Ёмонликлар онаси бўлмиш ароқдан сақланайлик
27 сентябр 2018 й.
694 марта ўқилди.

 
Ёмонликлар онаси бўлмиш ароқдан сақланайлик.
 
Иймонни бир муаззам сарой десак унинг ичига кирмоқ учун юриб бориш керак, балки тиконзорларни яланг оёқ кечиб ўтишга тўғри келар. Иймон саройига ҳам сизни биров кўтариб олиб кирмайди. Бобир Мирзо таъкид этганларидек: "эшикни астойдил қоққан одамларгина киради". Асаларининг қўриқчилари ёмон жойга қўнган асалариларни уйга қўймас эканлар. Шунга кўра, иймон саройига оғзидан ароқ ҳиди гупуриб турганлар қўйилмайдилар. Уларнинг жойлари иймон саройи эмас, шайтон кулбаси бўлиб қолади. 
Ибн Умар разияллоҳу анҳу Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаламдан ривоят қилади: “Ҳар бир маст қилувчи нарса майдир ва ҳар бир май ҳаромдир”. Имом муслим ривояти. Ушбу ҳадиси шариф маст қилувчи воситаларнинг ҳар қандай тури ҳаромлигини англатади. Агар бирор бир мўмин киши майнинг ёки маст қилувчи нарсаларнинг ҳаромлигини иймон келтириб, аммо ўзини тия билмаса ожизлик қилса у катта гуноҳ содир этган бўлади ва охират куни қаттиқ азоб уқубатга дучор бўлади. 
Дуо қилайлик барча майпарастларни бу йўлдан қайтариб ҳидоят берсин! Нафсларимизни тарбиялашни энг биринчи шарти-тавбадир. Тавбалар ижобат бўлмоғини Аллоҳ насиб этсин. Иймон саройига кирмоқ мушкул, аммо ундан чиқиш осон, Худо сақласин! “Ёмонликлар онаси”дан юз ўгириб, ҳидоят онасига фарзанд бўлмоқликни Аллоҳ барчаларимизга насиб этсин. 
  
Ғиждувон туман “Абдуҳолиқ  Ғиждувоний”  
жомеъ масжиди имом ноиби
Адизов Бекзод

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:25
Пешин: 13:10
Аср: 16:55
Шом: 18:35
Хуфтон: 20:10
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram