Хушмуомалалик
02 декабр 2014 й.
1422 марта ўқилди.

Хушмуомалалик

Ислом динимизда хушмуомалали ва ширин сўзли бўлиш энг олий фазилатлардан бири бўлиб, инсон қалбини мунаввар этадиган, юзида табассум ва хурсандчиликни намоён қиладиган гўзал сифатдир.
Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:

قال اللّه تعالى: وقُولوا للناس حُسناً.

“Одамларга ширинсўз бўлинглар”. Бақара сураси 83-оят.
Демак, ширинсўзли бўлиш яхши фазилат эканки Аллоҳ таоло одамларни ширинсўзли бўлишга чақирди. Инсон зоти доимо яхши сўз ва меҳр-муҳаббатга эҳтиёж сезади. Айниқса, болалар бу нарсага жуда ҳам муҳтождир.
Хушмуомалали киши барча инсон қалбига йўл топа олади, у халқ орасида ҳам, оиласида ҳам, эъзозга эга бўлади. Хушмуомалали ва ширинсўзли бўлиш нафақат унга ажр олиб келади. Балки у инсонни дўзахдан ҳам сақлайди.  
عن عديّ بن حاتم رضي اللّه عنه قال : قال رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم : اتَّقُوا النَّارَ وَلَوْ بِشِقّ تَمْرَةٍ، فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَبِكَلِمَةٍ طَيِّبَة. متفقٌ عَلَيْهِ
Адий ибн Ҳотимдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир хурмонинг ярми билан бўлса ҳам дўзах ўтидан сақланинглар. Ким уни топа олмаса, чиройли сўз билан (дўзахдан) сақлансин”, дедилар”.
Битта бутун хурмони ҳам топа олмаган киши яримтасини топса, уни садақа қилиш билан дўзах ўтидан сақланар экан. Агар садақа қилишга ҳам ҳеч нарса топа олмаса, ҳеч бўлмаса, бир оғиз ширин сўз айтиб бўлса ҳам дўзах ўтидан сақланиш мумкин экан.
Инсон кўнглини кўтариш, унга ёрдам кўрсатиш савобли ишдир. Шунингдек яхши сўз билан ҳам садақа савобига эришмоқ мумкин.
عن أبي هريرة رضي اللّه عنه قال : قال رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم :كُلُّ سُلامَى مِنَ النَّاسِ عَلَيْهِ صَدَقَةٌ، كُلَّ يَوْمٍ تَطْلُعُ فِيهِ الشَّمْسُ تَعْدِلُ بَيْنَ الاثْنَيْنِ صَدَقَةٌ، وتُعِينُ الرَّجُلَ في دَابَّتِهِ فَتَحْمِلُهُ عَلَيْها أوْ تَرْفَعُ لَهُ عَليْها مَتاعَهُ صَدَقَةٌ، قال: وَالكَلِمَةُ الطَّيِّبَةُ صَدَقَةٌ، وَبِكُلّ خُطْوَةٍ تَمشِيها إلى الصَّلاةِ صَدَقَةٌ، وتُميطُ الأذَى عَنِ الطَّرِيقِ صَدَقَةٌ. متفقٌ عَلَيْهِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинада: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамнинг зиммасида ҳар бир бўғини учун садақа лозимдир. Қуёш чиқадиган ҳар кунда икки кишининг орасини ислоҳ қилиш садақа, бировни уловига кўтариб қўйишга ёрдам бериш ёки нарсасини кўтариб бериш садақа, ширин сўз садақа, намоз ўқиш учун қўйилган ҳар бир қадамда садақа ва йўлдан озор берадиган нарсани олиб ташлаш садақадир”, дедилар. Бухорий ва Муслим ривоят қилган. 
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам зикр этган бу гўзал ишларда садақа савоби борлигининг сабаби, бировни кўнглини кўтариш ва уни хурсанд қилишдадир. Демак ҳар бир мўъмин-мусулмон бу фазилатларга сазавор бўлиши лозим.
Ширин сўзли бўлиш инсон ҳаётида муҳим бўлиш билан бирга у ҳар бир амални адо этишда ҳам муҳим ҳисобланади. Ҳаж амалини мисол қилиб олганимизда ҳам, ундаги талаблардан бири инсонлар билан ширин муомалада бўлишдир.
قال رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم :الحج المبرور ليس له جزاء إلا الجنة  قالوا له: وما الحج المبرور يا رسول الله؟ قال: إطعام الطعام، ولين الكلام. أخرجه أحمد
 
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мабрур ҳажнинг мукофоти жаннатдан бошқа нарса эмас”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули! Мабрур ҳаж нима?” дея сўрашди. “Таом едириш ва мулойим сўзлаш”, дедилар”.  Имом Аҳмад ривоят қилган. 
Аллоҳ  таоло бандасини ҳар бир яхшилигини самарасиз қолдирмайди. Албатта, уни мукофотлайди. 
 عَنْ عَلِيٍّ رضي اللّه عنه قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى اللّه عليه وسلم : إِنَّ فِي الْجَنَّةِ غُرَفًا ، تُرَى ظُهُورُهَا مِنْ بُطُونِهَا ، وَبُطُونُهَا مِنْ ظُهُورِهَا ، فَقَامَ أَعْرَابِيٌّ  فَقَالَ : لِمَنْ هِيَ يَا رَسُولَ اللهِ ؟ قَالَ : لِمَنْ أَطَابَ الْكَلاَمَ  وَأَطْعَمَ الطَّعَامَ  وَأَدَامَ الصِّيَامَ  وَصَلَّى للهِ بِاللَّيْلِ وَالنَّاسُ نِيَامٌ. أخرجه التِّرمِذي
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннатда ичларидан ташқарилари ва ташқариларидан ичлари кўринадиган қасрлар бор”, дедилар. Шунда бир аъробий ўрнидан туриб: “Эй Аллоҳнинг Расули! Улар кимларга?” деди. “Каломни ширин қилган, таомни едирган, рўзани давом эттирган ва кечаси одамлар ухлаганда Аллоҳ учун намоз ўқиганларга”, дедилар”. Термизий ривоят қилган.
Албатта, жаннатдаги қасрлардан жой олмоқчи бўлиш учун ширин сўзли бўлиш муҳим экан.

عن عمرو بن عبَسَة  قال: قلت : يا رسول الله  ما الإسلام  قالَ: طيبُ الكلامِ  وإطعامُ الطعام . قلت : ما الإيمانُ  قال: الصبرُ والسَّماحةُ. قلت: أيُّ الإسلامِ أفضلُ  قال: مَنْ سلمَ المُسلمونَ مِنْ لسانهِ ويدهِ. قلت: أيُّ الإيمانِ أفضلُ  قال: خُلُقٌ حسن .أخرجه أحمد 
 Амр ибн Абаса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Эй Аллоҳнинг Расули! Ислом нима?”- дедим. “Каломни ширин қилган ва таомни едирган”, дедилар. “Иймон нима?”- дедим. “ Сабр ва кечиримли бўлиш”, дедилар. “Қайси Ислом афзал?”- дедим. “Тили ва қўлидан мусулмонлар саломат бўлган киши”, дедилар. “Қайси Иймон афзал?”- дедим. “Ҳусни хулқ”, дедилар. Имом Аҳмад ривоят қилган.
 Ҳаётимизда қанча интилиш ва ўзгаришлар бўлса, буларнинг барчаси ширин сўз ва гўзал муомала орқалидир. Зеро  Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг энг яхшиларингиз оиласи билан яхши муомалада бўлганинггиз ва мен сизлардан ҳам оилам билан яхши муомаладаман”, деганлар
Жобир Элов
Болои ҳовуз жомеь масжиди имом хатиби

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram