Ҳар бир маст қилгувчи хамрдир
23 ноябр 2015 й.
1460 марта ўқилди.

 

Ҳар бир маст қилгувчи хамрдир
 
Сизу бизни йўқдан бор қилган, дунё ва охират саодати учун покиза шариатни нозил қилган  Аллоҳ Ҳақ ва субҳанаҳу ва таолога беадад ҳамду санолар бўлсин. Бизларнинг ҳаётимизда зарарли бўлган нарсаларни ҳаромлигини билдирган, охиратимиз учун фойдали бўлган ишларни ўз амаллари ила кўрсатган насиҳатгўй Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз дуруду саловотлар бўлсин.
 
Азиз биродарлар, ким  бу дунёнинг ҳаром лаззатларидан ўзини тийса, Аллоҳ таоло унга бу дунёда иймон ҳаловатини, ибодат лаззатини ва қолган ҳалол роҳатларни насиб қилади ва охиратда эса унга абадий лаззатларни муяссар қилади.
 
Аллоҳ таъоло бу дунёда  зино, маст қилувчи ичимликлар ичиш, бировнинг устидан масхаралаб кулиш, ақлни шоширадиган ва инсонни бўшаштирадиган моддаларни истеъмол қилишни ман қилган. Бу ишлар инсониятга зарар бўлгани учун Парвардигори олам буларни барчасини ҳаром қилган.
 
Паиғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 
عَنْ سَالِمِ بن عَبْدِ اللَّهِ , عَنْ أَبِيهِ , قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:كُلُّ مُسْكِرٍ خَمْرٌ وَكُلُّ مُسْكِرٍ حَرَامٌ
 
“Ҳар бир маст қилгувчи хамрдир. Ҳар бир хамр ҳаромдир”.
Нима нарса инсонни маст қилса, ақлини кетказса у ҳаром бўлади. спиртли ичимликми, гиёҳванд нашаларми ёки бирор моддаларни ҳидлаб маст бўладими барибир ҳаммаси ҳаром.
 
Паиғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам  ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
 
عَنِ ابْنِ عُمَرَ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : كُلُّ مُسْكِرٍ خَمْرٌ ، وَمَا أَسْكَرَ كَثِيرُهُ فَقَلِيلُهُ حَرَامٌ
 
“Ҳар бир маст қилувчи нарса хоҳ у кўп бўлсин, хоҳ у озгина бўлсин барибир ҳам ҳаром”.
Мен озгина ичаман маст қилмайди ёки озгина истеъмол қиламан дейишлик тўғри келмайди. Мана Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шариат ҳаддини, чегарасини бизларга билдириб қўймоқдалар. У озми кўпми ҳаммаси бир ҳукмда.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан, у киши :
عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ، قَالَتْ:نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ كُلِّ مُسْكِرٍ وَمُفَتِّرٍ
 
“Расулуллоҳ с.а.в. ҳар бир маст қилувчи ва бўшаштирувчидан қайтардилар”, деб айтдилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизалари ушбу ҳадис шарифлар билан маълум бўлмоқда: “Ҳар бир бўшаштирувчи” деганларида ҳозирги тил билан айтилганда наркотик моддаларининг алоҳида васфидир. Чунки бундай вабо, яъни наркотик моддалари ибтидоси, бошланиши ҳижрий 10 асрлардан бошланган. Фиқҳий китобларимизда ана ўша асрдан бошлаб, бу хилдаги масалалар кириб келган. “Нима бўлса ҳам, маст қилуви нарса ҳаромдир, хоҳ у нашага ўхшаган ичилмайдиган нарса бўлса ҳам”. Шайх ал Хаттоб ўзларининг “Мавоҳибул Жалил” номли китобларида наша билан афюнни хамр деб санаганлар. Барча уламолар иттифоқ бўлиб: “Гиёҳвандлик моддалари орқали қилинган тижорат ҳаромдир, уларни истеъмол қилган ҳолда намоз ўқиган одамнинг намози қабул эмас, улардан келган фойда ҳаром, уни садақа қилса гуноҳкор бўлади, яхшилик ишларга ҳам ишлатиб бўлмайди” деб фатво беришган.
Саъдий Шерозий ўз ўеърларида:
Биё эй ки, умрад ба ҳафтод рафт
Магар хуфта будики барбод рафт
Зи панжо дирҳам панж гар кам шавад
Дилат реши сарпанжаи ғам шавад
Чу панжо солат берун шуд зидаст
Ғанимат шумур панж рўзике ҳаст
Агар мурда мискин забон дошти
Ба фарёд зори фиғон дошти
 
Аллоҳ таъоло умримизни Ўзи рози бўладиган ҳолда бўлмоқлигини муваффақ айласин.
 
 
Бухоро шаҳар «Хўжа Зайниддин»
масжиди имом хатиби       Ахмедов Р.
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram