Мӯъминларнинг сифати
27 январ 2021 й.
152 марта ўқилди.

 
Мӯъминларнинг сифати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Аллоҳ Таъоло ӯзининг китоби, Пайгамбар алайҳиссалом ҳадисларида мӯъминларни сифатлаб берганлар. Қуръон ва ҳадисда келтирилган сифат ҳар бир мусулмонда бӯлмоғи даркор.
Ибн Умаррозиаллоҳу анҳу ривоятдан қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Бир дарахт бор, барги тушмайди, у мусулмон кишининг мисолидир. Айтинг-чи, бу қайси дарахт?" Одамлар саҳродаги дарахтларнинг номларини айта бошладилар. Абдуллоҳ ибн Умар айтадилар: Кӯнглимга, хурмо дарахти бӯлса керак, деган фикр келди, лекин айтишга уялдим". Одамлар: "Ё Расулуллоҳ, ӯзингиз айтингчи", дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "У хурмо  дарахтидир"-, дедилар" (Бухорий ривоят).
Аввал сӯраб, кейин саволнинг жавобини айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатларидан эди. Таълим беришнинг бу услубида айтилган гап тингловчилар хотирасида мустаҳкам ӯрнашиб қолади.
Имом Нававий ҳадис шарҳида бундай дейдилар: "Хурмо дарахти фойдаси кӯплиги билан мусулмонларга ӯхшайди. Соясининг давомийлиги, мевасининг мазалилиги ва чиройлилиги, ғӯралигидан қуригунича ейилиши, доим бир хилда кӯкариб туриши, қуриганича шохи, барги ҳамда танасидан уй қурилиши, ёғоч, ӯтин, бӯйра ва арқон сифатида ишлатилиши билан ажралиб туради. У нафақат инсонлар, балки ҳайвонлар учун ҳам яхши озуқа манбаидир. Мӯмин киши ҳам чиройли ахлоқи, тоат-ибодатнинг кӯплиги, намози, рӯзаси, зикру-дуоси, садақа бериши ва доимо силаи раҳм кӯрсатиши билан атрофидагиларга фойда етказади. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни хурмога ӯхшатдилар.
Ҳақиқатда, мусулмон киши дин арконларини адо этиш билан бир қаторда, оиласи, қавму қариндоши, ёру биродарлари ва ҳамкасбларига ҳусни ҳулқ ила муомалада бӯлади. Уларнинг оғирини енгил қилади, имкони борича ёрдамга шошади. Қӯлидан  ҳам, тилидан ҳам бирор кимсага озор бермайди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилган мусулмон уларга аралашмай, озорларига сабр қилмаган мӯминдан яхшидир", деганлар. Ҳақиқий мусулмон Аллоҳнинг ҳаққини, қолган мӯъминларни ҳаққини ҳам адо қилади.
Аллоҳ таоло мӯминларни сифатлаб марҳамат қилади: "Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сӯз қотганда "Саломатлик бӯлсин!" деб жавоб қиладиган кишилардир" (Фурқон сураси, 63-оят).
Ушбу оят-ҳадислар одамлардан юз ӯгирмасликка, уларнинг озору азиятларидан қӯрқиб тарки дунё қилмасликка, аксинча, сабр қилишга, инсонларнинг яхши-ёмон кунларидан елкама-елка туришига, жамиятга аралашиб юришга тарғиб қилади.
Жамиятда, одамларга аралашиб юришда фойда бисёрдир. Ҳамжиҳатлик ва маслаҳат ила қилинган ишлар хайрли бўлғусидир инша Аллоҳ !

Бухоро шаҳар “Сайфиддин Бохарзий” жомеъ масжид 

имом-хатиби Р. Камолов 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:20
Куёш: 07:11
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 18:50
Хуфтон: 20:10
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram