Ёлғончиликдан сақланинглар
06 апрел 2020 й.
67 марта ўқилди.

 

Ёлғончиликдан сақланинглар

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ростгўйликни маҳкам тутинглар. Зеро, ростгўйлик эзгуликка йўллайди, эзгулик эса жаннатга бошлайди. Киши рост гапириш ва ростгўйликка интилишда давом этаверади, натижада Aллоҳ ҳузурида ростгўй деб ёзилади. Ёлғончиликдан сақланинглар. Зеро, ёлғончилик фожирликка (гуноҳкорликка), фожирлик эса дўзахга бошлайди. Банда ёлғон гапириш ва ёлғончиликка интилишда давом этаверади, ниҳоят Aллоҳ ҳузурида ёлғончи деб ёзилади”, - дедилар. (Бухорий, Муслим, Термизий ривояти).
Ҳозир бошимиздан қийин даврларни ўтказиб турган пайтимизда ёлғончи кимсалар ўзларининг ёлғонлари билан халқни ваҳимага солишликлари инсон табиатига хос бўлмаган ишдир. Халқни ваҳимага солиб, ўзларининг қандайдир манфаатларини кўзлаб турган бу кимсаларнинг ёлғонларига учиб қолмайлик. Бу ёлғончи кимсалар ҳисоб-китоб қилинмаслардан олдин тезда Aллоҳга тавба қилиб олсинлар. Дунёнинг ҳамма эшиклари ёпилди. Лекин тавба эшиги ҳамон очиқдир. Аллоҳ тавба қилувчи бандаларини севади.

Жондор туман Усто Фарҳод жомеъ масжид
 имом-хатиби Aсқад Раҳмонов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:18
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram