Ёшларни жиноятдан саклайлик!
13 ноябр 2017 й.
985 марта ўқилди.

 

Ёшларни жиноятдан саклайлик!
Инсоннинг ўз жонига қасд қилиши – руҳий ҳодиса саналиб, бундай ҳолатни идрок этиш учун ўзини ўзи ўлдирмоқчи бўлган киши қалбида кечаётган ҳаяжонли ҳис-туйғуларни тушуниб етиш зарурдир. Зеро, киши ўз жонига ҳаётининг алоҳида, фавқулодда фурсатида, қалбини зимистон қамраб, умид учқуни сўнган фурсатда қасд қилади.
Кўпинча дилдан суҳбатлашиш, дилни очиш ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш борасида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
Жорий йилнинг  11 ноябр куни Когон шахар Педагогика касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган ёшлар ва аҳоли ўртасида содир этилаётган ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган «Ҳаёт гўзал, Сен яшашга ҳақлисан!» номли учрашув иштирокчиларни яна бир карра ҳаёт неъматларидан шукроналик ила баҳраманд бўлишга чорлади. 
Бухоро вилоят бош имом хатиби Мансур  Нуруллаев билан ўтказилган суҳбат бунинг исботидир.
                                                  
-  Кечирилаётган ҳаёт маъносини йўқотиш билан боғлиқ ижтимоий хулқ-атворнинг энг фожиали кўринишларидан бири – ўз жонига қасд қилишдир,-дейди имом хатиб ўз сўзида, -Ўз жонига қасд қилишда албатта, доим нимадир муаммо сабаб бўлгани айтилади.  Лекин, беэътибормиз холос. Эртароқ қўшнимизними ёки ўша яқинимизними муаммоси борлигини билганмиз. Фақат кўнгилдан ёрдам қўлини чўзмаганмиз. Миллий урф-одатларимиз ва муқаддас динимизга тўғри келмайдиган бундай ҳолатларнинг олдини олиш ҳаммамиз учун фарздир.
                                                   
Учрашув давомида ўқувчи-ёшлар ўз саволларига жавоб олишар экан, аввало, теварак-атрофдагилар учун ҳам ҳушёр ва сергак бўлишлик барчанинг бурчи эканлигини англашди.
Ташкилот ва муассасаларда олиб бориладиган бундай ташкилий ва таълим-тарбиявий ишлар кишилар онгида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари юз беришининг олдини олишда аҳамият касб этади.
 
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
              матбуот хизмати
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:05
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram