Яхшидан боғ қолар...
08 январ 2018 й.
157 марта ўқилди.

Яхшидан боғ қолар...

Бугун озод ва обод юртимиз янада чирой очиб бораётган бир пайтда юртимизда қурилаётган, халқимизнинг маънавий-маърифий тараққиётига хизмат қиладиган иншоотлар кўзимизни қувонтиради. Парвардигоримизга беадад шукрлар бўлсинки, юртимиздаги тинчлик, омонлик ҳамда муқаддас динимиз, бебаҳо қадриятларимизни асраб авайлашга бўлган давлат даражасидаги эътибор сабаб, буюк бунёдкор, меъмор Соҳибқирон Амир Темур авлодлари яна муҳташам ва кўркам бинолар қуришмоқда. Шундай гўзал бинолардан бири бизнинг «Чаҳор Бакр» жомеъ масжидида кўкка бўй чўзди. Тиниб-тинчимас, қалбида бунёдкорлик ҳисси жўш урган имом-хатибимиз Азизхўжа Иноятовнинг саъй-ҳаракатлари, қолаверса, шаҳримизнинг саховатпеша инсонлари кўмагида миллий меъморчилигимиз андозасидаги барча замонавий қулайликларга эга бўлган, гўзал таҳоратхона биноси фойдаланиш учун намозхонларимиз ихтиёрига топширилди.

Яхшидан боғ қолар... дейди доно халқимиз. Азизхўжа домла ҳам қисқа муддат ичида «Чор Бакр» мажмуасида катта кўламда бунёдкорлик ишларини амалга оширди. Масжид ва хонақоҳ қайта таъмирланиб, ичкари қисми шарқ наққошлик санъатига мувофиқ кўркам ва муҳташам ҳолатга келтирилди. Бухоро меъморчилиги услубида ёзги айвон қурилди. Зеро, бугунги кунда дунёнинг баъзи ҳудудларида инсон номига муносиб бўлмаган кимсаларнинг масжидларга қилаётган тажовузларини кўриб, бизнинг масжидларимиздаги бунёдкорликлар учун беҳад шукр қиламиз ва Аллоҳ таолодан дунёга тинчликни сўраймиз. 

Амир Темур бобомиз таъкидлаганидек, “Бизнинг қудратимизга ишонч ҳосил қилмоқчи бўлсанг, биз қурган иморатларга боқ”. Халқимиз ва намозхонларимиз учун қулай шароитлар яратишда тинмай ҳаракат қилаётган имом-хатибимиз Азизхўжа домлага Аллоҳдан сиҳат-саломат ва дунёю охират бахтиёрлигини тилаб қоламиз. 

«Чаҳор Бакр» жомеъ масжиди  имом ноиби Шодиев Зайниддин.

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:05
Куёш: 05:57
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:00
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram