Яхши ният
08 ноябр 2018 й.
111 марта ўқилди.

 

Яхши ният

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бӯлсинки, милодий ҳисоб билан 2018 йил-"Фаол тадбиркорлик,иннавацион ғоялар ва технологияларни қӯллаб-қувватлаш" йилини хайрли амаллар билан  якунламоқдамиз. Ӯтган йилларимиздаги амалга оширган хайрли ва савоб ишларимизни янада кӯпайтиришимиз, хато ва камчиликларга йӯл қӯймаслик учун тегишли хулосалар чиқариш барчамизни бурчимиздир.
Инсон доимо яхшиликни ният қилса, Аллоҳ таоло унинг ниятини рӯёбга чиқишида мададкор бӯлади. Масалан, оилада эр ва хотин ҳар бир амалида ва барча муомалаларида оиланинг тинчлиги ва ислоҳотини ният қилсалар Буюк Яратгувчи уларни шунга эриштиради. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай дейилади:"Агар (эр-хотин) ислоҳни хоҳласалар, Аллоҳ ӯрталарини мувофиқлаштиради. ("Нисо"сураси,35-оят ).
Бӯйнида қарзи бор одам қалбида шу қарзни адо этиш ва бировнинг ҳаққини зиммасидан соқит қилиш ниятида бӯлса, яратган унинг ёрдамида бӯлади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:"Қайси бир банданинг бӯйнида қарзи бӯлиб, нияти уни узишлик бӯлса, Аллоҳ Таоло унга ӯз ёрдамини беради". Шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, инсон қандай амал қилмасин, унинг нияти Аллоҳнинг розилигини топиш бӯлса, амали мақбул бӯлади, иншоаллоҳ.Пайғамбаримиз ҳам ҳадиси шарифларида"Ҳар бир амал ниятга қараб этиборга олинади"-деб марҳамат қилганлар. Демак, ҳар бир амалимиз ниятимизга боғлиқ экан.
Бугун озод ва обод юртда яшамоқдамиз. Мамлакат равнақи ва халқ фаровонлиги йӯлида амалга оширилаётган барча хайрли ишлар пок ниятнинг самарасидир. Афсуски, айрим инсонлар озгина қийинчилик, муаммо пайдо бӯлиб қолса, дод-фарёд этиб, ӯзларини бахтсиз ҳисоблайдилар. Аниқроғи, ношукрлик қиладилар. Бу эса на Аллоҳга ва на бандасига хуш келади.Бу банданинг Яратгувчисига қилган исёнидир.
Бундай кишилар жаҳоннинг айрим мамлакатларида рӯй бераётган талон-тарожликлар, хунрезликларни бошидан кечираётган халқларнинг аҳволини кӯз олдига келтириб, фикр қилмоғи, Ватанимизнинг тинч -осудалигига шукр қилса яхши бӯларди.
Улуғ аждодларимиз "Қанчадан қанча кичик амаллар борки, ният уни катталаштириб юборади,-деганлар. Шу боис ҳар бир қилаётган ишимизни яхши ният билан бошлайлик.
Ҳар тонг юртимизда кечаётган тинч, осуда кунлар шукронасини қилиб, дуога қӯл очайлик. Яратгандан тинчлик, хотиржамлик, соғлик ва ишларимиз баракасини тилайлик!  
 
Бухоро шаҳар" Сайфиддин Бохарзий" 
масжиди имом хатиби Камолов Равшан.
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:05
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram