МИССИОНЕРЛИК – БАРҚАРОРЛИККА ТАҲДИД
07 август 2017 й.
18 марта ўқилди.

МИССИОНЕРЛИК БАРҚАРОРЛИККА ТАҲДИД

 

 Аввало миссионерликнинг луғавий, илмий-фалсафий моҳиятига, у қандай фаолият эканлигига эътиборни қаратиб, ушбу тушунчанинг асл маъносини тушуниб етиш муҳим аҳамият касб этади. Миссионерлик сўзи лотин тилидаги «missio» феълидан олинган бўлиб, «юбориш», «вазифа топшириш», «миссионер» эса «вазифани бажарувчи», «миссионерлик» эса белгиланган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган назарий ва амалий фаолият мажмуи маъноларини билдиради. 
Бундан ташқари миссионерлик тушунчасига турли манбаларда турлича таърифлар берилган бўлиб, уларнинг деярли барчасида унга хос хусусиятлар атрофлича тавсифланган. Жумладан, Ўзбекистон миллий энциклопедиясида «Миссионерлик» (миссия сўзидан) табшир, мубашширлик — бирор динга этиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш,
 Миссия (лот. Mission — жўнатмоқ) – 1) муайян топшириқ билан бошқа мамлакатга юборилган вакиллар; 2) бир давлатнинг бошқа давлатдаги (элчихонасидан фарқли равишда) вакили томонидан бошқариладиган доимий дипломатик ваколатхонаси,  «Жаҳон китоби» (ҳар йили қайта нашр этилади) энциклопедиясида эса «Миссионер — бирор диний гуруҳ томонидан бошқаларни ўз динига тарғиб қилиш ва киритиш учун юборилган инсон», 2005 йил Москвада нашр этилган Кирилл ва Мефодийнинг катта энциклопедиясида эса «Миссионерлик — бирор диний бирлашма вакилларининг ўз эътиқодини бошқа дин вакиллари орасида ёйиш ҳаракати», — деган таърифлар келтирилган.
 Ҳозирда эса миссионерлик «табшир» (башорат бериш), «тансир» (насронийлаштириш) каби номлар билан ҳам аталиб, улар асл фаолиятларини ниқоблаш учун турфа чиройли номлардан фойдаланмоқда ва сафларига қўшилганларга «сиз бошқалардан ажралиб турадиган кишисиз» деб, уларга «худонинг болалари», «муқаддас руҳ билан сўзлашувчилар» каби ҳар хил илоҳий сифатларни бермоқда ва шу тариқа ўз сафларида тутиб турмоқда.

Миссионерлик билан бевосита боғлиқ “прозелитизм” тушунчаси эса, юнонча — ргоsеlitos — янги мазҳабни қабул қилган киши, яъни бошқа мазҳабдагиларни, аввало, мусулмонларни христианликка киритиш, яъни ўзига хос «салб юриши».

Христианларда миссионерлик милодий IV асрда пайдо бўлган. XIII–XIV асрларда у Ҳиндистон, Хитой, Японияга кириб келган.

XIX аср бошида миссионерлик ташкилотлари АҚШ­да пайдо бўлган. Империалистик давлатлар жаҳонни бўлиб олиш учун кураш олиб борган даврни ўз ичига олган XIX асрнинг охирида миссионерлик фаоллашган. Христиан миссионерлар Африкада фаолият бошлаган. Қитъа мамлакатларидаги таълим муассасаларининг аксарияти диний миссиялар қўлида бўлган (айрим давлатларда ҳозиргача шундай). Улар тиббий муассасалар, маданий, спорт ва бошқа жамоат ташкилот­ларини ҳам назорат қилади.

Россияда миссионерлик рус бўлмаган миллатларни зўрлик билан христианлаштириш, монастирга қарам қилиш, мазҳабпарастликка қарши кураш билан чамбарчас боғлиқдир.

Мамлакатимиз қонунчилигида бир динга мансуб шахсларни бошқа динларга мансуб шахслар тазйиқидан ҳимоя қилишга қаратилган нормалар назарда тутилган. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 99-қарори билан тасдиқланган Диний таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги­ низомга кўра, таълим жараё­нида прозелитизм ва миссио­нерликнинг ҳар қандай кўринишига йўл қўйилмайди.

Бир конфессияга мансуб диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм) ва бошқа миссионерлик фаолияти учун жавобгарлик Маъмурий жавобгарлик тўғ­рисидаги кодексда (240-модда) ва Жиноят кодексида (2162-модда) назарда тутилган.

Миссионерликка қарши кураш асрлар давомида шаклланган диний-миллий қадриятларга эга мам­лакатлар учун энг долзарб масалалардан бири бў­либ қолмоқда. Мамлакатимизда ҳам бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу курашнинг моҳияти фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш тамойилида ўзининг ёрқин ифодасини топган.

Миссионерлар ўз мақсадига эришиш учун бир қанча усулларни ишлаб чиққанлар. Улар кўпроқ аҳолининг ёшроқ қатламини қамраб олишга ҳаракат қилишади. Жумладан:

– ёшларга чет тилларини, компьютерда ишлашни ўргатиш баҳонасида ўқув курслари очиш ва мазкур жойларда ўз динига тарғиб қилиш, хорижга ўқишга, ишга ёки чет эл фуқароси билан оила қуриш учун жўнатиш баҳонасидан фойдаланиш, ўсмирларни черков қошидаги ёзги оромгоҳларга жалб қилиш ва шу ерда таъсир ўтказиш;

– нодавлат-нотижорат ташкилотлар сифатида инсонпарварлик ёрдами (пул, дори-дармон, кийим-бош, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиш) кўрсатиш ниқоби остида миссионерлик ҳаракатларини олиб бориш, маҳаллий тилда ўз ғояларига тўлиб-тошган газета-журналларни нашр этиш ва аҳоли ичида тарқатиш;

– бепул тиббий ёрдам марказларида беморлар ичида тарғибот ўтказиш йўли билан одамлар орасига киришга уринишади.

Асосий халқаро миссионер ташкилотларига қуйидагилар киради:

         Америка миссионер баптистлар кенгаши (American Baptist Missionary Board)

         Америка миссиология жамияти  (American Society of Missiology)

          Бутунжаҳон инжиллаштириш баптистлар ассоциацияси (Association of Baptists for World Evangelism)

         Бутунжаҳон миссиялари Америка маркази (United States Center for World Mission)

         Баптист миссионерлик жамияти  (Baptist Missionary Society)

         Евангилия халқаро миссиялар ассоциацияси (Evangelical Foreign Missions Association)

         Евангилия овоз ёзуви (Gospel Recordings)

         Халқаро миссионерлик биродарлари  (Overseas Missionary Fellowship)

         Осиё миссиялари ассоциацияси (Asia Missions Association)

Ёшларимиз онгига таъсир ўтказишга ҳаракат қилаётган миссионерлик оқими «Иегово шоҳидлари»дир. Ушбу оқимга Чарльз Тейз Рассел (1852-1916) томонидан асос солин­ган. Оқимнинг диний таълимоти унинг етти томлик «Муқаддас ёзувларни ўрганиш» китобига асосланади. Ушбу оқимга мансуб ёшлар ҳар қандай

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:10
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 18:05
Шом: 19:45
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
Сайтдан излаш
Аудио
Telegram