Исломнинг гӯзал одоблари
23 декабр 2021 й.
371 марта ўқилди.


Исломнинг гӯзал одоблари

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Инсонларни зулматлардан нурга, жоҳиллигу ёмонликдан яхшилигу  хайриятга чиқишига сабабчи бӯлган Ислом динидир. Муборак Ислом дини таълимотлари, гўзал шариатимиз аҳкомлари инсонни одоб-ахлоқли, тартиб- интизомли бўлишига чорлайди. Кишилар ўртасида бир-бирларига салом бериш, ҳол-аҳвол сўраш каби одоблар ҳам мана шундай гӯзал саналмиш  аҳлоқлар доирасига киради. Аллоҳ таоло ўзининг каломи бўлмиш Қуръони Каримда таълим бериб марҳамат қилади, яъни: “Бас қачонки, уйларга кирсангиз бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган, муборак покиза саломни айтингиз” (Нур сураси, 61-оят). Мана шу муборак ояти карималардан кўриниб турибдики, салом беришлик яхши - ҳасана амал бўлиши билан биргаликда, бу сиз-у биз учун фойдалик ҳамдир.
Салом сўзининг маъноларидан бири тинчлик бўлиб, салом берган киши салом берилувчига тинчлик-хотиржамлик, осойишталик ва фаровонлик тилаган бўлади. Килда ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда бундай дейилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб салом бермасдан киргандим, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ортларига қайтиб: “Ассалому алайкум кирсам мумкинми деб сўрагин” дедилар. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Эй инсонлар саломни кўпайтиринг” деб марҳамат қилдилар. Салом бериш одобларида салом берувчи “Ассалому алайкум” деса, алик олувчи эса “Ва алайкумуссаламу ва роҳматуллоҳ” деб алик олади. Пиёдага уловдаги одам, кўпчиликка озчилик, ўтирганга юрган кишилар салом берадилар. Салом бериш суннат, алик олишлик эса фарз хисобланади. Саломлашиш инсонлар ўртасидаги ўзаро тотувлик, дўстлик ва бирдамликни мустаҳкамлайдиган амаллардан хисобланади. Салом одамларни тинчликка, хотиржамликка чақирувчи муҳим омиллардан биридир. Аллоҳ таоло барчаларимизга исломнинг мукаммал ва гўзал ахлоқлари борасидаги беназир ва бебаҳо йул-йўриқларига, мукаммал одоб-ахлоқларига амал қилишимизни насиб айласин.

Бухоро шаҳар “Сайфиддин Бохарзий” масжид

имом-хатиби Камолов Равшан 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:20
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram