ЁШЛИК – ҒАНИМАТ
17 май 2016 й.
1371 марта ўқилди.

 ЁШЛИК – ҒАНИМАТ

 
  Ҳаёт инсониятга Аллоҳ таоло томонидан ато этилган қадрли неъматдир. Ёшлик ва ўспиринлик унинг энг жўшқин давридир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат билинг, унинг биттаси ёшлигингизни кексалик келишидан олдин ғанимат билинг” – деб ёшлик қадрига етиб яшашни таъкидлаган эканлар. Ёшлик даврининг эътиборга молик жиҳатлари жуда кўп. Ўспиринлик вақти инсоннинг феъл атвори ва руҳияти шаклланадиган асосий давр ҳисобланади. Ота-она айни мана шу даврда уларга алоҳида аҳамият қаратмоғлиги лозим. Жумладан ёшларни аҳли солиҳ кишилар билан дўст бўлмоғини таъминлаш зарур. 
  Аллоҳ таоло тавба сурасининг 119-оятида «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (иймонда) содиқ кишилар билан бирга бўлингиз!» - деб марҳамат қилади. Бугунги кун ёшларига жуда кўп имкониятлар яратиб берилган. Ёшларимиз бу имкониятлардан оқилона ва тўғри фойдаланмоқликлари лозим. Бу имкониятлардан бири интернетдан фойдаланишдир. Ёшлар интернетдан шунчаки вақт ўтказиш, ўйин ёки инсоннинг қалбига иймонига зарар келтирадиган расм, видео, тўғри йўлдан адаштирувчи нотаниш кишилар билан суҳбатдан узоқ бўлишлари керак. 
  Пайғамбримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхши суҳбатдош бамисоли мушки анбар сотувчидир. Атридан сотиб олмасанг ҳам унинг хушбўй ҳиди  димоғингни чоғ қилади. Ёмон суҳбатдош эса бамисоли темирчининг босқонидир. У гарчи кийимингни куйдирмасада тутуни димоғингни ачитади”, деганлар. Маълумки ёшлик инсоннинг ақлий ва жисмоний ривожланиш даври айни шу онда уларни илмга касб-ҳунарга ва Ватанга муҳаббатли қилиб  тарбиялаш лозим. 
  Араб мақолида: «Ёшликда ўрганилган илм тошга ўйилган нақш кабидир, кексаликда ўрганилган илм эса сувга ёзилган ёзув»-дейдилар. Юртимизда таълим соҳасида жуда кўп дастурлар ишлаб чиқарилган айниқса ёшларни илм олишлари учун катта эътибор қаратилган. Ёшларимиз бу даврни ғанимат билиб таълим касб-ҳунар ўрганишлари юртимизга манфаати етадиган, ота-оналари уларнинг орқасидан раҳмат эшитадиган даражада ўқишлари лозим бўлади. Ёшликнинг ҳар дақиқаси ғаниматдир. 
 
 
Ромитан туман «Маҳаллаи боло» жомеъ 
масжиди имом хатиби Нажмиддинов  Fайрат 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram