигини  барқарор  мустақиллигини  бардавом  сақласин. Омин  
 
 
Мансур Нуруллаев
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:15
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram