"Ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтар"
21 октябр 2019 й.
89 марта ўқилди.

 

 "Ёмонликка  яхшилик  билан  жавоб  қайтар"

"Албатта,  ким  ( азиятларга) сабр  қилса  ва  ( Аллоҳ таоло  учун) кечириб  юборса,  албатта, бу  пухта  ишлардандир ". Бошқа  оятда: " Яхшилик  билан  ёмонлик  баробар  бӯлмас. Сиз  ( ёмонликни) гӯзалроқ  муомала  билан  даф  этинг !  ( Шунда) бирдан  сиз  билан  ӯрталарингизда  адоват  бӯлган  кимса  қайноқ  ( қалин) дӯстдек  бӯлиб  қолур. Унга  фақат  сабрли  зотларгина  эришурлар, унга  фақат  улуғ  насиба  эгасигина  эришур "(Фуссилат, 34 - 35). Одам  боласи  камчилик  ва  хатодан  холи  эмас. Агар  бизга  ёмонлик  қилганни  кечирмасак,  ӯзимизга  ҳам  келажакда  кечирим  бӯлмай  қолиши  мумкин. Зеро, Пайғамбар ( С.А.В) : "Ким  раҳм  қилмаса,  унга  раҳм  қилинмайди ", деганлар. Ривоят  қилинишича, бир  аъробий  Расулуллоҳнинг  орқаларидан  чопонларини  қаттиқ   тортиб, Аллоҳнинг  молларидан  менга  ҳам  бер, дейди  қӯполлик  билан. Расулуллоҳ  унинг  муомаласидан  ғазабланмайдилар, кулиб қӯядилар  ва унга  бирор  нарса  бериб  юборишни  тайинлайдилар. Сӯфи  Оллоёр  айтганлар: Отанг  ердур, сен  ҳам  ердек  қилиқ  қил. Ёмонлик  айлаганга  яхшилик  қил. Зотан, ёмонликка  жавобан  яхшилик  қилиш  ёмонга  энг  чиройли  сабоқдир. Бунинг  учун  мустаҳкам  имон, мардлик  керак. Баъзан  биз  ёмон  деб  билган  одамларимиздан  узоқроқ  юришга  интиламиз. Агар  улардан  бизга  бирор  азият  етса, ӯч  олиш  пайида  бӯламиз. Бу  билан  ӯзимиз  ҳам  ӯша  ёмонлар  сафида  бӯлиб  қолишимизни  ӯйламаймиз. Аксинча  мусулмонга  ярашадигани  уларга  нисбатан  сабрли, тоқатли, оғир  кечиримли  бӯлишдир.
 
Ромитан туман “Хокимулломир”  жомеь  масжиди  
имом  хатиби Ғолиб  Муротов.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:25
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram