Ёмондан сақланайлик.
28 май 2015 й.
1650 марта ўқилди.

 

 

 Ёмондан сақланайлик.

 

    Бузрукмеҳрдан сўрашибди:
- Инсон учун энг зарур нарса нима?
- Туғма зеҳн.
- Туғма зеҳн бўлмаса-чи?
- Одоб ва илм ўргансин.
- Ўрганишга қурби етмаса-чи?
- Ундай бўлса мол-у давлат орттирсин. Бойлик ҳам кишининг кўп айбларини беркитади.
- Бу нарсани ҳам уддасидан чиқа олмасачи?
- Хушмуомала бўлсин. Бу ҳам одамнинг зийнатидир.
- Бу нарсага ҳам қодир бўлмасачи?
- Ундай бўлса, бунақа тирикликдан ўлим афзал, ҳам одамлар ундан қутилади, ҳам ўзи ўзидан қутилади.
      “Тилига эгалик қила олмаслик охири пушаймонлик бўлади. Кўп баҳс-мунозара қилган малоаматга қолади. Ёмон ишлар қилинаётган жойларга кирганлар у ердаги ёмон ишларни қилишда айбланишади ва туҳмат остига қолишади. Ёмон кимса билан ўтирган  ёмонликдан омонда бўлолмайди. Яхшига ёндашган эса яхшиликларга эришади”-Луқмони Ҳаким.
     Хулоса шуки, ҳамиша киши эзгуликка интилиб ҳаракат қилмоқлиги, ўзини ёмонлардан ва ёмон жойлардан узоқ сақламоғи даркор. Доно халқимизнинг “Яхши билан юрсанг ерсан ошингни, Ёмон билан юрсанг ерсан бошингни” деган ўгитлари бежизга эмас.
    Бир донишманд деди: “Ҳар ким то ажали етгунича ва амал саҳифалари ёпилгунича яшайди. Шундай экан, фойдали амалларни қилиб қол, бугунингни кечаги кунинг билан қиёсла, муҳлатинг тугаши, амал ва ҳаракатдан тўхташдан олдин ёмон амаллардан тийил, яхши амалларни кўпайтир”.
 
“Қизбиби” жомеъ масжиди
 имом хатиби Раҳмонов Асқад.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:05
Куёш: 05:55
Пешин: 13:10
Аср: 18:05
Шом: 19:50
Хуфтон: 21:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram