Яхшилик қилиш ҳақида 40 ҳадис (давоми)
29 март 2015 й.
1384 марта ўқилди.

  Яхшилик қилиш ҳақида 40 ҳадис (давоми)

 
26-ҳадис. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Энг афзал садақа – тилнинг садақаси”. “Эй Расулуллоҳ, тилнинг садақаси нима дегани?” – деб сўрашди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Асирни озод қилиш, қон тўкишдан қайтариш, биродарингга яхшилик илиниш ва ундан ёмонликни аритиш учун ўртага тушишинг – тилнинг садақасидир”, – дедилар». Табароний ривояти.
 
27-ҳадис. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мусулмон киши Аллоҳ йўлида биродарини зиёрат қилса, Аллоҳ таоло унга: “Яхши иш қилдинг, яхши йўлга юрдинг ва жаннатдан ўзингга жой тайёрладинг”, – дейди». Имом Термизий, Ибн Можа, Абу Ҳотим ва Бағавий ривояти.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси мусулмон биродарини тунда зиёрат қилса, тонг отгунча унга етмиш минг фаришта салавот айтиб туради ва жаннатда унга бир бўстон ҳадя қилинади”, – дедилар». Термизий ривояти.
 
28-ҳадис. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин мўминнинг ойнасидир. Мўмин мўминнинг биродаридир. У билан кўришганда, хол-аҳволини сўрайди ва у бўлмаганда, изини саришта қилиб туради”, – дедилар».
 
29-ҳадис. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шер наъра тортганида, нима дейишини биласизларми?” – дедилар. Саҳобалар: “Аллоҳ ва Расули билади”, – деб жавоб бердилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шер: “Эй Роббим, яхшилик қилувчилар устига мени юритмагин”, – деб наъра тортади”, – дедилар». Абу Мансур Дайламий ва Табароний ривояти.
 
30-ҳадис. Абдуллоҳ ибн Абу Бакр ибн Ҳазм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким касални зиёрат қилишга борса, илоҳий раҳматда сузиб бораверади. Касал олдида ўтирганда, раҳматга шўнғийди. Ҳатто уйига қайтиб келгунича, раҳмат ичида бўлади”, – дедилар». Абу Довуд ва Абу Ҳотим ривояти.
 
Манбалар асосида домла Азизхўжа ИНОЯТОВ тайёрлади.
Бухоро шаҳри, 2014 йил
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:30
Пешин: 13:10
Аср: 18:40
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram