Бировнинг хақидан ҳазар қилинг
27 сентябр 2019 й.
132 марта ўқилди.

 

Бировнинг хақидан ҳазар қилинг

 Бу ҳақда ҳазрати расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ҳаромдан озиқланган ҳеч бир жасад жаннатга кирмайди”
Ўтмиш аждодларимиз бировнинг ҳақидан қаттиқ ҳазар қилганлар, ўзганинг ҳатто бир чўпини олишдан ҳам эҳтиёт бўлишган. Бунга мисоллар кўп. Ривоят қилишларича, бир болакай кўчада сув улашиб юрган мешкопнинг мешини бир неча бор бигиз билан тешиб қўяверибди. Мешкоп боланинг отасига шикоят қилиб келибди. Ота ҳайрон: Болам қачон ҳаром луқма еб қўйганикин, агар ҳаром емаганда бундай қилмас эди, дебди. Она эса ўйлай-ўйлай бунинг сабабини топиб, қуйидагича баён этибди: Ҳомиладорлигимда бир дугонамникига меҳмонга борган, у ердаги апельсинга кўнглим кетган, аммо ейишга уялган эдим. Дугонам юмуш билан ташқарига чиқиб кетгач, тўғноғич билан апельсинни тешиб, бир-икки шимган эдим”. Ҳақиқат тагига етган эр хотинига “Сенинг қўлингдаги игна болангнинг қўлига бигиз бўлиб қайтибди” деган экан.
Дарҳақиқит, ҳаром таом еб улғайган бола албатта бузуқ, зулмкор, ахлоқсиз бўлиб улғаяди. Унга ҳеч қандай панду насиҳат, таълим-тарбиякор қилмайди, Чунки ҳаромда шайтон бор, ҳаром луқма билан бирга боланинг танига шайтоний табиат ҳам кириб, сингиб боради.
Охир замон Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом умматларини фақат ҳалол ризқ топишга, ўзганинг ҳақидан ҳазар қилишга бекорга ундамаганлар. Чунки ҳаром луқма дўзахга элтади, ҳалол эса жаннаткафолатидир.
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (с.а.в.) “Ким ҳалол еб-ичса, суннатга мувофиқ амал қилса, одамларга зарар етказмаса албатта жаннатга киради” деганлар.
Шу ўринда ўз-ўзимизга савол берайлик: хўш, ўғрилик, алдов билан топилган озуқани еб катта бўлган фарзандимиз келажакда ким бўлиб етишади? Уларнинг ахлоқи, тарбияси, феъл-атвори қай ҳолатда бўлади? Ҳозир уларни қинғир йўллар билан топганимиз билан боққанимиз туфайли келгусида улар ёмон, расво одамлар бўлиб етишса бошимизни чангаллаб, додимизни кимга айтишни билмай қолмаймизми? Шундай шармандагарчиликдан сақланай десангиз ўғил-қизларимизга фақат ҳалол йўл билан топилган луқмани едирайлик. Токи, оқибатда афсус-надомат гирдобида қолмайлик.
 
Ромитан туман «Мулло Нарзи»
жомеъ масжиди имом хатиби
Суннат Фахриев
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:53
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram