БИЗ КИМ – БОБУР АВЛОДЛАРИ ёхуд аждодларга муносиб авлод бўлайлик
09 сентябр 2019 й.
128 марта ўқилди.

 БИЗ КИМ – БОБУР АВЛОДЛАРИ

ёхуд аждодларга муносиб авлод бўлайлик
 
Бу мақолани халқ орасида «авлиё валентин куни» дея танилган 14-феврал куни қоғозга қоралагандим. Асли биз учун, миллат учун бу кун қандай кун эканлиги, бу кунни биз қандай қаршиламоғимиз лозимлиги-ю, қай тарзда нишонлашимиз даркорлиги борасида илм аҳлининг фикрларини мужассамлаган ҳолда, миллий ва диний нуқтаи назарларни мақолада акс эттиришга ҳиракат қилдик.
Айни 14-феврал куни эди. Шахсий ишларим билан вилоятимиздаги улкан банклардан бирига бордим. Банк ходими билан иш юзасидан суҳбат ўтказиб тургандик ортимда бир ўспирин боланинг қўл телефони товуш берди. Бояги бола телефонни кўтарди.
-Байрамларинг билан! (салом аликсиз) Ҳозир банкда эдим, ишларимни битириб олдингга бораман. Ажойиб совға ҳам тайёрлатиб қўйганман. Ахир бугун «халқаро севишганлар куни» бўлса...
Бу суҳбатга қандай қараш мумкин?! Миллий менталитети, миллиқ маънавияти-ю, маданияти билан бутун дунёни лол қолдирган миллатнинг фарзанди саломлашишни билмаса... Ўзининг аждодининг таваллуд куни билан фахр ила ўзаро табриклашиш ўрнига, аждодини хотирлаш ўрнига аллақандан оммавий маданиятнинг салбий таъсирига кушанда бўлиб ўтирса ҳақиқатдан алам қиларкан.
Мамлакат раҳбарлари “биз ўзимизнинг аждодларимиз билан фахрланамиз, уларнинг олиб борган илмий изланишларини давом эттирайлик, уларга муносиб авлод бўлайлиг-у, келгуси авлодга муносиб аждод бўлайлик” – деб турган бир паллада, ёшларимиз қаерда йўқ ишлар билан машғул бўлишлари, аждодларимиз ҳаёти ва ижоди, илмий меросларини ўрганиш ўрнига оммавий маданиятга қараб унинг салбий тарафларини ўзлаштириб олишлари, аждодлари қолиб ўзгаларга тақлид қилиб яшашларига биз катталарнинг бефарқларча қарашимиз марҳум юртбошимиз И.Каримовнинг таърифига кўра «лоқайдлик»нинг ўзганиси эмасми?! Ҳа азизлар, биз аждодларимиз ҳаётни ўрганишда ҳарисроқ бўлишимиз, фарзандларимизни ҳам бунга қизиқтирмоғимиз, уларнинг ҳаётларини оммавий маданият билан эмас, балки, аждодларининг маданияти билан гўзаллаштирмоғимиз лозим. Чунончи, катта вақт мобайнида, аниқроғи СССР пайтида аждодларимизнинг тарихини ўрганиш, уларнинг илмий меросларини қабул қилиб олиш-у, келаси авлодга етказиш том маънодаги жиноятдек қабул қилинган, қораланган ва бу ишларни қилган кишиларга жазо муқаррар эди. Бир сўз билан айтганда аждодларимизни ўзимизга қоралаб кўрсатиларди. Ҳозирчи, айни дамда Яратганнинг инояти билан юртимизда истиқлол қуёши барқ урмоқда, унинг шарофати ила ўзимизнинг аждодларимиз ҳаётини тўла ўрганишимиз, улар ҳақидаги маълумотларни аслилийлигини таҳлил қилишгача имкониятлар, миллий ва маънавий меросларни қайта тиклашга катта имкониятлар мавжуд.
Миллатимиз ғурури бўлган, ажодларимиз орасида ўзининг беқиёс ўрнига эга бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд куни оммавий маданиятнинг бўлмағур бир кўз қарашларига алмашинишига биз йўл қўймаймиз. Муайян вақтлардан бери 14-феврални беҳаёлик кунига айланиб қолгани барчамизга маълум. Келинг бу кун биз учун аслида қандай кунлиги борасида бир тўхталайликда кейин мулоҳазаларимизни давом эттирайлик.
Айнан ушбу санада, аниқроғи 1483 йилнинг 14-февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо оиласида Заҳириддин Муҳаммад Бобур дунёга келди. Бобурнинг тарихини мақолада тўлалигича акс эттиришнинг ўзи бўлмайди. Шунинг учун биз мавзуга доирлари билан чекланамиз. Бобурдаги ватанпарварлик, ватанга бўлган муҳаббат барчага ибрат бўлган. Буни бир ҳаётий факт билан изоҳлаб кетайлик.
Кунларнинг бирида Бобур ўз подшолиги бўлмиш Ҳиндистоннинг тахтида ўтирганида кўзларидаги ёшни кўриб, атрофидагилари кўз ёшларнинг боисини сўраган ва Бобур уларга «туғилган юртим, андижонимни соғиндим» – деб жавоб берган экан. Мана ватан соғинчи, мана ватанга бўлган муҳаббат!
Бобурда бир ҳислат бўлганки, у ҳислат бошқа биронта шоҳнинг тарихида кузатилмаган. Мазкур ҳислат – фарзандларига бўлган эътибор, оталик меҳри. Буни ҳам бир факт билан изоҳлаб ўтишимиз мақсадга мувофиқ бўларди.
Бобурнинг ўғли Ҳумоюнхон оғир бетоб бўлиб қолди. Боланинг ҳолати кун сайин оғирлашиб бораётганини кўрган, фарзанди тобора ҳаёт билан видолашаётганини кўрган ота Яратганга илтижо қилиб, «Фарзандимни ўрнига мени олгин, у ҳаётда яшасин» деди. Натижа ўлароқ, фарзанд оёққа туриб кетди, ота эса дуоси ижобат бўлганидан мумнун ҳолда ҳаёт билан видолашди. Азизлар, бу айтишга осон, аммо ҳаётда татбиқ этиш наҳоятда қийин бўлган ишлардан биридир.
Мана азиз ўқувчи! Заҳириддин Муҳаммад Бобур борасида қисқача тўхталиб ўтдик. Хулосани эса ўзингизга қолдирдик. 14-феврални қай йўсинда нишонлаш борасида бир фикр юритиб кўришингиз, беҳаёлик ёки инсонпарварлик, ватанпарварликни ажратиб олишга оз бўлсада ҳисса қўшган бўлсак, бундан бениҳоя мамнунмиз.

Бухоро шаҳар  «Халифа Худайдод»
масжиди имом хатиби  О.Садиллоев 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:26
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram