Илм ал-Калом
28 август 2018 й.
763 марта ўқилди.

 Илм ал-Калом

Аллоҳ таоло ер юзини Ислом нури билан мунаввар қилишидан олдин одамлар турли туман ақидаларда эдилар. Ҳар ким ақидасини ўзича баён қилар эди. Ислом келиб эса мазкур ақидаларнинг барчасини ислоҳ эта бошлади. Мусулмонлар ўз ақидаларини Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлаётган оят ва ҳадислардан ола бошладилар. 
Замонлар ўтиши билан одамлар ислом ақидасида адашиб, турфа хил ихтилофлар пайдо бўлди. Айнан мана шундай даврда тортишувлар “Калом илми” яъни Ақида илми пайдо бўлишига замин бўлди. 
Аҳли сунна вал жамоа ақидаси уламолари  Ашъарийя мактабининг асосчиси Бағдодлик олим Абул Ҳасан ал-Ашъарий (873-935), Мотуридийя мактабининг асосчиси эса Самарқандлик таниқли олим Абу Мансур ал-Мотуридий (870-944) бўладилар. 
Мотуридия ақидасини кенг таратган Мовароуннаҳр олимларидан Абу Муъийн ан-Насафийдир. 
Абу ал-Муъийн ан-Насафий номи билан машҳур бўлган алломанинг тўлиқ номи Муҳаммад Муътамид ибн Макҳул бўлиб, 1027 йилда Насаф (Қарши)да таваллуд топганлар. Узоқ йиллар Бухорода ва Самарқандда яшаб ижод этган. Олим ҳақида бошқа бир Насафлик олим- Умар ибн Муҳаммад ан-Насафийнинг “Ал-Қанд фи зикри уламои Самарқанд” (Самарқанд олимлари зикрида қанддек (ширин) китоб) номли асарида учратиш мумкин. Асарда келтирилишича: “Шарқу Ғарбнинг олиму уламолари Абу ал-Муъийн ан-Насафий илмининг денгизидан баҳра топиб, ул таратғон зиё нурларини кўзларига тўтиё қилиб суртғонлар”. Аллома 1114 йили – 87 ёшида Самарқандда вафот этган.
IX-X асрларда ислом кенг яқин ва ўрта Шарқ, Маказий Осиё ўлкаларида ислом илоҳиёти, фалсафаси, калом илмлари ривож топди. Бу соҳаларга бағишланган қатор асарлар ва калом масаласи билан шуғулланувчи йирик уламолар пайдо бўлди.
Калом илмининг бир қанча йўналишлари бўлиб, улардан ал-Ашъарийя ва ал-Мотуридийя йўналишлари ғоятда кенг тарқалган. 
Ашъарийя мактабининг асосчиси Бағдодлик олим Абул Ҳасан ал-Ашъарий (873-935), Мотуридийя мактабининг асосчиси эса Самарқандлик таниқли олим Абу Мансур ал-Мотуридий (870-944) таълимотидан сабоқ олган ан-Насафий асосан ал-Мотуридийя мактабига мансуб Ғаззолийнинг маслагига амал қилган олимлардандир. Худди шунингдек, ал-Ийжий (1355 йилда вафот этган), Саъдуддин ат-Тафтазоний (вафоти 1390 йил) ва бошқа кўплаб таниқли олимлар ан-Насафий таълимотига таянган ҳолда калом илмида етук олимлар даражасига кўтарилганлар. 
Манбаларда келтирилишича, ан-Насафий ўн бешга яқин асарлар ёзган бўлиб, уларнинг аксари калом илмининг турли масалаларига бағишланган. Улар қуйидагилар:
“Ал-Уъмда фи усул ал-фиқҳ”
“Баҳрул калом фи иълм ал-калом”
“Табсират  ал-адиллити фи илм ал-калом”
“Ат-Тамҳийд ли-қавоид ат-тавҳийд фи илм ал-калом”
“Ал-Олим вал-матааллим” 
“Ийзоҳал маҳажатий ли-ковн ал-ақл ҳужжатан”
“Шарҳ ал-Жомеъ ал-Кабир лиш-Шайбоний фи фуруъ”
“Муътақидод” (Тошкентдаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида Абу ал-Муъийн ан-Насафийнинг ушбу асаридан бир қўлёзма сақланади)

Когон шаҳар “Алишер Навоий” жомеъ масжиди
имом хатиби А.Камалов
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:53
Пешин: 13:10
Аср: 15:50
Шом: 17:30
Хуфтон: 18:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram