Вертуал ўйинларнинг салбий оқибатлари
05 ноябр 2017 й.
1057 марта ўқилди.

Вертуал ўйинларнинг салбий оқибатлари

     Интернет-бу давр талабидир. Ҳозирги кунда интернет ҳаётимизнинг бир бўлагига айланган. Интернет-бизлар учун жуда ҳам енгилликлар ва қулайликларга эгадир.  Узоғимизни бизга яқин қилади ва ўзимиз учун керакли барча маълумотларни интернет орқали излаб топмоқдамиз. Интернетдан қандай фойдаланиш ўзимизнинг қўлимизда. Ҳар бир нарсанинг ўзига яраша фойдаси бўлгани каби, шунга яраша зарари ҳам бор. Ҳозирда интернетдан ҳаммаҳам яхши мақсадда фойдаланмаяпти. Интернернетдаги вертуал видео ўйинлар ёшларига ўз таъсирини ўтказяти. Уларнинг маънавий онгига ва руҳиятига футур етказяпти. Бу вертуал ўйинларни   Америка тиббиёт уюшмаси видеоўйинларга берилиб кетишни  расман ақлий заифлик касалликлари қаторига киритиш ниятида. Шифокорларнинг фикрича, бу касаллик кунига икки соатдан ортиқ ўйин ўйнайдиган ҳар қандай киши саломатлигига хавф солади. Бу интернетдан кўнгилхушлик излайдиганларга ҳам тегишли. Компьютер ўйинларининг керагидан ортиқ машҳур бўлиб, оммалашиб кетгани ва ёшларга салбий таъсири тиббиётчиларни кўпдан бери ташвишга солиб келаётган муаммолардан биридир. Ҳозир дунёдаги жуда кўп минтақалар, жумладан, Европа мамлакатларида интернетга асирлик хасталигини даволайдиган махсус шифохоналар бор. Бунга мисол қилиб Кореяда ва Европа давлатларида бўлиб ўтган воқеаларни айтиб ўтишликни жоиз,-деб топдик.

Жанубий Кореяда ҳарбий-стратегии ўйинлар кулига айланган 28 ёшли йигит оламдан ўтди. Маълум бўлишича, у уч кеча-кундуз давомида ўйинхонадан чиқмаган. Фақат ҳожатхонага чиқиш ва гоҳида озгина мизғиб олиш учун ўйин столидан нари кетган, холос. Бунгача ўғли неча кундан буён бедарак кетганидан хавотирга тушган она ёрдам сўраб, боласининг собиц ҳамкасбларига мурожаат қилади. Ўғил ўйинларга берилиб кетгани оцибатида бир ой олдин ишдан ҳайдалган эди. Собиқ ҳамкасблар “ўйин бандаси”ни жуда осон топишди. У яқин орадаги ўйинхонада эди. Ўйинлар қули дарҳол уйга етиб бориши кераклиги ҳақидаги илтимосларга: “Ўйиннинг шу босҳичини охирига етказиб кўяй, албатта бораман”, - деб жавоб беради. Бирок, бу гапидан бир неча дақиқа ўтиб, у юрак хуружидан вафот этади. Ташхисга кўра, юрак хуружи қаттиқ чарчоқ ҳолатининг ҳаддан ортиқ чўзилиб кетиши боис юзага келган.

Компьютерда соатлаб, кунлаб ўтириб, турли вертуал мукофотчаларни, ютуқларни “қўлга киритган” киши учун улар чинакамига қимматли маъно касб эта бошлайди. Бундай балл ва ютуқлар “содиқ” ўйинчилар орасида сотилади, харид қилинади. Бундай ишга эса пул аямай      сарфланади. Масалан, “Ргожест Ентропиа ” ўйинига муккасидан кетган австралиялик Дэвид Стор исмли талаба 35 минг АҚШ доллари эвазига виртуал орол сотиб олди. Бу оролда эски қалъа, бир қанча чўмилиш ва турли махлуқларни овлаш учун махсус жойлар бор. Лекин бу жойлар фақат тасаввурда, компьютер экранидагина, холос.

Жуда кўп ўйинлар одамларни, ҳайвонларни шафқат- сизларча ўлдириш, қон тўкиш саҳналари асосига қурилган. Бундай аянчли лавҳалар нафақат ёшларнинг, ҳатто ёши катталарнинг онгига ҳам жуда кучли салбий таъсир кўрсатади. “СТА”, “Снайпер” ва “Қотил” каби ўйинларга берилганларнинг баъзилари кейинчаликҳақиқий қотилга айланишгани фикримиз далилидир.

       2002 йили америкалик Шон Вилли исмли 21 ёшли йигит ўзини ўзи пешонасидан отиб ўлдирди. Аниқланишича, у “ЕверҚуест” номли компьютер ўйинига муккасидан кетган экан. Унинг ўша ўйинда ютқазиб, йиғган баллари ва мукофотларидан ажралганига чидаёлмай, ўз жонига қасд қилгани маълум бўлди.

       2004 йили Буюк Британияда 17 ёшли Уоррен Леблан 14 ёшли Стефан Пакирнинг жонига қасд қилди. Суд жараёнида айбланувчи “МапНипС компьютер ўйини таъсирига тушиб қолганини айтади.

Бу ҳикояларнинг барчасининг туб замирида бизлар учун ҳикмат бордир. Буларнинг барчасидан ибратланишимиз керак. Интернетдан ҳам яхши томонлама фойдаланишимиз керак. Чунки, ҳар биримиз  Қиёмат кунида қилиб ўтган яхши-ю ёмон ишларимиздан  сўралурмиз. Яхшилик ҳам ёмонлик ҳам ўзимизнинг қўлимизда.

“Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё, Иллат излаганга иллатдир дунё”

Аллоҳим бизларни ҳар бир қилаётган амалларимизни ўзимизнинг фойдамизга ҳужжат қилгин ва мезон тарозиларимизни яхши,мукаммал амаллар билан тўлдирмоқликни бизларга насиб айла!  

Волидаи Абдулзизхон жомеъ

масжиди имом

хатиби Зариф Қудратов

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:10
Куёш: 07:00
Пешин: 13:10
Аср: 16:30
Шом: 18:10
Хуфтон: 19:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram