АББОС БУХОРИЙ
27 декабр 2018 й.
203 марта ўқилди.

 
АББОС БУХОРИЙ

Аббос Инъом Хўжа Қўқон шаҳрида ҳижрий 1307 (1889) йили туғилган.
Ҳаёти:
Аббос Инъом Хўжа ўз туғилиб ўсган Қўқон шаҳрида Қуръони каримни 15 ёшида тўлиқ ёд олади. 16 ёшида Бухорога сафар қилади. У ердаги “Мир Араб” мадрасасига ўқишга киради. Мадрасада диний илмларни, хусусан, Ҳанафий фиқҳи, тафсир, мантиқ, фалсафа ва бошқа бир неча фанларни ўзлаштиради. Бухорода бир неча йил истиқомат қилади. Сўнг Самарқандга сафар қилади. У ердаги “Хуртнақ” номли жойда яшайди. Бухорода олган илмларини такрорлайди. Шийъаларнинг тазйиқи кучайгандан сўнг Афғонистонга ўтиб кетади. У ерда узоқ турмай “Бишовар” шаҳрига боради. Ана шу вақтда ёшлари 30 да бўлган. Ўша даврда илм ва уламолар юрти бўлган Ҳиндистонга сафар қилади. У ердаги “Мерос”  шаҳрида яшай бошлайди. Ана шу шаҳардаги мадрасаларнинг бирига ўқишга кириб илм олишда давом этади. У ерда ҳам 5 йил туради. Кейинчалик Девбвнддаги университетга ўқишга киради. У ерда 2 йил таълим олади. Сўнг “Аҳмир” шаҳридаги бир масжидда инсонларга имомлик қилиб, ана шу масжидда Қуръони каримдан дарс беришни йўлга қўяди ва 3 йил давомида даср беради.
Иккинчи жаҳон уруши, бошланган вақтда Ҳиндистондан Боғдодга сафар қилади. У ерда 6 ой давомида бир неча қироатлар бўйича таълим олади. Сўнг Шом диёрига сафар қилади. Лекин у ерда 2 ҳафтагина туради. Сўнг Мадинаи мунавварага ҳижрий 1360 (1941) йили сафар қилади ва у ерда истиқомат қилади.
Мадинаи мунавварада қурроларнинг шайхи Шайх Ҳасанга қироатлар бўйича шогирд тушиб, у кишидан бир неча қироатлар бўйича ижоза олади. Шунингдек ҳижрий 1360 (1941) йили “Мадрасатул Ўзбекийя” идорасида иш олиб боради. У мадрасада Қуръони карим, қироатлар ва бошқа бир неча илмлардан то вафот этгунига қадар дарс беради.
Устозлари:
1. Шайх Асвад Махдум, у киши Бухоронинг улуғ устозларидан.
2. Шайх Ҳусайн Аҳмад Маданий.
3. Шайх Иброҳим Милёвий
4. Шайх Иъзоз Алий
5. Шайх Абдус Самиъ. Улардан турли илмлардан таълим олади.
6. Шайҳ Абдул Қодир хатиб, Боғдоддаги “Абу Ҳанифа” масжидининг имоми, у кишидан 7 қироатдан ижоза олади.
7. Шайх Ҳасан, у кишидан ҳам бир неча қироатдан ижоза олади.
Шогирдлари:
1. Шайх Муҳаммад Алий Санадий, Аббос Бухорийдан “Манзуматуш шотибийя фил қироаатис сабъ”, “Манзуматуд дурратул музийя фил қироаатис саласил мутаммима лил аъшр”, “Алфияту ибни Молик”, “Талхисул мифтаҳ” ва бошқа бир неча китоблардан дарс олиб, 10 қироат бўйича ижоза олади.
2. Шайх Саййид Абдул Карим, Аббос Бухорийдан “Манзуматуш шотибийя фил қироаатис сабъ”, “Алфияту ибни Молик” ва ва бошқа бир неча китоблардан дарс олади ва у кишини 22 йил хизматини қилади.
Аббос Бухорийдан Ҳафс Осимдан қилган ривояти асосида Қуръони каримдан дарс олган бир қанча қорилар мавжуд бўлиб, уларни баъзиларини қуйда келтирилади:
1. Ислом Аҳмад Ҳофиз
2. Абдул Ҳафиз Покистоний
3. Маданий Бухорий
4. Абдур Раҳмон Бармовий
5. Нурул Ислом Бармовий
6. Муҳаммад Ҳасан Ямоний
7. Муҳаммад Солим Яамоний
8. Устоз Яҳё Абдул Ҳодий Ямоний
9. Муҳаммад сойф Ямоний
10. Жамил Ямоний
11. Нозим Абдул Малик Ямоний
12. Муҳаммад Ямоний, Аббос Бухорийдан 6 ойда Қуръонни ёд олиб ўтказади
13. Абдул Мажид Аҳмад Балуший
14. Абдуллоҳ Муҳамма Балуший
15. Билол Абдул Азиз Покистоний
16. Назир Аҳмад Покистоний
17. Айюб Абдул Ваҳид Бангладеший
18. Маҳмуд Абдул Ваҳид Бангладеший
19. Абдур Раҳмон Кувайтий
20. Абдул Ҳамид Санадий
21. Устоз Абдуллоҳ давлат Бухорий
22. Аҳмад Муҳаммад мулла Абдул Қодир
23. Абдур Рауф Абдур Рашид Ҳиндистоний
24. Мутиъуллоҳ Бухоро ва бошқа бир қанча қорилар.
Вафоти:
Ҳижрий 1407 (1987) йили 12 ой 20 куни Мадинаи мунавварада вафот этади. Жанозалари пайшанба куни бомдод намозидан сўнг Масжидун набавийда ўқилади ва Бақеъ қабиристонига дафн қилинади.

Мир Араб ўрта махсус
 ислом билим юрти ўқитувчиси
Тожиддинов Абдусамад Абдулбосит Ўғли 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:50
Куёш: 06:39
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram