Қаноатни фазилати
15 июл 2019 й.
70 марта ўқилди.

 

Қаноатни фазилати

Қаноат.. Маълумки, Аллоҳ таоло барча инсонларни турли хил қилиб яратганидек, уларни ризқини ҳам хар хил қилиб тақсимлаган. Бу эса инсонлар учун бир имтиҳон булиб, улар шукрона билан ана шу ризққа қаноат қилиб яшашлари лозим эканига ишорадир. Қаноат-инсоний фазилатларнинг энг олиӣси. Бундай хислатга эга бўлган киши бахиллик, ҳасад, кўра олмаслик каби иллатлардан холи бўлади. Дунёда хотиржам ҳаёт кечиради. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳадисларини бирида: яъни: "Ҳақиқий бойлик мол-мулкнинг кўплигида эмас, балки ҳақиқий бойлик нафснинг тўқлигидадир" деганлар. Дарҳақиқат, қаноатли киши тақдирига ёзилган ризқига рози бўлиб, ҳар қанча ҳаракат қилганда ҳам фақат Аллоҳ белгилаб қуйган ризққагина эга бўлишини англаб етган бўлади. Қаноат борасида Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳаётлари барчамиз  учун  катта  намунадир. Маълумки, у  Зот  (с.а.в.) ўзлари ва оила аҳиллари учун оддий  ва камтарона ҳаёт тарзини ихтиёр этган эдилар. Бу  эса тўкин ҳаёт кечириш имкониятлари йуқлигидан ёки ноилож қолганларидан эмас, балки оддий, камтарона кун кўришни афзал билганларидандир. Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай марҳамат қилганлар."Эҳтиёжидан ортмайдиган ризққа эга бўлиб, Аллоҳ берган ана шу ризққа қаноат қилиб яшаган мусулмон киши батаҳқиқ, нажот топибди. Ислом шариати мол-дунёни ҳалол йўл билан топишга буюради. Ўтган улуғ зотларнинг солиҳа аёллари ва қаноатли фарзандлари оталари рўзғор ташвиши билан кўчага чиқиб кетаётганларида: "Биз ҳар қандай қийинчиликка, ҳатто очликка ҳам чидаймиз, аммо дўзах азобига бардош бера олмаймиз. Шунинг учун уйга ҳаром ризқ олиб келманг!" дейишар экан. Аллоҳ таоло барчаларимизни сабр қаноатли бандаларидан қилиб, икки дунё саодатидан баҳраманд айласин.                               
 
Ромитан туман  "Хокимулломир" жомеъ масжид
имом хатиби:  Ғ.Муротов.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:01
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram