Яна келгин рамазон.
04 июн 2019 й.
166 марта ўқилди.

 

Яна келгин рамазон.

Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинки, ер -юзига, диёримизга, юртимиз, хонадонимизга бир меҳмон келди. Бу меҳмон 14 асрдан бери инсонлар хонадонига ташрифи қудум қилиб, қалбларни қувонтириб келадиган моҳи шарифи рамазон, бу йил ҳам 1440 ҳижрий санада хонадонларга меҳмон бўлиб келди.
Оламларнинг Робби Аллоҳ таоло ўзнинг муборак каломида Рамазон рўзасини тутиш фарзлигини баён қилиб шундай марҳамат қилади:
“Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсангиз.” (бақара сураси 183 оят)
Аввало меҳрибон Зот бизларга мулойим хитоб билан “Эй, иймон келтирганлар!” деб, бизнинг кўнглимизни кўтармоқда.
Ояти кариманинг давомида рўзининг фарзлиги, охири тақводор бўлиш ҳақида сўз кетмоқда. 
Бу йилги рамазоннинг келиши ажойиб тарзда бўлди. Рамазонинг келишлигида Президентимиз рамазонни чиройли тарзда ўтказиш, тўғрисида кўрсатмалар бердилар. 
Бу сабабдан масжидларимиздаги Рамазон таровати узоқ яқиндан келган инсонларни ўзига мафтун этар, масжидларимиздаги хатми қуръонлар, дуою тасбиҳлари, бунинг барчаси мана шу гўзал юртнинг тинчлиги-ю осмонини мусаффолигидан дарак эди. 
Қайси бир масжидга қадам қўйманг, аввли раҳмат, авсати (ўртаси) мағфират, охири итқум минан нар (дўзахдан озод бўлиш) бўлган, Рамазони шариф шукуҳини ҳис қилиш қийин эмас эди. 
Рамазоннинг келиши билан барчанинг тилида: “Марҳабо ё шаҳри шарифи рамазон”деган қувончли сўзлар. Бу ойнинг эҳтиром қилганлар, рамазон рўзасини Аллоҳнинг буйруғига лаббай деб, тутаётган инсонларни кўплиги, кишини мамнун этарди. 
Тўғри баъзида бу раҳматдан, бу лутфлардан бебаҳра бўлиб турганлар ҳам учраб туради, сўраганда мусулмонлиги, рўза тутишга рағбати бўлмаганлигини ёки тута олмайман деб ўзига юз баҳоналарни рўкач қиладиганлар ҳам афсуски учраб туради. Айтишадику “ўрмон бўри-ю айиқсиз бўлмайди деб”, Аллоҳнинг бу лутфи марҳамати Аллоҳни севганлар учун, унинг дўстлари учундир. Мана шундай яхшиларни кўриб инсон қувонади, чунки бу зотлар Рўзанинг савоби улканлиги ва савоблардан бебаҳра қолмаслиги учун, Рўзадорлар кирадиган раййон жаннатининг эшиги ортида қолиб кетмай роббимнинг розилигига эришай деб рўза тутадиар. 
Ҳар бир бошланган нарсани интиҳоси бор дегандай, бу муборак ойда бошланга хатми қуръонларни тугаётганини кўриб қалбларимизда маҳзунлик пайдо бўлди. Чунки, таровеҳларда ўқиладиган тасбеҳларнинг аввалида “Марҳабо ё шаҳри шарифи рамазон” ўқилган бўлса, энди охирига келиб “Алвидо ё шаҳри шарифи рамазон” деган сўзлар эштилмоқда, бу сўзлар қалбларни йиғлатмоқда. Бу сўзлар Рамазонинг бизнинг орамиздан кетаётганидан дарак бермоқда эди. 
Мана бугун Рамазонниг охирги куннларида, охирги дақиқаларида турибмиз. Бу савобли баракали кунларда кўп-кўп савобларга ноил бўлганлар бўлди, аксинча бу муборак ойнинг келиб кетганини умуман сезмаганлар ҳам бўлди. 
Бу маборак ойнинг кетишига қалблар йиғламоқда, чунки бу ойнинг кундузи савоб, кечаси савоб эди. 
Бир томондан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сўзлари бизларга сурур беради.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келдилар. Уларнинг (Мадиналикларнинг) ўйнаб ҳордиқ чиқарадиган икки кунлари бор эди. У зот алайҳиссалом: “Бу икки кун  қандай кун”, дедилар. Мадиналиклар: “Биз жоҳилиятда бу икки кунда ўйнаб ҳордиқ чиқарар эдик”, дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта  Аллоҳ таоло сизларни бу иккисидан яхшироқ  кунларга алмаштирди, ийдул азҳо ва ийдул фитр”, дедилар”.  
                                                            (Имом Абу Довуд ривоят қилган).
Бу байрамлар бизнинг қувончларимиз, бизнинг суруримиз. Ийдул фитрни гўзал ўтказишни, хурсандчиликда ўказишни Роббим насиб этсин, бу юртларнинг тинчлиги осмонимизнинг мусаффолигига кўз тегмасин. Барчамизни келаси Рамазонларга Аллоҳим омонликда етказсин.
 
Бухоро шаҳар Мир Араб ўрта
махсус ислом билим юрти ходими
Дилшод Алиев
 
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 05:57
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram