НАСАБНОМА
09 март 2020 й.
37 марта ўқилди.

                             НАСАБНОМА

                             МУҚАДДИМА
            Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим.
Алҳамдулиллоҳи Раббил оламин. Вассалоту вассало-
мул атаммонил акмалон ала ашрафил анбиёи вал мур-
салин Муҳаммадин саллаллоҳу таоло ва ала олиҳи ва
асҳобиҳи ажмаин.
Истиқлол ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳалари-
даги, айниқса, маънавий-маърифий жабҳадаги туб бу-
рилишларга, умидбахш янгиланишларга имкон берди.
Миллий давлатчилигимиз тарихига оид ҳақиқатларни
ойдинлаштириш, узоқ йиллар табаррук номи ва шони
пинҳон тутилган улуғ аждодларимизнинг илмий-ижо-
дий, маънавий-маърифий меросини халққа қайтариш
йўлида қилинаётган хайрли ишлар беҳад қувончлидир.
Халқимизда етти пушти, аждодларининг истиқомат-
гоҳи ва фаолияти тарихидан хабардор инсонларга ало-
ҳида эҳтиром билан муносабатда бўлинади. Ўзбекистон
Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов
«Тарихий хотирасиз келажак йўқ» китобларида таъкид-
лаганларидек, «Одамзод борки, авлод-аждоди кимлиги-
ни, насл-насабини, ўзи туғилиб вояга етган қишлоқ, ша-
ҳар, хулласки, Ватанининг тарихини билишни истайди».
Зеро, бу туйғу инсоннинг қадим бобокалонлари ва энг
муҳими, ўз Ватанига чуқур ҳурмати, эътиқоди рамзидир.
Бинобарин, пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак
ҳадисларидан бирида: «Қариндошлик алоқаси бўлган
насабларингизни ўрганинглар, чунки сийлаи раҳм –
қариндошлар орасида меҳрни уйғотади ва молингиз
кўпайишига сабаб бўлади ҳамда сизни яхшилик билан
эслайдилар», – дея уқтирилади.
 
                             Насабнома
«Насаб» арабча сўз бўлиб, келиб чиқиш, насл-насаб,
сулола, аждод маъноларини англатади. Ислом аҳлининг
кўпайиши, араб халқларининг ажам халқлари билан қў-
шилиб кетиши насабларни ўрганиш ҳақидаги илмнинг
дунёга келишига замин яратди. Унинг асосчиси насаб ил-
мининг имоми Ҳишом ибн Муҳаммад ибн Соиб ал-Кила-
бийдир [вафоти ҳижрий 204 (милодий 820) йил1]. Саҳобаи
киромлардан халифаи рошид Абу Бакр Сиддиқ розиялло-
ҳу анҳу ҳам насаб илмининг билимдони бўлганлар.
Ал-Килабийдан кейин ҳам кўплаб «Насабнома» таълиф
қилинган. Шу анъана давомчиси «ал-Ансоб»нинг муалли-
фи тожул-ислом Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад ибн
Мансур ат-Тамимий ас-Самъоний ал-Марвазий ал-Ҳофиз
ҳижрий 506 (милодий 1113) йилнинг шаъбон ойида Марв-
да дунёга келганлар. [Ҳижрий 562 (милодий 1167) йилда
Марвда вафот этганлар.] Тамим қабиласининг бир тармо-
ғи ҳисобланган самъонийлардан бўлганлари учун бу зот-
га ас-Самъоний нисбати берилган. Уч ёшларида оталари
Муҳаммад ибн Мансур у кишини Нишопурга олиб кела-
дилар. Бир йил ўтгач, оталари вафотидан сўнг, амакилари
қўлида Қуръон ва фиқҳ илмидан сабоқ олган Абдулкарим
ас-Самъоний кейинчалик насаб илмига қизиқиб, дунё мам-
лакатлари бўйлаб сафарга чиқадилар. Сафарлари давоми-
да етти минг машойихдан таҳсил олганларки, бу ададга
бошқа ҳеч бир олим етган эмас. Шуни таъкидлаш жоизки,
ас-Самъоний ўша устозларидан кўпчилигининг таҳсинига
ҳам сазовор бўлганлар. Бир мисол: у зот Марвда «Шайх»
хонақоҳида таърифу тавсифларини олдиндан эшитган Абу
Муҳаммад Ҳасан ал-Андақийни учратган бўлсалар-да, та-
нимаганлар. Кейинчалик қидириб-қидириб Бухорода у ки-
шига йўлиққанлар. «Ҳасан ал-Андақий мени ниҳоятда ҳур-
мат қилардилар. Мен у кишидан шайх Юсуф ал-Ҳамадоний
1 Милодий йиллар таржимонлар томонидан ҳисоблаб қўйилди.
 
Абдулкарим ас-Cамъоний
ривоят қилган ҳадислардан таълим олдим», – деб ёзадилар
ас-Самъоний. Муаллиф Нишопурда Абу Абдуллоҳ ал-Фа-
ровий, Зоҳир аш-Шаҳомий; Исфаҳонда Ҳусайн ибн Абдул-
малик ал-Халлол, Саъид ибн Абу Ражо; Бағдодда Абу Бакр
Муҳаммад ибн Абдулбоқий ал-Ансорий; Куфада Умар ибн
Иброҳим ал-Алавий; Дамашқда Абул Фатҳ ал-Мисисий,
шунингдек, Бухоро, Самарқанд ва Балхда минглаб уламо-
дан илм ўрганганларини ифтихор билан тилга оладилар.
Қуръон, фиқҳ, ҳадис, тарих, шеър, насаб илмларини
аъло даражада ўрганган, Хуросон, Исфаҳон, Мовароуннаҳр,
Ироқ, Ҳижоз, Шом, Табаристонга бориб, илм олиш ва илм
ёйиш суннатини бекаму кўст уддалай билган, икки карра ҳаж
қилган, Байт ул-Мақдис насронийлар қўлида бўлган вақтда
уни зиёрат этган Абдулкарим ас-Самъоний ўз илмларидан
бошқаларни ҳам баҳраманд айлаш саодатига эришганлар.
Бу ўринда алломанинг Марвдаги «Амидия» мадрасаси-
да ҳадис, тасниф, тадрис (ўқитиш усули), ваъз (нотиқлик)
илмларидан дарс берганларини эслатиб ўтиш кифоя. «Ал-
Ансоб», шубҳасиз, қомусий билимлар соҳиби ас-Самъоний
ижодининг баркамол намунасидир. Асарнинг ўрта асрлар
географик манзарасини тиклашга ҳисса қўшувчи улкан
солнома эканлиги, Ислом манфаатлари йўлида жонбозлик
кўрсатган бир қатор шайхлар, муҳаддислар, муаррихлар ва
адиблар ҳақида маълумот бериши билан илму фан тарихида
беқиёс ўрин тутиши алоҳида эътироф қилинган.
Айтиб ўтилганидек, ас-Самъоний йирик аллома,
адаб, тарих ва ҳадис илмларининг билимдони бўлиб,
кўпгина маълумотни жамлаб, китоб тасниф қилиш бо-
расида ҳам шуҳрат қозонганлар. Асарларининг саноғи,
Ибн Нажжор ан-Насафий зикр этганидек, элликка яқин-
дир. Шулардан «ал-Ансоб» алоҳида қимматга эга.
Шарқда Котиб Чалабий, ғарбда Ҳожи Халифа ном-
лари билан машҳур бўлган Мустафо ибн Абдуллоҳ ал-
 
Насабнома
Қустунтиний (1609 – 1657) томонидан тартиб берилган,
9512 муаллифнинг 14501 асари ҳақида маълумот кел-
тирилган «Кашф уз-зунун»да шундай ёзилади: Саккиз
жилддан иборат катта китоб «ал-Ансоб» насабномалар-
нинг мукаммалидир. Иззуддин Абул Ҳасан Али ибн Му-
ҳаммад ал-Жазарий (вафоти ҳижрий 603 / милодий 1233
йил) ушбу асарга баъзи нарсаларни зиёда қилди ва айрим
маълумотларни киритиб, унга «ал-Лубоб» деб ном қўйди.
Китоб уч жилддан иборат бўлиб, ҳижрий 615 (милодий
1219) йилнинг жумодул аввал ойида ёзиб тугатилган».
Насабномалар яратиш анъанасининг давомчиси
имом ас-Суютий «ал-Лубоб»га баъзи маълумотларни
қўшди ва уни «Лубб ул-лубоб» деб атади. Имом ас-
Суютий айтади: «Мен Абдулкарим ас-Самъоний ва Али
ал-Жазарий ёзиб қолдирмаган анчагина маълумотларни
топдим. Аксариятини Ёқутнинг «Муъжам ул-булдонTj/TT1 1 »
(«Шаҳарлар қомуси»)идан олдим. Ёқутнинг бир жилд-
дан иборат кичик ҳажмли мазкур асари ҳижрий 873
(милодий 1469) йилнинг сафар ойида ёзиб бўлинган».
Қуръон, фиқҳ, ҳадис илмлари билан шуҳрат қозонган
мингдан зиёд фозил инсонлар тўғрисидаги ноёб маълу-
мотлар ўз ифодасини топган «Насабнома» асрлар оша ўз
аҳамиятини йўқотмай, хаттотлар томонидан қайта-қай-
та кўчирилиб, бизгача етиб келган. Жумладан, асарнинг
ҳижрий 915 (милодий 1510) йилда хаттот Абдулмажид
ибн Муҳаммад ал-Кирмоний ал-Аббосий томонидан гў-
зал насх хатида кўчирилган нусхаси Истанбулдаги «Кўп-
рули» кутубхонасида 482-Қ, 1010-рақам остида сақлан-
моқда. Китобнинг Россия ФА Шарқшунослик институти
Санкт-Петербург бўлими қўлёзмалар фондида OR–361
белгиси остида сақланаётган 470 варақдан иборат нусха-
си Британия музейидан жой олган, 255, 23-рақам остида
сақланаётган, шарқшунос олим Д. С. Марголиус томони-
 
Абдулкарим ас-Cамъоний
дан 1912 йилда нашр этилган нусхаси «ал-Ансоб»нинг не-
чоғлик муҳим эканлигидан далолат беради. Абдулкарим
ас-Самъоний ва у зотнинг «Насабнома»лари ҳақида ил-
мий-назарий ва амалий жиҳатдан қимматли мулоҳазалар,
китобнинг асосий манбалари, қўлёзма ва босма нусхалари
тўғрисида қизиқарли ва кенгроқ маълумотлар Ш.С.Камо-
лиддиновнинг «Китаб ал-ансаб» Абу Са’да Абдалкарима
ибн Мухаммада ас-Сам’ани как источник по истории и ис-
тории культуры Средней Азии» (Т., «Фан», 1993) моногра-
фиясида мавжудлиги алоҳида таъкидлашга лойиқ.
Мусулмон оламида VIII–XII асрларда машҳур бўлган
уламолар ҳақида мухтасар маълумот берувчи бу асарнинг
Ўзбекистон ҳудудида яшаб ўтган алломаларга оид маълу-
мотларидан танланиб, Сиз азиз китобхон ҳукмига ҳаво-
ла қилинаётган таржимаси ҳижрий 1408 (милодий 1988)
йилда Байрутнинг «Дор ул-жинон» (Ливан) матбаасида
чоп этилган нашри асосида амалга оширилди.
«Насабнома» мусулмон оламида дунё илмининг мус-
таҳкам тамал тошларини қўйган минглаб уламо яшаб
ўтганидан далолат берувчи кўзгу бўлиб, ундан ҳадис,
фиқҳ, исломшунослик, тарих, география, архитектура
тарихи, археология, этнография, филология илмлари
билан шуғулланувчи мутахассислар билан бирга, кенг
китобхонлар оммаси ҳам фойдаланишлари мумкин.
Шаҳар ва қишлоқ номларининг, асосан, муаллиф
битгандай ёзилиши, шунингдек, улардан анчагинаси-
нинг ҳаволаларда таржимонлар томонидан изоҳланиши
эса бир қатор жой номлари ва географик атамаларнинг
асл (қадим) шаклини тиклаш, уларнинг келиб чиқиш та-
рихини (этимологияси) билиб олишга ёрдам беради.
Асарда олимлар ва жой номлари ҳақидаги маълумот-
лар араб алифбоси кетма-кетлигида баён этилган. Тар-
жимада бу қайдлар уламоларнинг истиқоматгоҳларига
 
Насабнома
кўра тасниф қилинган ҳолда араб алифбосига мувофиқ
тартиблаштирилди. Шу тариқа бухоролик, термизлик,
хоразмлик, самарқандлик, шошлик, фарғоналик, кеш-
лик, насафлик олимларга оид маълумотларни алоҳида-
алоҳида бериш имконияти туғилди.
Хуллас, «ал-Ансоб»нинг бир қисми бўлса ҳам Ўз-
бекистон Республикасининг Давлат тилига ўгирилиши
аҳли илм учун, шунингдек, аҳли дин учун ҳам чексиз
сурурга сабаб бўлади, деган умиддамиз.
Китобнинг қўлёзмасини ўқиб, қимматли маслаҳат-
лар берган масъул муҳаррир – Ўзбекистон мусулмон-
лари идораси раиси ўринбосари, таниқли исломшунос
олим шайх Абдулазиз Мансурга ва муҳаррир – китобни
таҳрир қилиш машаққатини зиммаларига олиб, фиса-
билиллоҳ биз билан баҳамжиҳату бамаслаҳат ишлашга
имкон топган ҳожи Насруллоҳ Шукруллоҳ ўғлига ҳам-
да шу хайрли ишда кўмаклашган барча биродарларга
самимий миннатдорчилик изҳор этамиз.
Аллоҳ таборака ва таоло ҳаммамизни икки дунёда
саодатманд-у ушбу китобда номлари зикр қилинган
муҳаддислар, фақиҳлар, уламои киромлар, машойихи
изомлар, асотизи аиззоларнинг файзу футуҳ ва баракот-
ларидан баҳраманд айласин. Уларнинг руҳлари бари-
миздан хушнуд бўлсин.
 
давоми бор...

Абдулғафур Раззоқ Бухорий,
Мир Араб олий мадрасаси мударриси
Комилжон Раҳимов,

ЎзР ФА Шарқшунослик институти
кичик илмий ходими
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:45
Куёш: 06:26
Пешин: 13:10
Аср: 17:30
Шом: 19:10
Хуфтон: 20:45
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram