Ҳаё бу- хаётдир
03 октябр 2019 й.
124 марта ўқилди.

 

Ҳаё бу- хаётдир

 Ҳаё номус иймонга далилдур,
 Ҳаёсиз доимо хор ва залилдур.
 
Инсон табиатидаги энг яхши фазилатлардан бири – ҳаёдир. Бу улуғ хислат хар бир инсонни соф фитратида қарор топган бўлади. Ёш гўдак дунё юзини кўрганда хали ақли расо бўлмай туриб бир нарсадан уялса, ўша фарзанд хаётда иффатли инсон бўлиб шухрат қозонади. Ҳаё кишининг иймон эътиқоди, одоб ахлоқининг даражасига қараб, кўп ёки кам бўлади. Хаёли бўлиш инсоннинг ўзига боғлиқдир. Гуноҳ ва нопок ишлардан ўзини сақлаб юрган инсоннинг хилқати гўзал ва яхшилик тафти уфуриб туради. 
Хаё ҳақида  Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтадилар:  “Ҳаё ва иймон ўзаро чамбарчас боғликдур. Агар ушбу икки сифатдан бири йўқ қилинса, иккинчиси хам ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади.”  Бир одам беъмани ишлардан ўзини тортаётганини ёки бирор нолойиқ ишни килиб қўйиб, хижолатдан юзи қизарганини кўрсангиз, билингки, у ҳаёли инсондир. Агар бордию қилаётган ишларига бепарво бўлса, яхши-ёмонлигига эътибор бермай қилаверса, халқимиз ундай одамдан яхшилик чиқмайди,унинг ҳаёси йўқ дейди. Бу хақида Расулуллох (с.а.в.) шундай деганлар: “Кимки одамлардан ҳаё килмаса, у Тангридан ҳам уялмайди.
”Хақиқатан ҳам ҳаёли, андишали, ориятли, диёнатли инсонлар ахлоқ-одоби, муомаласи, халоллиги, камсуқумлиги ила катта-ю кичик меҳрини қозонади.  Абу Али Ибн Синонинг “Зафарнома” асарида шундай ҳикоят бор: Бир куни Анушервон Бузургмеҳрдан сўради:  “Ёшлардаги қайси фазилат яхши-ю, кексалардаги  не хислат аъло?”.  Жавоб килди: “Ёшлардаги шарм-ҳаё ва шижоат, кексалардаги донолигу вазминлик”.   Ислом дини мусулмонларни ҳаёли бўлишга буюрди, ҳамда ана шу улуғ ҳулқни исломнинг ўзига хос аломати сифатида белгилаб қўйди. Имоми Молик ривоят қилган ҳадисда Расулуллох (с.а.в.)шундай мархамат килдилар: “Албатта, ҳар бир диннинг   ( ўзига хос ) хулқи бўлади. Исломнинг хулқи эса ҳаёдир.
Ҳозирги кунда содир бўлаётган турли-туман ўғирликлар, порахўрликлар, одам ўлдириш, зино, гиёҳвандлик, қиморбозлик, фохишабозлик, ичкиликхўрлик, кашандалик каби ноинсоний иллатлар ҳаёнинг йўқолиши оқибатларидир. Шукрки, Аллоҳ таолонинг  шафқати, мархамати билан юртимиз мустақил бўлиб, динимиз иймон-эътиқодимиз нурлари халқимиз дилини равшан эта бошлади, кўп ёшларимиз ўзларини ислоҳ қилишга киришдилар. Аммо баъзи ота-оналар ва ёши улуғлар тарбияда аввало  ўзлари ўрнак-намуна бўлиши, ўғил-қизларнинг одоб-ахлоқларини назорат қилиш у ёкда турсин, уларга лоқайд, бефарқ, ўзлари тарбияга муҳтож бўлиб қолишган. 
Улар ўз хатти-ҳаракатини виждон тарозуси билан ўлчамайдилар, шахсий манфаатларини хамма нарсадан устун биладилар. Пайғамбаримиз алайхиссалом бу ҳақида шундай мархамат қилдиларки: “Ёшларнинг яхшилари – ўзини катта ёшдагилардек оғир тутадиганларидир. Катта ёшдагиларнинг ёмонлари эса, ўзини ёш болалардек енгил тутадиганларидир.   
Сахобаи киромларга қарата насихат юзасидан айтилган ушбу хадис Ислом одоблари ва фазилатларининг кўпини ўз ичига олган. Ҳар бир мусулмон зиммасида тилини ёмон сўзлардан, кўзини харом ва шаҳвоний назардан, қулоғини бировларнинг сирларини эшитишдан сақлаш, хамда харом озуқадан ва қалбини турли гумон ва шубҳалардан эхтиёт қилиш мажбурияти бордир. Бундан ташқари вақтини, молини Аллох ризоси йўлида сарфлаши, Унинг хузуридаги савоб ва мукофотни бу дунёдан устун қўйиши ва бу фоний дунёнинг ўткинчи матосига алданиб қолмаслиги лозим.Инсон эхсон қилиши ила хаёга эришади, Аллоҳ уни ўзи хаёли қилиб қўяди. Байрам кунларида сахий ота оналар  фарзандлариниг қўли билан ночорлар ва баморларга эхсон қилаётганларини, ҳадя  беришга ўргатаётганларини кўриб кўзингиз қувонади. Аллох уларга гўзал фазилатларни юқтиради.
 Шу ишларнинг барчасини Аллоҳ таоло уни кузатиб ва кўриб турганини ҳис этган ҳолда, Аллоҳни рози қилиш мақсадида бажарса, шубҳасиз, у инсон Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё билан уялган бўлади. Бу фарзандлар Ватанига содиқ, жамиятига манфаат келтирадиган етук инсон бўлиб камол топишига ишонч ҳосил қиласиз. Албатта инсон доимо яхшилик кетида собитқадам бўлса, унга жамийки яхши хислатлар мужассам бўлаверади. Аёл қизларимизга иффат ва хаё бўлса, уларни ички ва ташқи дунёларини нурафшон қилиб туради.
 Оиша (р.а.) онамиз шундай деганлар: “Гўзал хулқлар ўнтадир: ростгўйлик, хушмуомалалик, омонатдорлик, силаи рахм, хизматга яраша хақ бериш, ҳаммага яхшилик қилиш, қўшнилар хаққини муҳофаза килиш, дўстнинг ҳақига риоя қилиш, меҳмонни эъзозлаш. Барчасининг боши эса ҳаёдир. Оиша (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ҳикоя киладилар: «Расулуллох ва отам дафн килинган уйга – дахмага кирганимда бу ерда ўз отам ва эрим бор, деган ўй билан устимдаги ёпинчиқни олиб қўяр эдим. Кейинроқ бу дахмага Умар дафн килингач, ундан хаё килиб ёпинчиққа ўранган холда кирадиган бўлдим»дедилар.  Яъни, аёл кишининг латофати бегоналардан хаё қилишлиги хар бир ишида намоён бўлиши лозим.Чунки, эри аёли хаёли бўлишини яхши кўради ва шунда уни асраб авайлайди.
Бугунги кунда, “Оммавий маданият” деб аталадиган оломонча маданиятдан ёшларимизни ,ўғил қизларимизни асраб, миллий анъана ва қадриятларимизга мос ҳолда камол топтиришимиз хар биримизнинг долзарб бурчимиздир. 
   
Бухоро тумани “Имом Бухорий” 
жомеъ масжиди имом хатиби 
Ж.Панжиев
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:53
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram