МАЖЛИС ОДОБЛАРИ
17 октябр 2019 й.
61 марта ўқилди.

 

МАЖЛИС ОДОБЛАРИ

Инсон ҳаёти давомида турли давраларда ва турли мажлисларда иштирок этади. Мажлислар икки турга ажратилади. Биринчиси, хайрли, фойдали бўлган мажлислар. Иккинчиси, бефойда, зарарли бўлган мажлислар.
Расулуллоҳ соллаллҳоу алайҳи ва саллам айтдилар: 

وعن أبي هريرة قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : " من جلس مجلسا فكثر فيه لغطه فقال قبل أن يقوم : سبحانك اللهم وبحمدك أشهد أن لا إله إلا أنت أستغفرك وأتوب إليك إلا غفر له ما كان في مجلسه ذلك " .
“Бирор бир қавм Аллоҳнинг зикрисиз мажлисларидан турсалар, гўёки ўлик эшак устидан тургандек бўлишади ва бу мажлис аҳли ўзларига надомат олиб келади” .
Мусулмон киши қилаётган хар бир ишида Аллоҳнинг розилигини кўзлаши лозим. Шундай экан, иштирок этаётган мажлислари ўзининг фойдасига бўлиши ва Аллоҳнинг розилигини топиши учун мажлисларда ўзини тутишда шариат кўрсатмаларига амал қилиши лозим бўлади. Мажлиснинг бир нечта одоблари мавжуд.

Мажлисни Аллоҳнинг зикри билан обод қилиш. Яъни, бирорта даврада ўтирса, ўша даврада, албатта Аллоҳнинг зикри бўлиши керак. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилади: 
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: 

“Қайси бир қавм бирор мажлисга ўтирса-ю, унда Аллоҳни эсламаса, мана шу мажлисини қиёмат кунида хасрат ва надомат эканлигини кўради”.

Мажлисга кириб келганида ва ундан кетаётганида салом бериш. Имом Термизий ва Абу Довуд ривоят қилади:
 Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: 

“Сизлардан бирортангиз бир мажлисга келса, салом берсин. Агар ўтиришга фурсат бўлса, ўтирсин. Қачон мажлисдан турса, салом берсин. Биринчи салом иккинчисидан кўра ҳақлироқ эмас. 

Расулуллоҳ соллаллҳоу алайҳи ва саллам айтдилар: 

“Икки мусулмон учрашиб, бир-бири билан қўл бериб кўришса, Аллоҳга ҳамд айтиб, истиғфор айтса, уларнинг гуноҳлари кечирилади”.
Мажлисга келиб ўтирганида иккита одамнинг ўртасига уларнинг изнисиз ўтириб олмаслик. Имом Абу Довуддан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: 

“Икки кишининг орасига уларнинг изнисиз ўтирилмайди”.
Ўтирган кишини ўрнидан турғизмаслик. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтади:

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир кишини турғизиб ўрнига ўтиришдан қайтардилар”.

Мажлисда уч киши бўлса, ундаги икки киши учинчи одам олдида пичир-пичир қилмаслик. Чунки, бундай ҳолатда, учинчи одам мен ҳақимда гаплашишяпти деган гумонга бориб қолади. Мажлисда уч кишидан кўп одам бўлса, икки кишининг пичирлашишида кароҳият йўқ.
Ёнидаги суҳбатлашаётган одамларнинг гапини пойламаслик. Имом Бухорий ривоят қилади:
 Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар:

“Ким бир қавм гаплашаётганида уларнинг гапига қулоқ солиб турса, ваҳоланки, улар буни эшитишини хоҳламаётган эдилар. Бундай одамнинг қулоғига қиёмат кунида қўрғошин қуйилади”.

Мажлисдан бир киши бирор ҳожати учун ўрнидан туриб чиқса, қайтиб келгач, ўша жойга ўтирадиган энг ҳақли одам унинг ўзидир. Имом Муслимдан ривоят қилинади:
 Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: 

“Бирортангиз мажлисдаги жойидан турса, сўнгра қайтиб келса, шу жойга бошқалардан кўра ҳақлироқдир”.

Мажлисдан кетиш учун изн сўраш. Чунки, меҳмоннинг уй эгаси кўрсатишни истамаган нарсаларга кўзи тушиб қолиши мумкин. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтганлар: 

“Изн сўраш кўз учундир”, яъни, кўз бирор нарсани ногаҳон кўриб қолмаслик учун сўралади. 
 Мажлис омонатини сақлаш. Яъни, мажлисдаги гапларни ташқарига олиб чиқмаслик, фақатгина мажлисдагиларга зарар етмайдиган ва эшитганларга манфаати бор гаплар бундан мустасно. Чунки, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтганлар: 

“Мажлислар омонатлари билан бўлади”.

Дуо мажлиснинг каффоратидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайи ва саллам мажлисда содир бўлган гуноҳлар ва камчиликларга каффорот бўладиган дуони бизга ўргатганлар. У зот мажлис тугаганида шундай дуо қилар эдилар: 

“Субҳанака Аллоҳумма ва биҳамдик, ашҳаду аллаа илааҳа илла анта астағфирук ва атувбу илайк”.

Бухоро шаҳри “Волидаи Абдулазизхон” жомеъ
масжиди имом хатиби
Қудратов Зариф
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram