Заргарнинг хатоси
05 сентябр 2015 й.
1221 марта ўқилди.

 Заргарнинг хатоси

 
Ҳикоя қилишларича, қадимда бир заргар бўлиб, усталикда номи етти иқлимга тарқалганди. Узоқ-яқиндан келган мижозларнинг кети узилмасди. У художўйлиги ва адолатпарварлиги билан ҳам ном қозонган тақво аҳли эди. Аёлларнинг парда ортидан узатилган бармоқларини ип билан ўлчаб, узук ясарди. Иш жараёнида бирор аёлнинг юзига қиё боқмас, унинг бармоқларига қўлини текизмасди. 
Кунларнинг бирида парда ортидан бир нозик бармоқ узатилди. Иблис алайҳил лаъна унинг оппоқлигини кўз-кўз қилиб, заргарни васваса қилди. Ҳеч ким кўрмайди, деган гумон билан ўлчаш жараёнида бармоқ учида бегона бармоққа секин тегиб ўтди. Шу заҳоти қилган ишидан пушаймон бўлиб, қаттиқ тавба ва истиғфорга киришди. 
Кечқурун уйига келса хотини йиғлагандан кўзлари қизариб кетган. Заргар қўрққанидан сабабини сўради. Аёл: “Ҳар куни бўш челакни эшик олдига чиқариб қўярдим. Хизматчи сув тўлдириб келгач, эшикни секин тақиллатиб кетарди. Мен бориб челакни олиб кирардим. Бугун ҳам одатдагидек челакни эшик олдига қўйдим. Бироздан кейин эшик тақиллади. Челакни олмоқчи бўлганимда хизматкор пойлаб турган экан, қўлимдан маҳкам тутиб, бироз ушлаб турдида, сўнгра қўйиб юборди. Ўшандан буён йиғлаб ўтирибман. Хўжайин мени кечиринг”, – деб йиғлашда давом этарди. 
Заргар бугунги хатосида зиёдалашганида хотинига нисбатан ортиқча нуқсон етишини ўйлаб, қилган ишидан қаттиқ пушаймон бўлди.     
 
Эркин ҚУДРАТОВ
Мир Араб ўрта махсус ислом 
билим юрти мударриси
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:30
Пешин: 13:10
Аср: 17:00
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram