Ёшлар тарбияси
09 сентябр 2019 й.
95 марта ўқилди.

 

Ёшлар тарбияси

Ўн сaккиз минг oлaмни ярaтгaн, сизу бизгa тўғри йўлни aниқ кўрсaтиб бeргaн, кўзимиздaн эсaнкирaш пaрдaсини oлиб тaшлaгaн, ўзининг муқaддaс кaлoми Қуръoни кaримдa биз бaндaлaрни:
       “Бaтaҳқиқ, сизлaр учун Aллoҳдaн вa oxирaт кунидaн умидвoр бўлгaнлaр учун вa Aллoҳни кўп зикр қилгaнлaр учун Рaсулуллoҳ-дa гўзaл ўрнaк бoр”, дeгaн Aллoҳ субҳaнaҳу вa тaoлoгa чeксиз, мукaммaл, битмaс-тугaнмaс, ўз кaмoлигa мoс, жaлoлигa ярaшa вa ўзигa мунoсиб ҳaмду сaнoлaр бўлсин. 
    Сaййид ул-мурсaлин, ҳaётлaрининг ҳaр бир лaҳзaси биз мусулмoн уммaтлaр учун нaмунa бўлгaн ҳaбибимиз, шaфoaтчимиз вa Aллoҳ тaoлo ўз кaлoмидa: 
“Aлбaттa, сиз улуғ xулқ узрaдирсиз”, дeя мaдҳ қилгaн пaйғaм-бaримиз Муҳaммaд Мустaфo (с.a.в.) гa дуруду сaлoвoтлaр бўлсин. 
     Пaйғaмбaримиз Муҳaммaд (с.a.в.) кeлтиргaн дин Ислoм дини нoми билaн мaшҳур. Бу нoмни Пaйғaмбaрнинг ўзлaри тaнлaгaн эмaс, бaлки уни Aллoҳ тaoлo иxтиёр қилгaн. 
     Шу Ислом динида ёшлар тарбиясига эътибор қандай қўйилган ? 
Ёшлар бу Аллоҳ таоло бандаларига берган энг улуғ неъмати фарзанд-дир неъматидир. Ҳа, фарзанд  Аллоҳ таолонинг санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматидир. У дунё ҳаётининг зийнатидир. 
Аллоҳ таоло айтадики:
ألْمَالُ وَالْبَنُونَ زِينَةُ الْحَيَوةِ الدُّنْياَ
«Мол-мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир...». («Каҳф» сураси  46-оят.)
Фарзанд қалб райҳонаси, гулидир. Ёшлик чоғларида уларни эркалаб кўнглимиз ҳузур қилади. Катта бўлганларида эса ёрдамларидан баҳраманд бўламиз. Вафот этганимиздан кейин эса уларнинг 
сайъ-ҳаракатлари туфайли номаи аъмолимиздаги савобларимиз зиёда бўлади.        
عَنْ أبي هريرةَ رَضي اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُول اللهِ صَلي اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّّمْ :" إذَا مَاتَ الإنْسَانُ 
إنقَطَعَ عَنْهُ عَمَلُهُ إلاَّ مِنْ ثَلاَثَةِ أشْيَاءٍ: صَدَقَةُ جَارِيَةُ أوْ عِلْمُ يُنْتَفِعُ بِهِ أوْ وَلَدٌ صَالِحٌ يَدْعُوا لَهُ" (رواه مسلم)
 Абу Ҳурайра  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
  “Инсон вафот этганда унинг амали тўхтайди, фақат уч нарса туфайли унинг номаи аъмолига савоб ёзилиб туради: садақаи жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи солиҳ фарзанд”. 
                                   (Муслим ривоят қилган.) 
Аллоҳ таоло инсонга фарзандни неъмат қилиб берган. Лекин гоҳида мана шу фарзанд ота-онасига бало бўлиши ҳам мумкин. Агар оила тинч-тотув бўлиб, ота-она ўз фарзандларига яхши тарбия берсалар, бола улғайганда ота-онасига раҳмат олиб келса, бу улар учун Аллоҳнинг мукофоти бўлади. Болалар эртанги кунимизнинг посбонлари, ишларимизнинг давомчиларир.
  Инсонга болаликдан сингдирилган одатлар ёш дарахт танасига ўйиб ёзилган ҳарфларга ўхшайдики, улар дарахт билан бирга ўсади, вояга етади, дарахтнинг таркибий қисмига айланиб қолади. 
    Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
“Фарзандларингизни ўз орзуларига, ўз ҳолларига қўйманг, балки уларни гўзал тарзда тарбия қилинг”. 
Инсон боласи туғилгандан то улғайиб кексайиб вафот этгунга қадар тарбияга муҳтож. Бу тарбия дастлаб ота-она, устоз ва бошқалар тарафидан берилади. Агар тарбия жараёни тўхтаб қолса ёки ёмон томонга бурилса, инсон тубанликка кета бошлайди.
Тарбиянинг энг мураккаб даври ўсмирлик давридир. Бола энди мустақил ҳаракат қила бошлаган, ҳаётга ўз назари билан баҳо беришга киришаётган, доимий эшитиб юргани ота-онанинг сўзидан кўра ўзгаларнинг, янги танишларнинг фикрлари жозибалироқ кўринаётган пайтда унинг тарбясига жуда эътибор бермоқ керак.                
    Бола ота – онаси ҳузуридаги омонатдир. Унинг қалби покиза гавҳардир. У ҳар қандай нақшни қабул қилаверади. Агар яхшиликка ўргатилса, ўшандай ўсади. Унинг савобига ота – онаси ва мураббийси шерик бўладилар. Агар ёмонликка ўргатилса, ўшандай ўсади. Унинг гуноҳи валийсига бўлади. Валий уни сақлаши, таълим – тарбия бермоғи лозим.Унга яхши ахлоқларни ўргатсин. Уни ёмон болалардан сақласин. Неъматларга қизиқишга одатлантирмасин. Уни зебу зий-натга ружуъ қўйишга қизиқтирмасин. Тоинки катта бўлганда зебу зийнат ортидан юриб умрини зое қилмасин.                                
       Ота–она болани кичиклигидан, умрининг аввалги кунларидан эҳтиёкорлик билан кузатиб бориши керак. Уни фақатгина диндор ва ҳалол ейдиган аёлга эмиздирсин. ҳаромдан ҳосил бўлган сутда барака бўлмайди. 
    Ота – она боласига кўп овқат ейишни ёмонлигини сингдирсин. Кўп таом ейиш ҳайвонларнинг иши эканлигини тушунтирсин.
 Ўғил болаларга оқ рангли кийимлар кийиш яхши экани, рангдор ва ипак кийимлар аёлларга хослиги тушинтирилади. Болани сернеъмат ҳаёт кечиришга одатланган болаларга қўшмаслик керак бўлади. Вақти келганда мактабга бериб қуръон, ҳадис ва яхшиларнинг қиссаларини таълим бериш бошланади. Шу тариқа унинг қалбига аҳли солиҳларнинг муҳаббати солинади. Ишқнинг зикри бор шеърларнинг ёдлашига йўл қўйилмайди.
Болага фақат рост сўзламоқ лозим. Буюк Рус олими  Л. Толстой айтади: “Ҳатто болалар билан ҳам тўғри сўз бўл: бирор нарса ваъда қилдингми, бажар, акс ҳолда, уни ёлғончиликка ўргатасан”.
Боладан яхши хулқ ва мақтовга сазовор иш содир бўлса, уни тақдирлаш ва хурсанд бўладиган нарса ила мукофотлаш ҳамда одамлар ҳузурида мақташ лозим. 
    Баъзи ҳолатларда мазкур ишларга хилоф нарсани қилса, ўзини билмаганга солиб унинг айбини ошкор қилмаслик керак. Агар ўша номаъқул нарсани яна қайтадан қилса, ҳеч кимга билдирмай жазолаш ва одамлар билиб қолса уят қилишларини уқтирган яхши. Аммо жазони кўпайтириб юборилмасин. Чунки, бу нарса боланинг бетини қаттиқ қилиб қўяди. Кейин уялмай ҳар нарсани қилишга одатланиб қолади. Ота боласи ҳузурида ўз ҳайбатини сақлаб туриши керак.
Она боласини отаси ила огоҳлантириб турсин. (Отангга айтаман) каби гаплар билан. Кундузи ва бевақт ухлашга болани одатлантирмаслик керак,  бунда у дангасаликка ўрганиб қолади. Кечаси ухлашни ман қилинмайди. Аммо ётар жойини ҳам юмшоқ  қилинмайди.
    Бола ётоқ, кийим ва таомда дағалликка одатлансин.
    Бола дангаса бўлиб қолмаслиги учун пиёда юриш, кўп ҳаракат қилиш ва бандантарбияга одатлансин.
 
قَالَ رَسُول ُ اللَّهِ صَلى الله ُعَلَيْهِ وَسَلم:" عَلِّمُوا أَوْلاَدَكُمُ السَّباحةَ وَالْمَرْكَبة وَ الرَّمى وَ الْمَرأة المُغزَّلي"
   Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам  айтдилар: 
   “Фарзандларингизга сузишни, чавандозликни ва мерганликни, қизларингизга эса тикишни ўргатинглар”.
Бу ҳадиси шарифдан бизларга маълум бўлдики, ўғил болаларни спорт билан шуғуллантириб жисмонан бақувват қилиш, чунки  Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “40 та кучсиз мўминдан битта кучли мўмин яхши”, деганлар. Қизларни эса албатта бир касбни ўргатиб, уларни шуғуллантириб қўйиш лозим.
Бола ота – онасининг бойлиги, таоми ва кийими ила тенгдошлари олдида фахрланишга одатланмасин.
  Бола ўзи билан бирга яшайдиганларга нисбатан тавозули бўлишга ва уларни ҳурматлашга одатланиши лозим.
 Болани ўзига ўхшаган болаларнинг нарсасини тортиб олишига йўл қўйилмайди. Унга бировнинг нарсасини олиш пасткашлик экани уқтирилади. 
Болага тилло ва кумушга муҳаббат қўйиш ёмонлигини тушунти-риш лозим.
    Болага ўтирган жойида туфурмаслик, бурун тозаламаслик, бировнинг олдида эснамаслик, бир оёқининг устига иккинчисини қўймаслик ва кўп гапирмаслик каби нарсалар таълим берилади. 
Болага камгап бўлиш, бошқаларнинг гапини диққат билан тинглаш, ўзидан катталарни ҳурмат қилиш, улар келганда ўрнидан туриб кутиб олиш ва одоб билан ўтириш каби нарсалар ўргатилади. 
  Болани уят сўзларни гапиришдан ва уят сўзларни гапирадиганларга қўшилишдан ман қилинади. Зотан болани муҳофаза қилиш, уни ёмон улфатлардан сақлашдан иборатдир. 
 
 Бухоро шаҳар “Ойбинок” жоме масжиди 
имом хатиби Ўтаев Мухаммад
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram