Фаржак- ислом оламидаги илк мадраса
18 июл 2019 й.
205 марта ўқилди.

 

Фаржак- ислом оламидаги илк мадраса

   Ислом дини илм динидир. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга нозил қилинган Алақ сурасининг аввалги беш ояти бўлиб, илм олишга буюрилган. Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам даврида масжидлар қурилган. Мазкур масжидлар ҳам ибодатгоҳ, ҳам таълим маскани вазифасини бажариб, илм мажлислари шу ерда ташкил қилинган. Ислом динининг VII- Мовароуннаҳр хусусан Бухоро заминига кириб келиши натижасида Бухорода масжидлар қурилди.  Ушбу масжидларда дастлаб илм мажлислари олиб борилди.
    Масжидларда кўп сонли Бухоро аҳлининг ибодатларини адо этиши ва илм мажлислари (суҳбатлар, баҳслар, мунозаралар)да иштироки алоҳида таълим маскани қуриш заруратини юзага келтирди. Шунга кўра ислом оламидаги илк мадраса Бухорода IX -аср бошида ҳанафий  мазҳаби фақиҳларидан Абу Ҳафс Кабийр Бухорий (767-832 йй) раҳнамолигида асос солинган. Бу мадраса манбаларда  “Форжак” мадрасаси деб зикр қилинган. Мадраса сўзи араб тилидан олиган бўлиб, луғатда: “дарс ўқиладиган жой, дарсхона” маъноларини билдиради. Мусулмон мамлакатларида ўрта ва олий диний ўқув юртлари “ мадраса”  деб аталган. Мовароуннаҳр ва Хуросонда, Шом, Кўфа, Боғдод, Ҳижоз, Миср каби ўлкаларда минглаб мадрасалар ишлаб турган.  Ушубу мадрасаларда  илмлар диний ва дунёвийликка ажратилмасдан, Қуръон, ҳадис, фиқҳ, ақида каби илмлар қаторида фалсафа, тиббиёт, жуғрофия, ҳандаса, адабиёт каби фанлар ўқитилган. Мана шу мадрасаларнинг ибтидоси Бухоро заминида юзага келиши юксак эътирофга сазовордир.  
   Ушбу “Форжак” мадрасаси тарихи кўпгина манбаларда “Абу Ҳафс мадрасаси” деб,  зикр қилинади. Жумладан:  Тожиддин Субукийнинг “Табақот аш-шофиия ал-кубро”, Ибн Касирнинг ал бидоя ван ниҳоя асарларида, Нишопурлик олим, Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Али ибн Шаҳивайҳ Абу Бакр Ал –Қози Ал-Фарисий (ҳ.361/971й вафот.) Нишопурда бир муддат имом бўлиб, сўнг Бухорога келиб, “Абу Ҳафс мадрасаси”да дарс берганлиги таъкидланади. Бу мадраса кўпгина Имом Бухорий, Ибн Сино, Фаробий  ва жуда кўплаб Бухоро заминига келиб илм олган кишиларга илм маскани саналган.
  Абу Бакр Наршахийнинг “Бухоро тарихи” асарида келтирилишича, Абу Ҳафс томонларидан асос солинган “Форжак” мадрасаси  937 йил Бухорода содир бўлган катта ёнғин оқибатида ёниб кетганлиги қуйдагича ҳикоят қилинади: 
“Ҳикоят. Яна Амири саъид Наср ибн Аҳмад ибн Исмоил даврида уч юз йигирма бешинчи йил ражаб ойида (май-июль 937) Бухорога ўт тушиб ҳамма бозорлар куйди. Ўт бир ҳалимпазнинг дўконидан бошланган. У дўкон Самарқанд дарвозаснда бўлиб, ҳалимпаз ҳалим қозони тагидагп кулни томга олиб чиқиб, томда чуқурлик бор экан, уни тўлғизмоқчи бўлган, кул орасида бир бўлак чўғ бор экан, ҳалимпаз уни сезмаган ва шамол чўғни олиб бориб қамишдан ясалган бир уйга урган. У уйни ўт олиб, ундан ҳамма бозорларга ўт кетган ва Самарқаид дарвоза маҳалласи буткул куйган. Олов осмонда булутдек сузиб юрган. «Кўйи бикор» — «Қизлар кўчаси», бозорнинг тимчалари, Мадрасайи Форжак, ковушдўзлар тими, саррофлар ва баззозлар бозори, (хулласи) Бухоронинг ана шу томонида то анҳор лабига боргунча нимаики бўлса ҳаммаси куйган. Бир парча олов сачраб Масжиди Мохни ўт олди ва у (ҳам) томоман ёниб кетди. Олов икки кеча-кундуз ёниб, бухороликлар уни ўчиришдан ожиз қолдилар, кўп машаққат чекдилар ва ниҳоят. учинчи куни ўчирдилар. У ёғочлар тупроқ тагида бир ойгача куйиб турди. Бухороликларга юз минг дирхамдан ортиқ зиён етди. Шундан кейин Бухоро иморатларини ҳеч қачон ундай (илгаригисидек) қилиб қура олмадилар”.
 
Сабуров Жалолиддин
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:10
Куёш: 06:59
Пешин: 13:10
Аср: 16:30
Шом: 18:10
Хуфтон: 19:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram