Ёлғон
11 январ 2018 й.
404 марта ўқилди.

Ёлғон

Ёлғоннинг ёмонлигини таълим берган Аллоҳ таолога ҳамду сано, ёлғондан қайтиш йӯлларини кӯрсатган Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)га дуруду саловотлар бӯлсин. Ёлғон сӯзига таъриф келтирадиган бӯлсак, "Ҳеч бир фойда, яхши томони кӯринмайди". "Аслида ёлғон-хабарни воқеъликка тӯғри келмаслигидир" - деб олимларимиз унга тариф беришган. Ёлғонни қандай мудҳиш ҳолатларга олиб келганлигини тарихдан кӯпгина мисоллар келтириш мумкин. Қуръони каримнинг оятларида "Кечқурун йиғлаган ҳолларида оталарига келиб,  Эй отамиз, биз Юсуфни нарсаларимиз олдига қолдириб, ӯзимиз қувлашиб кетсак, уни бӯри еб кетибди. Агар ростгӯй бӯлсак ҳам, сен бизга ишонмассан" –дедилар. "Ва унинг ёлғон қонга бӯялган кӯйлагини келтирдилар". (Юсуф.17-18-ятлар). Расулуллоҳ (с.а.в) ёлғончилик мӯмин кишига номуносиб хулқ эканлигини таъкидлаганлар. Муборак ҳадиси шарифда "Мӯмин кишида ҳамма хулқлар бӯлиши мумкин, аммо хиёнат ва ёлғончилик эмас", -деганлар (Аҳмад ривояти). Ростгӯйлик мӯминга хос фазилат, ёлғончилик эса инсондаги иллатлардан энг ёмони бӯлиб ҳисобланади. Демак, ҳақиқий мӯмин Аллоҳ таолодан қӯрққан,  унга бӯйсунган, жаноб Пайғамбаримизга (с.а.в) эргашган кишидир, бундай одамда хиёнат, ёлғончилик асло бӯлмаслиги лозим. Одам фарзанди учун энг ёмон сифатлардан  бири ёлғончиликдир. Ёлғон қӯшилган сӯзда ҳикмат, ёлғон аралашган ишда баракот бӯлмайди. Ёлғончилик барча разолатнинг боши, у инсоннинг ҳурмати ва обрӯсини тӯкади. Қуръони каримда Аллоҳ таоло ёлғончи, йӯлдан озган ва адашганларни: "Албатта, Аллоҳ ҳаддан ошувчи ва ёлғончи кимсаларни ҳидоятга йӯлламас" -деб баён қилган (Ғофир, 28). Демак, ёлғончи бу дунёда ҳурмат ва иззатдан маҳрум бӯлиши ва Аллоҳ уни ҳидоятга йӯлламаслигини хабарини берган. Икки дунё сарвари Пайғамбаримиз: "Сизларга катта гуноҳлар ҳақида хабар берайми?" деб сӯрадилар. Биз: "Ҳа, айтинг, эй Аллоҳнинг расули!" дедик. Шунда у зот (с.а.в): "Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмоқ, ота-онага оқ бӯлмоқ", деб суяниб тургандилар, ӯтириб олдилар."Огоҳ бӯлинглар, ёлғон сӯз ва ёлғон гувоҳлик бермоқ", деб такрорлайвердилар. Биз, ҳатто: "Қанийди сукут қилсалар", деб айтдик "(Муттафақун алайҳ). Баъзи бирларимиз оддий деб билган "ёлғон", гуноҳи кабиралар қаторида эканлигини Пайғамбаримиз  таъкидлаганлар.

Бугунги кунимизда баъзи инсонларга оддий ҳолга айланиб бораётган ёлғончилик, ваъдага вафосизлик, хиёнат, бировни алдаш каби салбий ҳолатларни олдини олиш ҳар биримизнинг вазифамиздир. Пайғамбар (с.а.в): "Рост сӯз ӯз соҳибини яхшилик сари етаклайди. Яхшилик эса уни беҳиштга етаклайди. Албатта, киши рост сӯзлаб юрса, у Аллоҳ ҳузурида ростгӯй (сиддиқ) деб ёзилади. Албатта, ёлғон ӯз соҳибини ёмонлик сари етаклайди. Ёмонлик эса жаҳаннам сари етаклайди. Киши доимо ёлғон гапириб юришлиги билан Аллоҳ таоло ҳузурида ёлғончи (каззоб) деб ёзилади" -деб марҳамат қилганлар. Ушбу ҳадисдан хулоса қиладиган бӯлсак, ёлғон инсонни дӯзах сари,  ростгӯйлик эса жаннат сари етаклар экан. Ҳар биримизнинг орзуйимиз охиратда жаннатга киришлик экан, ёлғондан сақланмоғимиз даркор. Аллоҳ таоло барчамизни сӯз ва амалда ёлғондан узоқ бӯлишимизни насиб айлаган бӯлсин.

Бухоро шаҳар "Сайфиддин Бохарзий" масжиди

имом-хатиби Камолов Равшан.

 

                         

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:05
Куёш: 06:54
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram