“ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ БЕЛЛАШУВИ (1 қисм)
22 декабр 2016 й.
1628 марта ўқилди.

                  “ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ  БЕЛЛАШУВИ (1 қисм)

2016 йил 21 декабрь куни Бухоро шаҳар “Жўйбори Калон”  аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида мударриса Ҳуснигул Ҳалимова томонидан ташкиллаштирилган “Заковат” интеллектуал ўйинининг I ва II босқичлари бўлиб ўтди. Ўйинни билим юрти мудираси Фируза Сайфуллаева  очиб, ташриф буюрган меҳмонлар билан барчани таништирди. Бухоро давлат университети педагогика факультети катта ўқитувчилари Гулнора Ҳакимова, Нозима Қодирова, Азиза Муҳсинова, Гулшодхон Остонова ҳамда Муҳайё Азимовалар беллашув кузатувчилари бўлишди. 
Мударриса Ҳуснигул Ҳалимова “Заковат” интеллектуал ўйинини  қуйидаги сўзлар билан бошлади. “Инсон зотини илм билан барчадан устун қилган Аллоҳ таолога ҳамду  санолар бўлсин! Башариятнинг комили пайғамбаримиз  Муҳаммад алайҳиссалом ва аҳли  аёлларига, асҳоби киромларига ҳамда уларга эргашган инсонларга Аллоҳнинг саломлари, раҳмат-у барокатлари бўлсин!”. 
«Ким илм талаб қилиш йўлида юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди».
Худди шу маънодаги ҳадисларда: «Албатта, олимга осмондаги зотлар, ердаги зотлар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам  истиғфор айтади».
«Албатта, фаришталар толиби илмни рози қилиш учун қанотларини қўяди».
       Баъзи таъвилларда уларнинг оёқ остиларига қанотларини қўяди, дейилган. Бошқа бир таъвилда эса, фаришталар учишдан тўхтаб илм билан машғул кишиларни ўраб олишади, уларнинг раҳматлари ва нурларидан иқтибос олишга уринадилар, дейилган. Нима бўлганда ҳам толиби илмларнинг Исломда қадрлари баландлиги ва илм талаб қилиш улуғ даража эканини кўрсатади, деб
 “Заковат” интеллектуал ўйинининг мақсади, ўйин давомидаги шарт ва имконитларни, жумладан  интеллектуал ўйинидаги 2  имконият: 
1. Энг қийин деб туюлган саволга 1.5 дақиқа вақт ўйлаб олиш учун қўшиб берилади. 
2. Томошобин талабалар ёрдами.
ZERO шарти: 
1. савол ўйламай тез  жавоб берилади, 
2. саволга 1.5 дақиқада ўйлаб жавоб бериш  (таништириб ўтилди).
 I -тур иштирокчилари:
Шохида Саидова  3-курс талабаси, 
Мавлуда Шаропова 3-курс талабаси, 
Малика Бақоева 2-курс талабаси, 
Муаззам Сулаймонова 2-курс талабаси, 
Хадича Шарипова 2-курс талабаси 
Зарнигор Ҳакимовалар 3-курс талабаси жамоа сардори бўлишди.
I турда: Тошкент Архитектура ва Қурилиш институти катта ўқитувчиси Шерзод Рахимов, 9-умумтаълим мактабининг  математика ўқитувчиси Қумрихон Остонова, билим юрти собиқ талабаси Азиза Халилова, “Интернетдаги Таҳдидлардан Ҳимоя” китоби, “Кифоя” китоби, “Ислом ва ақидапараст оқимлар” китоби, “Ўтган кунлар” асари, “Зикр аҳлидан сўранг” китоби, “Эътиқод дурдоналари” китоблари асосида, Зero, Тошкент Давлат жаҳон тиллари университети собиқ талабаси Абдурахмон Хомисий “Заковат” сандиқчаси, билим юрти собиқ талабаси Жиянова Наргиза саволлари юзасидан 10 раунддан иборат ўйин бўлиб ўтди. Ўйин 6:4 ҳисобида билимдонлар жамоаси ютди.
Кузатувчилар томонидан энг фаол иштирокчи сифатида жамоа сардори 3-курс талабаси Зарнигор Ҳакимова деб топилди. 
I тур иштирокчилари билим юрти собиқ талабаси Азиза Халилованинг берган саволи, яъни: “Бир куни тўғридан тўғри эфирга узатилаётган теледастур пайтида телефон қилиб савол бераётган Шайх Набил ал-Авадийга бир киши очиқ мазах қилиб шундай савол берди: “Аллоҳнинг телефон рақамини айтиб юборинг”, шунда шайх иккиланмасдан бир неча рақамларни айтди ва шундай деди: Кимки ўз вақтида қўнғироқ қилса албатта топади ИншаАллоҳ”, деб жавоб берди. Бу неча рақамлар эди? 
Жавоб: 2-4-4-3-4  (Бу беш вақт намоздаги фарз намозлари ракатлари сони эди). (Интернет Ҳикмат.уз)” саволини энг яхши савол деб топишди ва маъмурият томонидан “Энг фаол билимдон” ва “Энг яхши савол муаллифи” қимматбаҳо китоб  билан тақдирланди.
II тур иштирокчилари: 
Мухлиса Набиева 3-курс талабаси, 
Холиса Ҳаётова 2-курс талабаси, 
Муслима Набиева 2-курс талабаси, 
Гулшаной Сотқинбоева 2-курс талабаси, 
Мадина Мухаммадиева 2-курс талабаси, 
Лутфия Ўриновалва жамоа сардори 4-курс талабаси 
Бу ўйинда ҳам Тошкент Архитектура ва Қурилиш институти катта ўқитувчиси Шерзод Рахимов, “Кифоя” китоби асосида, 9-умумтаълим мактабининг  математика ўқитувчиси Қумрихон Остонова, билим юрти собиқ талабаси Азиза Халилова, “Интернетдаги Таҳдидлардан Ҳимоя” китоби, “Ислом ва ақидапараст оқимлар” китоби, “Ўтган кунлар” асари, “Пайғамбар атрофидаги кишилар” китоби, “Зикр аҳлидан сўранг” китоби, “Эътиқод дурдоналари” китоблари асосида, билим юрти собиқ талабаси Жиянова Наргиза, ва Zero саволлари юзасидан 10 раунддан иборат ўйин бўлиб ўтди. Ўйин 6:4 ҳисобида билимдонлар жамоаси ютди.
II тур “Энг фаол билимдони”  жамоа сардори 4-курс талабаси Лутфия Ўринова, Тошкент Архитектура ва Қурилиш институти катта ўқитувчиси Шерзод Раҳимовнинг саволи “Аллоҳ томонидан ёндирилган чироқ қандай чироқ?” .  Жавоб:  “Ислом” . “Энг яхши савол”,  - деб топилиб савол муаллифи тақдирланилди.                      
“Биламизки инсон ақли ва тафаккури кўп муаммоларни ечишга қодир. Бизнинг бутун қадр-қимматимиз, куч-қудратимиз - билимдонликдадир.   Айнан шу фикрларимиз бизни камолотга элтувчи йўл бўлиши лозим. “Заковат” интеллектуал ўйининг асл мақсади ҳам шу эканлигини айтиб  якунланди.
 
 
“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти
мутахассис фанлари услубиёт раисаси Ҳуснигул Ҳалимова
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:30
Пешин: 13:10
Аср: 15:55
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram