НАФС ТАРБИЯСИ
07 октябр 2020 й.
96 марта ўқилди.

 

НАФС ТАРБИЯСИ

Инсон нафси ҳамиша тарбияга мухтож. Инсон ўз нафсини таниш ва уни тарбия топтириши билан камолга етади. Комил инсонларнинг барчалари ўз нафсини таниб, уни тарбиялаб камолга етказган кишилардур. Зеро ўз нафсини танимаган одамдан комил инсон чиқиши қийин. Динимизда нафсни поклаш, инсон ўзини-ўзи тергаб, эртанги кунга нима тайёрлаганига назар солиши муҳимдир. 
Аллох таоло Қуръони Каримда шундай дейди: ... яьни:"Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқинглар ва ҳар бир жон эгаси эртанги кун (қиёмат) учун нимани (қандай амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқингиз. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир" (Хашр сураси, 18-оят).
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам ўз нафсини тергаб турган кишини ақлли, ҳушёр инсон деганлар. Муборак хадиси шарифда: "Ақлли-хушёр киши-ўз нафсини тергаган ва ўлимдан кейинги холат учун амал қилган инсондир. Ожиз одам-нафсини ҳавосига эргаштирган ва Аллоҳдан (кўп нарсаларни) умид қилган кишидир" (Имом Термизий ривояти). Қуръони Каримда нафсини поклаган инсон нажотга эришиши ҳақида кўп оятлар келган. Жумладан, Шамс сурасининг 9-оятида: "Ҳақиқатан, уни (нафсни) поклаган киши нажот топур".
Жумҳур уламолар нафсни поклаш, қалб касалликларини ўрганиш уммат учун фарзи кифоя эканлиги, лекин кимда бирор қалб касаллиги бўлса, уни кетказиш йўлларини ўрганиши фарзи айнга айланишини баён қилинган.
Нафсимизни поклаш учун қуйидагиларга амал қилишимиз керак.
1. Нафсни риё, бахиллик, очкўзлик, таъма каби ёмон иллатлардан поклаш.
2. Нафсни ихлос, Аллоҳдан қўрқиш, шукр ва камтарлик каби хислатлар билан гўзал килиш.
3. Фарз ибодатларини доимий адо этиб юриш.
4. Нафл ибодатларини кўп қилиш.
5. Қуръони Каримни тадаббур билан қироат қилиш. Қуръон тиловати қалбни поклайди, қалб покланса, нафс ҳам покланади. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам: "Бу қалблар ҳам худди темир сув текканда занглагани каби занглайди,"-дедилар.
6. Илм ўрганиш.
7. Нафсни тергаб туришлик, нафснинг шариатга зид хоҳишларига қарши курашишлик.
8. Солиҳ инсонлар билан суҳбатлашиш ва хулқи бузуқ одамларнинг суҳбатидан четда бўлиш.
Нафсни поклаш натижасида инсон икки дунё саодати, қалб хотиржамлиги ҳамда дин ва тоат-ибодатда собитликка эришади. Аллоҳ таоло барчамизга нафсимизни сайқаллаш ва қалб касаллигидан покланишимиз учун иноят берсин.

Ғиждувон туман “Тошмасжид” жомеъ масжид 
имом-хатиби Раҳманов Луқмон.
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:08
Пешин: 13:10
Аср: 16:15
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram