Ёлғондан узоқлашайлик
30 октябр 2017 й.
1237 марта ўқилди.

Ёлғондан узоқлашайлик.

    Журжоний рахматуллоҳиалайҳ ёлғонга таъриф бериб айтадилар: “ Ёлғон хабар унинг воқеъликка тўғри  келмаслигидир ”, деб. Ростнинг тескари бу ёлғон бўлади. Ёлғон сўздан ўзига фойдани жалб қилиш, ўзига келиятган зарарни қайтариш, ўзгаларга озор бериш, ўзини бошқаларга яхши кўрсатиш, сохта обрў орттириш, адовати борлардан ўч олиш ва уларни шарманда қилиш каби мақсадларда фойдаланилади. Бу гуноҳ ҳам орамизда кенг тарқалган, эътибор бермай қўйилган ва тилимиз учун одиий, ўрганиб қолинган иллатлардан ҳисобланади. Ёлғонни ҳар бир соҳа, касб, ҳунар ходимларининг оддий кундалик ҳаётида, худди, овқатга туз солиб ишлатилинганидек ишлатилиниши лозимдек ҳолга гувоҳ бўламиз. Тижоратчиларимиздан эса савдога ёлғон ишлатмаса бўлмайди, тўғрисини айтсак харидор ишонмайди каби фикрларни эшитамиз. Ҳатто шу даражага келдикки биров қасам ичиб бир гапни айтганда ҳам унинг сўзига ишонмайдиган бўлдик. Сабаби, ёлғон сўзларнинг асосини ташкил қилиб бориятгани, ҳар қадамда учратиб турганимиздан. Аслида қасам бировни қилган ишимиз ва сўзимизга ҳеч иккиланмаган ҳолда аниқ, шак-шубҳасиз ишонтириш учун ичилади. Ёлғон ва ёлғон ваъдалар жамият аъзоларини орасини бўлиб ташлайди.  Ҳар қандай миллатни парчаланишига олиб келади. Йирик давлатларнинг инқирозига, оилаларнинг емирилишига, инсонлар ораларидаги меҳр-мурувват, силаи раҳмнинг узилишига, ишончсизликни авж олишига сабаб бўлади. Оқибатда ёлғон эгасини дўзахга етаклайди. Алдоқчи, каззобларнинг алдов сўз ва ваъдаларидан доимо хушёр ва огоҳ бўлишимиз лозим. Айниқса фитналар, ёлғон ваъда  ва бузуқ ғоялар урчиган ҳозирги вақтда. Биз мусулмонлар бундай иллатлардан узоқ ва  эҳтиёт бўлишимиз зарур.

    Абдурраҳмон ибн Абу Бакрадан, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ алайҳиссалом уч марта: “Сизларга катта гуноҳларни хабарини берайми?”- дедилар. “ Ҳа, ё Расулуллоҳ!”-дедилар. “Аллоҳ таолога ширк келтириш. Ота-онага оқ бўлиш”-дедилар ва ёнбошлаб ётган эдилар, қадларини тик ростлаб ўтириб: Огоҳ бўлинглар ёлғон гап!” –дедилар. Анашу гапни қайта-қайта такрорладилар, қўрқиб кетганимдан “ Сукут сақласайдилар”,-дедим”.

    Расулуллоҳ ( сав) иккита катта гуноҳни ёнбошлаб айтиб учичиси “ Огоҳ бўлинглар ёлғон гап”-деб қадларини ростлаб бир неча марта такрор- такрор айтганлари бу гуноҳнинг ниҳоят ёмон эканлиги, оқибати яхшиликка олиб бормаслиги, хавфнинг катталигидан далолатдир.

      Имом Молик Сафвон ибн Салимдан қуйидаги ҳадисни ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўралди: “Мўмин киши қўрқоқ бўлиши мумкинми?”  “Ҳа”-дедилар. “Мўмин киши бахил бўлиши мумкинми?”  “Ҳа”-дедилар. “Мўмин киши ёлғончи бўлиши мумкинми?”  “Йўқ”- дедилар.

   Демак, мусулмонинг табиатида ёлғон, хиёнат бўлиши мумкин эмас. Чунки имон кирган қалбга ёлғон, хиёнат сиғмайди. Бири келса, бошқаси чиқиб кетиши аниқ. Шунинг учун, мўмин мусулмон тўғрилик, ростгўйликни яхши кўради ва бошқаларни ҳам шун йўлга чақиради. Мусулмон киши  тўғрилиги билан Ҳақ Аллоҳнинг ҳузурида ҳам халқнинг олдида ҳам  даражаси юқори, юзи ёруғ бўлади.

    Аллоҳ таоло орамиздан бундай ахлоқсизлик иллатлардан узоқ қилиб, бир-биримизни алдамасдан, тўғрилик билан иноқликда, ҳамжиҳатликда яшамоғимизни насиб қилсин.

 

   Ғиждувон туман   

« Соктари » жомеъ

масжиди имом хатиби:                                              Жасурбек Латипов.

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:10
Куёш: 07:00
Пешин: 13:10
Аср: 16:30
Шом: 18:10
Хуфтон: 19:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram