Йўл одоблари.
16 октябр 2015 й.
1749 марта ўқилди.

 

Йўл одоблари.
 
Йўлда кетаётган мусулмон одам 
ўз зиммасидаги йўл ҳаққини адо
этиш бурчи борлигини зинҳор 
унутмаслиги керак
 
       Аллоҳ таълонинг Ўз бандаларига ер юзида йўллар қилиш фикрини, амалини беришининг ўзи бандалари учун улкан  неъматдир . Йўл кўпчиликка хизмат қиладиган тармоқлардан биридир. Йўлдан барча баробар фойдаланади. Демак. барча инсонлар унга оид қоидаларни билиши ва йўл  одобларига  риоя қилиши  керак.
 
Динимиз барча нарсанинг одоблари ҳакида маълумот  берганидек йул одоблари туғрисида хам маълумот бериб ўтган. Аввало йўлга яхши ният  билан, керакли дуоларни ўқиб чиқиш керак чунки мўмин киши доимо яхши ниятли бўлади. Доно халкимиз ҳам «Яхши ният–ярим  мол» деб бежизга айтмаган. Йўлда юрган одам  қуйидаги оятни эслаши ва унга амал қилмоги лозим. Аллоҳ таъло Исро сурасида мархамат қилади: «Ер юзасида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинхор  баландликда тоғларга ета олмайсан!».  Бу оят инсонларни  ер юзида, йўлда юрганда ҳам тавозели бўлишга чақиради.
 
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан  ривоят қилинади: Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам «Икки лаънат келтирувчи дан  сақланинглар » дедилар. Одамлар :«Эй Аллоҳнинг расули, икки лаънат келтирувчи нима?» дедилар.У зот жавоб қилдилар: «Одамларнинг йўлига ёки соя жойига хало килганлар» дедилар. Чунки бундай ёмон иш ўта беодоблик бўлгани учун йўлларга  бавл килиш, ҳожат ушатиш ва ҳозирги пайтда йўлларга ахлат ташлаб кетишлик динимиз қайтарган  амаллардандир.
 
Ҳар бир иймонли инсон бу ишлардан сақланмоги лозим. Йўл одобларидан яна бири кишиларга озор берувчи нарсаларни йўлдан олиб ташлаш бўлиб хисобланади. Чунки бу иймон шохчаларидан биридир. Йўлда юриб бораётган мусулмон инсон ўзидан бошқалар хам йўлга у каби ҳақли эканлигини унутмаслиги лозим.
 
Абу Саъид Худрийрозияллоҳу анҳудан ривоят килинади: Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам «Йўлларда ўтиришдан эҳтиёт бўлинглар» дедилар. «Эй Аллоҳнинг расули, биз гаплашиб ўтиришга мажбур бўламиз» дейишди. «Агар ўтирсангиз йўлни хаққини адо қилинглар » дедилар. «Йўлнинг  хаққи нима, Эй Аллоҳнинг расули?» дейишди. «Кўзни тийиш, озор бермаслик, амру маъруф  ва нахий мункар » дедилар.
 
Демак,  йўлда ҳар бир киши: кўзини нолойиқ нарсалардан тийиб, бошкаларга озор бермасдан, бошка йўловчилар билан салом-алик қилиб, кези келса яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтариши лозим бўлади.
 
Бухоро шаҳар
 Сайфиддин Бохарзий
 масжиди имоми
 Камолов Р.
 
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:15
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram