МУЛОҲАЗА УЧУН...
28 март 2020 й.
71 марта ўқилди.

 

МУЛОҲАЗА УЧУН...

Аҳмад Биджон ҳазратлари маъруза ўқиётган минбардан бир зумга бошини кўтарадилар. Масжид эшиги олдида ўз акаларини кўрадилар. У кулиб турар эди. Ҳазрат нега акалари масжидга кирмаётганига ҳайрон бўлади. Сўнг маъруза қилишда давом этади. Лекин хаёлидан акасининг нега бундай қилгани ҳеч кетмайди.
Кечқурун эса оналарига бўлиб ўтган воқеани сўзлаб беради: «Она! Бугун мени диққатимни ўзига жалб қилган ҳодиса рўй берди. Бугунги маърузам чоғида масжид эшиги олдида акам кулиб турар эди. Аммо ичкарига кирмади. Бунинг сабабини ундан билиб бера оласизми?»
Онаси унинг илтимосини бажариш учун эртасига катта ўғли Муҳаммад Биджонникига боради. Суҳбат асносида ундан нимага кеча маърузани масжид ичига кирмасдан, эшик олдида тинглаганини сўрайди.
Шунда у:  “Менинг укам билимдон олим. Унинг сўзлари маъноларга бой. Унда одамлар диққатини ўзига жалб қилиш ва қалбларига кириб бориш қобилияти бор. Анчагина одамлар унинг илмидан, тажрибасидан баҳра олгани келишибди. Мен ҳам масжидга унинг гўзал маърузасини тинглагани бордим. Мен фаришталарнинг қанотларини очиб, унинг маърузасини тинглаётганларини кўрдим. Уларни босиб олишдан қўрқиб ичкарига кирмадим”, дебди.
Унинг бу сўзларидан қувонган она уйга қайтиб, кичик ўғли Аҳмад Биджонга ҳаммасини тушунтириб берди. Хурсанд бўлиш ўрнига қиёфасида ўзгариш пайдо бўлди. Буни онаси сезиб, сабабини сўради.
Шунда у: “Нимага акам фаришталарни кўрадию, мен кўрмайман? Сабаби нимада?”, деди. Кутилмаган саволдан онаси ҳайрон бўлиб қолди. Ҳазрат Аҳмад Биджон эса давом этарди: “Онажон, сиз сабабини билишингиз керак. Озроқ ўйлаб кўринг, балки эсларсиз”.
Бироз вақтдан сўнг кўзларида ёш билан онаси: “Унда сен ҳали эмизикли эдинг. Мен намоз ўқиётган эдим. Сен эса йиғлаётган эдинг. Шу пайт қўшни аёл кириб қолди. Салом беришга (намоз тугашига) озгина қолган эди. Йиғламаслигинг учун у сени эмиза бошлади. Салом бериб бўлиб, ўша заҳоти сени унинг қўлларидан тортиб олдим, аммо сен бир-икки қултум эмиб улгурган эдинг. Сўрасам, таҳоратсиз экан. Мен сени ҳеч қачон таҳорат олмай эмизмаганман. Сабаби шу бўлса керак”, деб жавоб берибди.
 
Манба. tafakkur.uz
ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
 Матбуот хизмати
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:17
Пешин: 13:10
Аср: 18:30
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram