Виждон эркинлиги кафолати
05 декабр 2019 й.
301 марта ўқилди.

 

Виждон  эркинлиги  кафолати

Она  диёримизда  яшовчи  барча  халқлар  ҳаётида  муҳим  воқеа  бӯлган  Асосий  Қонунимиз  қабул  қилинди. Маълумки, Асосий  Қонунимизда  инсон  омилининг, инсон  ҳуқуқи, шаъни  ва  қадр - қимматининг  энг  олий  қадрият, деб  белгилаб  қӯйилгани  бугунги   кунда  юртимизда  амалга  оширилаётган  кенг  миқёсли  ислоҳотлар  туфайли  ӯз  исботини  топмоқда. Асосий  Қонунимизда  жинси, миллати, дини, ирқи, ёши, эътиқоди, ижтимоий  келиб  чиқиши  каби  омилларга  кӯра  инсон  ҳуқуқларини  муайян  даражада  камситадиган  бирорта  ҳам  модданинг  йӯқлигида, ӯйлаймизки, аждодларимиздан  мерос  бӯлиб  келаётган  миллий  қадриятларимиз  ва  бебаҳо  анъаналаримизнинг  беқиёс  ӯрни  бор. Минг  йиллар  давомида  аждодлардан  авлодларга, ота - оналардан  фарзандларга, ӯтиб  келаётган  инсоний  фазилатларнинг  Асосий  Қонунимиздан  ӯрин  эгаллагани  таҳсинга  сазовор. Диёримизнинг  барча  ҳудудларида  истиқомат  қилувчи  мӯмин-мусулмонлар  ушбу   Қомусда  белгилаб  қӯйилган  ҳуқуқ  ва  эркинликлардан  кенг  ва  бемалол  фойдаланмоқда. Ӯзбекистон  Республикасининг  Конституцияси  умумхалқ  муҳокамасидан  ӯтгандан  кейин  1992  йил   8  декабр  куни  қабул  қилинди.  Асосий  Қонунимизнинг  31 - моддасида; "Ҳамма  учун  виждон  эркинлиги  кафолатланади. Ҳар  бир  инсон  хоҳлаган  динига  эътиқод қилиш ёки  ҳеч қайси  динга  эътиқод қилмаслик  ҳуқуқига эга. Диний  қарашларни  мажбурий  сингдиришга  йӯл  қӯйилмайди" деб   алоҳида  таъкидланган. Зеро, Аллоҳ  таоло қуръон шудай деган: "Динда  зӯрлаш  йӯқ, зеро, тӯғри  йӯл  янглиш  йӯлдан  ажрим  бӯлди". Диёримизда   амалдаги  қонунлар  асосида  турли  динларга  эътиқод  қилувчи  ва  уларга  эътиқод  қилмайдиган  фуқаролар, ҳар  хил  эътиқодларга  мансуб  диний  ташкилотлар  ӯртасида  ӯзаро  муроса  ва  ҳурмат  ӯрнатилиши  таъминланган. Қуръонда  Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "У  имон  келтирганлар  ва  солиҳ  амалларни  қилган   зотларни (дуоларини) ижобат  қилур  ва  уларга  Ӯз  фазлидан  зиёдалик  ато  қилур".

Ромитан туман “Хокимулломир”
 жомеъ масжиди имом хатиби Ғолиб Муротов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:25
Куёш: 05:16
Пешин: 13:10
Аср: 18:45
Шом: 20:25
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram