ХАЛҚ ДАРДИ БИЛАН ЯШАЙЛИК
29 декабр 2016 й.
1399 марта ўқилди.

 ХАЛҚ ДАРДИ БИЛАН ЯШАЙЛИК

 
 
 
Юртимизда кириб келаётган янги 2017 йил «Халқ билан мулокот ва инсон манфаатлари» йили деб эълон қилинди. Албатта, бу ташаббус ҳар бир мўмин мусулмон кишининг калбига сурур бағишлайди. Чунки динимиз, шариатимизнинг айни талаби ҳам шудир. Ислом динининг ҳукмларини ва таълимотини ўрганар экансиз, албатта бу таълимотлар инсон манфаатлари учун нозил қилинганлигига гувоҳ бўласиз. Динимизнинг қайси бир ҳукмини ёки Пайғамбаримизнинг қайси бир ҳадисларини олиб кўрсангиз, унда инсон манфаатлари акс эттирилганини кўрасиз. Ислом дини барча инсониятнинг манфаатларини кўзлаб, уларни ҳимоя қиладиган диндир.
 
Расулуллоҳ с.а.в.нинг муборак сўзларини ўқир экансиз бунга янада амин бўласиз. Инсонларнинг яхшиси, бошқа инсонларга манфаат етказадиган кишидир. Тилидан ва кўлидан бошқа мусулмонлар саломат бўлган киши ҳақиқий мусулмондир. Ўзинг учун яхши кўрган, раво кўрган нарсани бошқа биродарингга раво кўрмагунингча комил мўмин бўла олмайсан.
 
Бундай халқчил, оламшумул хадисларни кўплаб келтириш мумкин. Бу муборак сўзлар оғизларидан чиққан зот, яъни Расулуллоҳ с.а.в. халқ билан мулокот қилиш, халқ дарди билан яшаш бобида барчага намуна ва ибрат эдилар. Ҳузурларига ким келишидан катъий назар у билан яхши муомала қилар, уни муаммосини ҳал қилиб берар, нимани сўраса олдиларида бўлса ўшани берар эдилар. Одамларга доимо яхши муносабатда бўлиб уларнинг муаммоларини ечиш йўлларини кўрсатиб берар эдилар. Бир куни ул зотнинг ҳузурларига бир одам тиланчилик қилиб келди. Шунда унга бу иши яхши эмаслигини тушунтириб, ҳалол меҳнат қилиб кун кечиришини маслахат бердилар. У одам жуда оғир аҳволда эканлигини билдирди. Шунда унга уйдаги бор бисотингни сотиб аркон билан болта сотиб олиб келишни сўрадилар. У айтган ишларни қилиб арқон ва болта билан келди. Шунда муборак кўллари билан болтанинг сопини, дастасини ясаб, унга кайтариб бердилар. Энди бориб тоққа чик. Мана шу болта билан ўтин ёриб, майдалаб аркан билан боғлагин. Ўтин териб одамларга сотгин. Мана шундай қилиб ҳалол меҳнат қилганинг, бировлардан тиланишингдан афзалдир, дея ҳозирги замон таъбири билан айтганда ўша одамни иш билан таъминладилар.
 
Ким бўлишимиздан, қандай мансаб – мартабада бўлишимиздан қатъий назар доимо халқ билан бирга бўлайлик, унинг оғирини енгил қилиб, дардига шерик бўлайлик. Бошкаларга манфаат етказиш йўлларини етказиб топайлик.
 
 
 
«Хўжа Абдуллоҳ Сафедмўй» жомеъ
 
масжиди имоми  
Муқаддамов Ж. 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram